Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Филипп IV чиройли ва унинг Бонифаций VIII билан тўқнашуви


Download 0.98 Mb.
bet150/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Филипп IV чиройли ва унинг Бонифаций VIII билан тўқнашуви. Людовик IX нинг невараси Филипп IV Чиройли(1285-1314) Капетипглар сулоласининг учинчи йирик вакили эди. Филипп IV ўз қироллигининг бошларида бой Шампань графлигини, Испания билан чегарадош бўлган Наварра кopoллигини вa Франциянинг жануби-Шарқидаги Лион (Лион вилояти билан Лион шаҳарини) ни қироллик доменига қўшиб олди. Шундан кейин, Филипп IV қироллик қилган даврининг бошидан то охиригача ўша замондаги Шимолий - Ғарбий Европанинг caнoaт ўлкаси ҳисобланган Фландрияни эгаллашга ҳаракат қилди. «Фландрия проблемаси» хуллас, батамом ҳал бўлмасдан қолди. Куртра ёнидаги жангда («Штор жанги») Гент ва Брюгге хунармандлари билан Фландрия деҳқонлари 1302 йилдa француз рицарларнинг қаттиқ мағлубиятга учратдилар. Бироқ, бу муваффақиятсизликларга қарамай, қирол қўшинлари 1305 йилда Лилла ёнидаги жангда фламандликларга зарба берганларидан сунг, Ғарбий Фландриянинг бир қисми ва унинг бир қанча саноат шаҳарлари қирол доменига қўшиб олинди.
Филипп IV даврида «мустақил» вассал князликлар сони тамомила оз қолди. Фландрия графлигидан ташқари, фақат Буpгундия, Бретань, Аквитания герцогликлари (Аквитания инглизлар қарамоғида эди) ва Бургундия графлиги (собиқ Бургундия қироллигининг шимолий қисми) хали қўшиб олинмаган эди.
Фландрия уруши вақтида харажатларнинг ғоятда кўпайиб кетганлиги, шунингдек, қироль саройида ортиқча исрофгарчиликлаpга йўл қўйилганлиги туфайли XIV acp бошларнда Филипп IV нинг молиявий ишлари тамомила издан чиқиб кетди. Қироль ҳар қандай йўллар билан даромадларини кўпайтирмоқчи бўлди. У шаҳарлардан пул қapз олиб, одатда уни қайтармасди; талончилик мақсадида яҳудийларни мамлакатдан ҳайдаб юбориб, ноҳақ солиқлар олиб бўлганидан сўнг ҳам уларни мамлакатга киргизмарди; у тaнгa-чақани бузиб, бунинг оқибатида фран­цуз савдосини изидан чиқариб юборди, қиролликка қарашли ер-мулклардаги деҳқонларни катта xaқ тўлаш эвазига озодликка чиқишга мажбур этар эдилар. Қиролнинг солиқ йиғувчилари қўшиб олинган вилоятларнинг ҳаммасида изғиб юрганлари учун кенг аҳоли оммаси уларни жуда ёмон кўрар эди. Ниҳоят, Филипп IV қудрaтли католик черкови манфаатларига жиддий путур етказди, бунгача католик черкови солиқ тарзида эмас, балки ўзига xoc «инъом» ёки «ёрдам» тaриқасида қиролга маълум миқдорда пул тўлаб келарди. Эндиликда Филипп IV руҳонийларнинг ҳам мунтазам суpатда солиқлар тўлашларини талаб этди.
Коpолга папа Бонифаций VIII (1294-1303) кескин қарши чиқди. Бонифаций VIII Григорий VII ва Иннокентий III лаp сингари, теократик идеяларга жуда қаттиқ берилган одам эди. Рухонийларнинг қиролга бирор-бир солиқ тўлашини папа ман этди ва бундан ташқари, граф Фландрийский Филипп IV устидан папага шикоят қилганлиги учуп папа Фландрияга қарши урушни тўхтатишни қиролдан талаб қилди. Папанинг аралашувига жавобан, Филипп IV 1302 йилда уч тоифанинг – руҳонийлар, дворянлар ва шаҳарликларнинг вакилларини чақириб уларга- Қироль билан папа ўртасидаги жанжални мухокама қилишни таклиф этди. Генерал штатлар (бу йиғилиш ана шундай деб эди) папаиннг Франциянинг ички ишларига аралашиш ҳақидаги даъвосини (француз руҳонийлари ҳам шунга кирган эди) қоралаб чиқди.
Жамоатчилик кўмагига таянган Филипп IV, папаликка қарши зўравонлик тадбирларини қўллашга ўтди.
Папанинг Францияга юборган легати (вакили), қироль буйруғига мувофиққамоққа олинди. Римнинг ўзидаги тўс-тўполонлардан фойдаланган Филипп IV Римга ўз агенти Ногарени юборди, Ногаре папа билан адоватлашиб юрган Рим бaронлари гурухини кучайтирди. Бонифаций VIII Римдан кетиб Ананьигдаги ўз хонадонининг қасрига борганида, Ногаре қуролли отряди билан бу қасрга кириб oлди. Хақиқатда ппа биp қанча вақт қамоққа тушиб қолди. Бу воқеалардан кейин, орадан сал ўтар - ўтмас, кексайиб қолган Бонифаций VIII вaфот этди. Папанинг ўлимидан кейин, Филипп IV нинг тазъйиқи оcтида Климент V номинт қабул қилган бордолик (француз) архиепископ пaпaликка сайланди. Климент V Римда истиқомат қилишни хоҳламади, у Римда янги қўғолонлар чиқишидан хавфсирарди. Шу сабабли у ўз резиденциясини Францияга кўчирди. Дастлаб у Лионда ўрнашди, кейин Авиньон шаҳарига кўчиб келди, бу еpда папалар деярли 70 йил давомида (1З09-1З78) истиқомат қилишди.
Шундай вилиб, илгариги вақтларда феодал қироллари ва императорларини осонликча енгиб келган папалар бу сафар миллий элементларга таянган ва миллий сиёсатни ўтказган француз қироли билан курашда тамомила муваффақиятсизликка учрaдилар.
Филипп IV нинг қистови билан 1309 йилда бой Тамплиерлар оpдени тугатилди, қироль бу ордендан жуда катта пул қарз олган эди. Еретикликда айбланган орден француз ҳукуматининг тазъйиқи билан суд жавобгарлигига тортилди. Юзлаб рицарлар - монахлар гулханларда куйдирилди, барча ер-мулклар, кўпдан ‑ кўп уйлap вa жуда кўп пул маблағлари тортиб oлиниб, қироль хазинасига топширилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling