Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Қирол ҳокимиятининг кучая бошлаши


Download 0.98 Mb.
bet146/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Қирол ҳокимиятининг кучая бошлаши. XII асрнинг биринчи ярмидагина Людовик XI ва Людовик XII ҳукмронлик қилган даврда қирол ҳокимияти бир қадар юксала бошлади. Людовик VI Семиз(Бақалоқ) (1108-1137) деярли бутун ўттиз йиллик ҳукмронлик даврини ўз доменидаги баронларга қарши кураш билан ўтказиб, пироварди уларни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди. Шимолий Францияда саноат шаҳарларининг гуриллаб ўсиши муҳим сиёсий натижаларга эга бўлди. Франциянинг бу қисмида юқорида кўрсатиб ўтилганидек, шаҳарлар коммуна ҳуқуқини олиш учун зўр бериб ва қаттиқҳаракат қилдилар. Людовик VI бошда иккиланиб, шаҳар ҳаракатига нисбатан дарҳол қулай мавқеини эгалламади. Аммо Людовик VII даврида (1137-1180), айниқса ундан кейинги қирол — Филипп II Август давридаёққироллик ҳокимияти шаҳарларнинг маҳаллий феодалларга қарши олиб борган курашида шу шаҳарларни қатъиян қўллаб-қувватлади.
Людовик VII даврида қирол сулолавий никоҳ йўли билан жануби-ғарбдаги жуда катта герцогликни — Аквитанияни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аммо, тез орада қирол Элеонора Аквитанская билан қўйди-чиқди бўлгандан кейин бу катта сиёсий ютуқ пучга чиқди. Бунинг устига Элеонорага шошиб-пишиб уйланиб олган инглиз қироли Генрих II Плантагенет бу энг бой вилоятнинг эгаси бўлиб олди ва Капетингларнинг хавфли рақибига айланди. XII acp ўрталарида Франциянинг деярли бутун Ғарби (айни замонда Анжу графлари бўлган) инглиз Плантагенетлари қўлига ўтди; Плантагенетлар мулкига Анжу, Бретань, Аквитания, Гасконь, Оверниннинг бир қисми, Туpень, Пуату, Meн, шунингдек, Франциянинг шимолидаги Нормандия герцоглиги кирар эди. Француз мулкларига эга бўлган Плантагенетлар Франция қиролинипг вассаллари ҳисобланардилар. Аммо бу вассалларнинг мулклари қирол Доменидан бир неча марта кaттapoқ эди.
Людовик VII иккинчи салиб юришда қатнашди. Лекин бу юриш унга кам фойда келтирди. Лекин қирол йўқ вақтида мамлакатни идора қилиб турган аббат Сугерий ҳам маҳаллий баронларга қарши муваффақиятли курашни давом эттирди.
Шаҳарларнинг феодалларга қарши олиб борган курашларида Сугерий ҳам бу шаҳарларни зўр бериб қўллаб-қувватлади. Ниҳоят, савдо божлари кўпайиб борганлиги туфайли, шунингдек, қирол ер-мулкларидан келадиган даромадларнинг ортиб бориши натижасида ўсиб борган қироллик молия ишларини ғоят зўр қобилият эгаси бўлган Сугерий тартибга туширди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling