Англия билан урушнинг яна бошланиши. Инглизларнинг хужуми. Француз феодаллари орасидаги кураш инглиз саройи учун сир эмас эди. Инглиз қироли Генрих V (ланкастерлар династиясига мансуб одам) қулай вазиятдан фойдаланишга қapop бериб, 1415 йилда уруш ҳаракатларини яна бошлаб юборди. Уўша замонда ғоят кўп ҳисобланган 60 минг кишилик қўшин билан Сена дарёси мансабига келиб тушди. Француз ҳукумати 100 минг кишилик лашкар тўплади, лекин унинг ҳарбий мaхoрати ғоят паст эди. 1415 йил кузида инглиз қўшинлари билaн француз қўшинлари Азенкурга (Пикардияда) Яқин жойда тўқнашганларида, французлар яна қаттиқ мағлубиятга учрадилар. Герцог Орлеанскийнинг ўзи инглизларга асир бўлиб тушди. Инглиз феoдалларига дўст бўлган бургундияликлар «бетарафлик» сақлаб жангда қатнашмадилар. Шундан кейин инглизлар бутун Нормандияни истило қилдилар. Инглизлар деярли Парижга яқинлашиб қолдилар ва герцог Бургундскийнииг кўмагида Карл VI ҳукуматини жуда таққирли сулх шартларини қабул қилишга мажбур этдилар. 1420 йилги Труа шартномасига кўра, Англия билан Франция умумий қироль қўл остида битта қиролликка бирлашдилар. Карл VI вафот этгандан кейин тез орада, шу Карл VI нинг қизи малика Екатеринага уйланган Генрих V ҳар иккала мамлакатнинг қироли бўлиши керак эди.
Шартномага мувофиқ Карл VI нинг ўғли ворислик ҳуқуқларидан маҳрум этилди. У Париждан Арманьякларга қочиб ўтди. 1422 йил август ойининг охирида Генрих V 3б ётшида тўсатдан, қaзо қилди. IIIу йилнинг октябрида кекса Карл VI вафот қилди. Сиёсий вазият дарҳол мушкуллашди. инглиз-француз қироллиги тарафдори бўлган Бургундия тўдаси Генрих V билан Екатеринанинг 10 ойлик ўғли Генрих VI ни Англия ва Франциянинг қироли деб эълон қилди. Арманьякларнинг «миллий» француз тўдаси дофин Карлни Карл VII номи билан қироль деб эълон этди. Луара дарёсининг жанубидаги кичкина Бурж шаҳри бир неча йилгача Карл VII нинг пойтахти бўлиб қолди.
Француз қироллигининг аҳволи oғиp эди. Урушнинг охири кўринмасди. Франциянинг шимоли билaн Жануби икки рaқиб мaмлакaтгa aйланиб қолган эди. Инглиз феодаллари Франциянинг босиб олинган қисмида ўз уйларидагидек хўжайинлик қилардилар. 1428 йилда улар Орлеанни қамал қилмоқчи бўлдилаp. Aгap Орлеан олинса, инглизларнинг Франция жанубига янада хужум қилишлари учун бемалол йўл очилган бўлур эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |