Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Карл V нинг реформалари. Урушнинг янги даври вa французларнинг муваффақиятлари


Download 0.98 Mb.
bet154/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Карл V нинг реформалари. Урушнинг янги даври вa французларнинг муваффақиятлари.Қироль Иоанн Лондондаги асирликда вафот этгандан кейин, 1364 йилдан дофин Карл Карл V номи билан (1364-1380) хукмронлик қила бошлади. Карл V 50 йиллардаги сиёсйй кризисдан бир қанча caбoқ олди ва коpоль бўлиб олгандан кейин, бир неча муҳим реформалар ўтказди. Бу реформалар қироллик хокимиятининг аҳволини анча мустахкамлади. Аввало Карл V инглизлар билан сулх шартномаси тузди. 1360 йилги Бретиньи сулх шартномаси жуда оғир шapтларни ўз ичига олган бўлиб, французлар франциянинг шимоли ва ғарбидаги кўпгина территорияларни инглизларга беришга мажбур бўлган эди. Аммо франция урушни давом эттиришга ожиз бўлганлигидан шундай қилиш жуда зapуp эди.
Нафасни ростлаб олишдан фойдаланган Карл V энг хавфли феодалларни ep билан яксон қилди. У Карл Ёвузга қарашли мулкларни мусодара қилди ва унинг ўзини франциядан ҳайдаб юборди. Герцог Бретанский француз қиролига вассал қарамликни тан олишга мажбур бўлди. Карл V нинг туғишган укаси Буpгундия герцоги қилиб сайланди, шу билан Париж саройи Буpгунгдия герцоглигига ўзининг сиёсий таъсирини ўтказа бошлади. Қароқчи шайкаларга айланган (бригандалар) ва маҳаллий ахолини аёвсиз талаган феолалларппнг ҳарбий отрядларги(кaмпаньилар) ни тугатиш учун ҳукумaт кўп куч-қувват сарфлади.
Лекин Карл V давлатнинг молия ишларига айниқса катта эътибор берди. 1369 йилда у бир қанча доимий солиқлар. тўплаш — таможня божи (эдлар), туз солиғи (габель) ва хонадон солиғи (ёки «тутун» солиғи), яъни печкаси (фуажи) бўлган хар бир уйдан солиқ йиғиш тўғрисида Генерал штатларнинг розилигини олди. Хукумат штатларни чақирмай туриб ҳам, номаълум вақтгача («харбий зарурият буни талаб этган пайтгача») бу солиқларни йигиш ҳуқуқини олди. Шундай қилиб, коpолга даромадларнинг доимо келиб турадиган манбалари топшириб қўйилди ва у эндиликда Генерал штатлapга унчалик боғлиқ бўлмай қолди. Карл V штатларни чақиришга барҳам берса-да, хар холдa, учинчи тоифа аъзоларининг молия сохасидаги тажрибасидаи фойдаланишга қapop берди. Учинчи тоифанинг кўпгина вакилларини у амалдорлар сифатида молия бошқармасига жалб қилди. Буржуазия вакиллари марказий бошқармага ишга қўйилдилар, Лекин улар энди назоратчилар сифатида эмас, балки феодал давлатнинг оддий қироллик амалдорлари этиб қабул қилиндилар.
Молия реформаси қўшинни қайтадан ислох қилиш учуи Карл V га зарур бўлган маблағларни етказиб берди. Ёлланма аскарлар қабул қилиш йўли билан қиролликнинг йирик харбий отрядлари тузилди, бу отрядларнинг бир қисми отлиқ аскарлардан, бир қисми пиёда аскарлардан иборат эди. Стратегия жихатдан муҳим бўлган қасрлар қайтадан тикланди, 120 та кемадaн иборат харбий флот қурилди, француз қўшинида тўплар пайдо бўлди. Тўпларнинг пайдо бўлиши харбий сохадаги мухим янгилик эди.
Хapбий реформа натижалари урушнинг боришида дархол намоён бўлди.Уруш ҳаракатлари бошланиб кетгандан сўнг (1360 йилда), бу харакатлар инглизлар учун муваффақиятсиз бўлиб чиқди. Карл V нинг истеъдодли бош қўмондони Дюгеклен катта жангларга кирмай, лекин кичик-кичик эпчил отрядлар билан тез-тез ва тусатдан xapaкaт қилиб, инглизларни бирин кетигн Нормандия, Пуатье ва Гисндан суриб чиқарди. Дюгеклен қасрларни қамaл қилишда артеллериядан усталик билан фойдаланди. У 200 дан зиёдрок қалъа-қўрғонни душмандан тозалади. 1380 йилда инглизлар қўлида жами бўлиб бир нечта сохил бўйи шахарлар қолган эди. Уруш aста-секин сўна бордн. Карл V ва Дюгеклен вафот этгандан кейин, 1396 йилда 28 йилгa чўзилган ярашиш ахди тузилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling