Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


-1357 йилларда Генерал штатлар. 1358 йилги Париж қўзғолони


Download 0.98 Mb.
bet153/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

1356-1357 йилларда Генерал штатлар. 1358 йилги Париж қўзғолони. Қироль aсиp қилиб олинганлиги сабабли қиролликни бошқариш вақтинча дофин Карл (Шарль) га ва унинг феодал маслахатчилари қўлига ўтдп. Хукуматнинг аҳволи жуда оғир эди. Хазинада пул қолмади. Ҳарбий кучлар орасида тартиб-интизом йўқ эди. Инглизларнинг Парижга ҳужум қилиш хавфи бор эди. Марказий бошқармаларда порахўрлик, ўғирлик, тартибсизлик хукм сурарди. Дофин 1356 йил кузида Генерал штатларни чақиришга мажбур бўлди. 1356 йилги Генерал штатлар одатдан ташқари бир тус олди. Унга фавқулодда кўп депутат тўпланди. Шу билан бирга 800 кишидан иборат бўлган депутатларнинг ярми учинчи тоифа вакиллари эди. Учинчи тоифа вакиллари ғоят активлик кўрсатиб, ҳукумат юргизаётган сиёсатни кескин танқид қилдилар. Демократик кайфиятдаги Лан епископи Лекок ва Париждаги мовут тўқувчилар цехининг оқсоқоли Этьен Марсель оппозицияга бошчилик қилдилар. Генерал штатлар кўп сонли амалдорларни алмаштиришни, сарой харажатларини қисқартиришни ва Генерал штатларга солиқлар тайинлаш ҳуқуқигина эмас, балки уларни йиғиш ва харажат қилиш ҳуқуқи ҳам берилишини дофиндан талаб қилди. Сўнгра, бундан кейин мунтазам суратдa (йилда уч марта) Генерал штатларни чақириб туришни талаб этди. Уруш масаласида Генерал штатлар уни давом эттириш тарафдори бўлиб, фақат штатларнинг розилигини олгандан. Кейингина душман билан сулҳ шартномаси тузишни талаб қилди. Генерал штатларнинг бу барча талаблари 1357 йилги Буюк мapг ордонанси номим билан расмий суратда қонунлаштирилди. Дофин 1357 йил 3 мартида бу қонунга имзо чекди.
Учинчи тоифанинг «ўзбошимчалиги»дан ғазабланган сарой феодаллари Этьен Марсель ва ҳаракатнинг бошқа раҳбарларига нисбатан жазо чоралари қўллашни қаттиқ талаб этдилар. Дофин ўзи имзо қилган mapт ордонансини бажаришга руйхуш бермaди. Шундан кейин 1358 йилнинг 22 февралида Парижда қўзғолон кўтарилди, бу қўзғолонни Марсель тарафдоpлари тайёрлаган эди. Парижнинг 3 минггa яқин ҳунармандлари ва халфалари Қироль майдонига тўпландилар ва қироль саройига бостириб кирдилар. Дофиннинг бош маслаҳатчиларидан иккитаси ўлдирилди. Шундан кейин Марселнинг ўзи шахзоданинг —«бош маслаҳатчиси» бўлиб олди. Аммо Марселнинг васийлиги малол келган дофин, тез орада, Париждан қочиб улгурди. У Компьен шаҳрин (Парижнинг шимоли-Шарқида, Уаза дарёси бўйида) ўзига резиденция қилиб танлади ва бу ерда феодалларни ҳамда Генерал штатлардаги учинчи тоифага мансуб энг мўътадил депутатларни ўз теваратига тўплай бошлади. Худди шу вақтда, 1358 йил баҳорида, Парижнинг шимолидаги районда деҳқонларнинг катта қўзғолони тайёрланар эди. Бу қўзғолон Жакерия қўзғолони деган ном олди.
Жакерия. XIII acp ўрталаридаёқ Францияда деҳқонлар норозилиги юз берганлиги юкорида айтиб ўтилган эди. Крепост­ной деҳқонларнинг ўнлаб айрим махаллий чиқишлари XIII асрнинг иккинчи ярми — XIV асрнииг биринчи ярмидаги хроникаларда рўйхатга олинган. Кенг деҳқонлар ҳаракатининг acocий сабаби (бу нарса фақат Франция учунгина эмас, балки бундан кейин ҳам маълум бўлишича, XIII—XIV асрлардаги Европанинг бошқа барча мамлакатлари учун ҳам характерли эди) феодал системасининг емирилиши, феодал-крепостнойлик эксплуатациясининг эски формаларидан товар-пул муносабатларига асосланган, деҳқонлар оммаси учун янада оғирроқ бўлган унинг янги, ихчамроқ формаларига ўтилиши булди.
Деҳқон-сеpвларнинг шахсий крeпостной қарамликдан озод этилиши ва уларнинг «янги вилланлар»га айлантирилиши Францияда XIII асрнинг иккинчи ярми ва XIV acp бошларида зўр бериб давом этди. Қироль Людовик X Қироллик ер-мулкларидaги деҳқонларни ҳaк тўлаш шарти билан озодликка чиқариш тўғрисида 1315 йилда фармон чиқарди. Қироль ўз фармонида бошқа катта ep эгалари ҳам мендан ибрат оладилар, деб умид қилган эди. Сервларни озод этиш тобора кенг миқёсда давам этди. Янги «эркин вилланлар» (ҳак тўлаб шахсий озодликка чиққaн собик сервлар ана шундай деб аталарди) француз қишлоқларида тез-тез учрайдиган бўлди. Сервлаpгa яқин турган «эски виллaнлаp» ҳам мажбурият ўташдан ҳак тўлаб қутулдилар. «янги» ва «эски» вилланлар муайян пул оброклари (чинши) тўлаш шарти билан ворисий заминдорларга aйландилар. Бироқ «халос бўлиш» француз деҳқон гарданига оғир юк бўлиб тушди. Озодликка чиқиш учуп тўланадиган ҳақнинг ғоят даpажaда юқори бўлиши «озод бўлган» деҳқонни судхўрлар сиртмоғига туширди. Айни замонда сеньорлар, аввалгтдек, деҳқонларни суд қиладиган сеньорлик судини сақлаб қолдилар, Шунингдек, бир қанча натурал йиғинлар ундиришни ва шу жумладан, кичик баршчинада ишлатишни давом эттирдилар. Буларнинг ҳаммаси деҳқон хўжалигининг ривожланишига деҳқонни мустақил эркин майда товар ишлаб чиқарувчига айлантиришни тўхтатиб турарди.
1349 йилда Францияга ўлат касаллиги («қора ўлим») тарқалиб, шимолий француз қишлоғига анча катта зиён-заҳмат етказди. Ниҳоят, Юз йиллик уруш, бу уруш орқасида давлат томонидан катта-катта солиқлар солиниши ва четдан келганлар, яъни инглизлар томонидан ҳам, ватандошлар — француз феодаллаpи томoнидан ҳам қишлоқларни беармон пайҳон қилиниши сабабли француз қишлоқларининг ғоят даражада тинка-мадори қуриди. Ҳеч кандай ҳокимиятни тан олмасдан, капандўзлик (мародёрлик) қилган ҳарбий отрядлар, яъни бригандалар деҳқонларга айниқса катта зиён етказдилар. Бригандалар француз қишлоқларини бемалол таладилар, деҳқонларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва мол-мулкларини тортиб олдилар, мол-ҳолларини босиб олдилар, деҳқон хўжалигини тамомила издан чиқардилар, деҳқонларнинг ўзлари эса таловчилардан ўрмонларга қочиб, бекиниб юришга мажбур бўлдилар. Маҳаллий сеньорлар бригандаларгa қарши куpaшишда деҳқонларга хеч қандай ёрдам кўрсатмадилар. Ҳaттo бригандаларнинг «капитанлари» билан тил биpиктириб, талаб олинган ўлжаларпи бўлишда иштиpок этгaн сеньорлар ҳам йўқ эмас эди.
1358 Бове округида (округ маркази Бове шахри) қўзғголон бошланиб, у кейин Сена, Марна ва Уaзa дaрёлари ҳавзасидаги катта районга ёйилди. Иль де Франс, Пикардия ва Шампань деҳқонлари қўзғолдилар.
1358 йил июнининг дастлабки 10 куни ичида ҳаракат жуда кенг миқёсда ёйилди. Деҳқонлар (двoрянлар нафратланиб уларни жаклар деб атардилаp) феодалларга қарши ғоят даражада ғазабланган эдилар. Деҳқонларнинг шиори: «Барча зодагон кишиларни охирги зурриётигача битта қолдирмай қириб ташлаш» деган шиор эди. Аммо улaр қироль бизни қўллаб-қувватлайди деб ўйлаб, ўз байроқларида қироллик гербининг эмблемаси бўлмиш нилуфарни тасвирлаб кўрсатдилар. Бове округига қарашли бир қишлоқдан чиққан ва ҳарбий ишдан хабари бўлган деҳқон Гильом Каль қўзғолончиларга бошчилик қилди. Шимоли-Шарқий Франциянииг баъзи бир шаҳарлари деҳқонлар томонига ўтган бўлса-да, лекин улар нисбатан кам ва кўпроқ майда-чуйда шаҳарлар эди. Масалан, Бове шаҳари қўзғолончиларга қўшилди ва улар анча мустаҳкам иттифоқ тузди. Бошқа шаҳарлардан Санли, Mo, Руан жакларини қувватлаб чиқдилар. Пул зарб қилувчилар Цехининг оқсоқоли, Этьен Марселнинг дўсти вa маслакдоши Жан Вайан бошчилигида жаклaрга ёрдам бериш учун Париждан 300 кишилик отряд юборилди. Бироқ Амьен, Компьен ва бошқа йирикроқ шаҳарлар жагларни қўллаб-қувватлашдан бош тортдилар.
Париж савдогарлари оқсоқоли Этьен Mарсeлнинг ўзининг тутган мавқеи ғалати бўлди. Марсель қўзғолон кўтарган деҳқонларга оғизда қизгин хайрихоқлик билдирди. Унинг фармойиши билан Жан Вайан бошчилигида Париждан жакларга отряд жўнатилди. Аммо, шу билан бир вақтда, Этьен Марсель деҳқонлар қўзғолонининг аҳамиятига етарлича баҳо бермади. Этьен Мар­сель томонидан жакларга юборилган ёpдaм сира етарли эмасди. Этьен Марсель дофинга қарши курашиш планини, хар қалай, қўзғолон кўтарган деҳқонлар билан иттифоқ бўлиб эмас, балки Франциянинг энг йирик феодали — Наварра қироли Карл Ёвуз билан иттифоқликда амалга оширишни мўлжаллади. Бу феодал ҳам Капетинглар авлодидан бўлиб, француз тахтининг даъвогарларидан эди. Испания билан чегарадош Наварра қироллигидан ташқари, Карл Ёвузнинг Нормандияда ҳам кўпгина ер-мулклaри бор эди. Қўзғолон пайтида жаклар билан қўшничиликда яшаган Карл Наваррский бу қўзғолонга бефарққарамади. У Уаза дарёси водийсидаги Клермон шаҳаридан анча узоқ бўлмаган жойдан туриб қўзғолон кўтарган деҳқонларга хужум қилди. Аммо жаклар кўп сонли бўлганлигини ҳисобга олиб, маккор шаҳзода жанг қилишга ботинмай, ҳийла-найранг ишлатиш йўлига ўтди. Карл гўё музокара олиб бориш муддаосида Гильом Кални ўз ҳузурига таклиф этиб, уни хиёнаткорона қамоққа олди, сўнгра эса унинг бошига қизитилган темир тожни кийдириб, қатл этди. Шундан кейин Шимолий Францияда феодалларнинг қонли жазолаши бошланиб, деҳқонлардан ўч олинди. Карл Ёвузнинг ўзининг отрядлари, шунингдек, бошқа феодалларнинг отрядлари қарийб 20 минг деҳқонни қириб ташладилар. Деҳқонларни фақат француз феодаллари калтаклабгина қолмaй, балки ҳатто уруш шароитида ҳам ўзларининг синфдош биродарларига ёрдам беришга шошилган инглиз фeодаллари ҳам уларни улгудек дўппосладилар.
Шу тариқа, жаклар қўзғолони қора қонга ботирилди. Етарли даражада уюшмаслик, деҳқонларнинг душман феодалларга кунгилчанлик қилишлари, биpор-бир аниқ вa равшан программанинг бўлмаслиги — Жакерия қўзғолонининг мағлубиятга учрашининг асосий сабаблари ана шулардир. Жакериянинг, шунингдек, ўрта асрлар давридаги бошқа деҳқонлар қўзғолонларининг енгилишининг сабаби — деҳқонларнинг шаҳарда ишончли иттифоқчисининг йўқлиги бўлди, бундай иттифоқчисиз хеч битта деҳқон қўзғолони енгиб чиқиши мумкин эмас. Этьен Марселнинг дехконлар масаласидаги сиёсати синфий жихатдан чекланган ва калтабинлик сиёсати эди. Аммо Марсель ўзининг сиёcий хатоси учун тез орада қаттиқ панд еди. Деҳқонлар харакатидан қўрқиб қолган феодаллар дофин теварагига жипслашдилар. Дофиннинг айғоқчилари Парижда ўз фаолиятларнинг кучaйтирдилар. Шу орада Парижнинг ўзида ҳам норозилик ўсиб борди.
Этьен Марселнинг бой шаҳарликларнинг манфаатларини назарда тутиб ўтказган солиқ сиёсатидан майда хунармандлар норози эдилар. Aнa шундай фойдаланган дофин тарафдорлари пойтахтда оппозиция бошлиқларига қариш душманлик ҳаракатини уюштирдилар. Ўз душманлари билан юзма – юз келган тўқнашувларнинг бирида, 1358 йилнинг 1 августига ўтар кечаси Этьен Марсель ўлдирилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling