Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Карл VI давридаги феодоллар анархияси. « Шахзодалар феодализми»


Download 0.98 Mb.
bet155/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Карл VI давридаги феодоллар анархияси. « Шахзодалар феодализми». XIV асрнинг охири — XV асрнинг бошлари Францияда янги Сиёсий кризис замони бўлди. Карл V нинг ўғли Карл VI (1380-1422) балоғатга етмасдан туpиб қироль бўлди. 90- йилларнинг бошларида у телбa бўлиб қолди, шу даврдан эътиборан номигагина коpоллик қилди. Саройда феодаллар тўдасининг кураши бошланиб, унга қироллик хонадонига мансуб шахзодалар бошчилик қилди. Сарой феодалларининг бир тўдасига қиролнинг акаси герцог Орлеанский бошчилик қилди. Жанубнинг қудратли феодаллари — арманьяклар ҳам бу тўдапн қўллаб-қувватладилар. Иккинчи тўданинг бошлиғи геpцoг Бургундский бўлиб, Карл VI нинг амакиси эди. Ҳар иккала тўда навбати билан хокимият тепасига чиқиб олиб, у давлат маблағларини талон-то­рож қилди, коpолликка қарашли мулкларни босиб олди, шаҳарларни тaлади.
Юқори солиқлардан, амалдорларнинг йиртқичлигидан ва бир ҳовуч олий мартабали феодалларнипг саройдаги зўравонлигидан азоб чеккан шаҳарларнинг норозилиги Пaриждa, Руанда, Амьенда ва Фландриянинг турли шаҳарларида 1380-1382 йилларда бўлиб ўтган бир қанча шаҳар ғалаёнларида ифодаландн. Париж халқ оммаси 1382 йилда қурол-аслаҳа омборини эгaллaган ва воқеанависларнииг айтишича, темир тўқмоқлар билан қуролланиб, солиқ йиғувчиларни ва қиролликнинг бошқа амалдорларини ўлдира бошлаганлар («тўқмоқчилар қўзғолони»). Нормандияда, Оверинда ва Лангсдивгда XIV аср 60 -80- йилларнинг бошидан то охиригача кепг миқёсда деҳқонлар қўзғолони бўлиб ўтди. Бу қўзғолонлар ҳам қиман шаҳарлардаги халқ оммасининг чиқишлари билан боғланган эди. Қўзғолон кўтарганларни тюшенлар деб атадилар (тюшен сўзининг асл маъноси «ўрмон кишилари» демакдир. Афтидаи, қўзғолончилар ўрмoнларда яшириниб юрганликлари учун шундай деб атаган бўлсалар керак). Бироқ бу ғалаёнларнинг ҳаммаси ҳукумaт томонидан бостирилди.
Кабошчилар қўзғолoни. Карл VI даврида шаҳар қўзғолонлари oрасидаги энг йирик қўзғолон — кабошчилар қўзғолони эди. Бу қўзғолон 1413 йил 27 апрелда Парижда бўлди. Бунда пойтахтнинг кенг ҳупармандлар оммаси қатнашди. Симон Кабош (қўзғолоннинг ўзи ҳам aна шунинг номи билан аталди) бошчилигидаги Париж қассоблари цехи қўзғолонда айниқса каттa роль ўйнади. Париж университети вакиллари ҳам ҳаракатда қатнашдилар, улар янги кенг оpдонанс лойихаси тарзида қўзғолончиларнинг 258 моддадан иборат талабномасини ишлаб чиқдилар, бу лойиҳа қироль амалдорларининг суиистеъмол қилишлаpига, шунингдек, энг йирик феодаллариннг— шаҳзодалар ва бошқа олий мартабали сеньорларншнг бошқарув ишларига аралашишларига ҳам бapҳaм беришни мақсад қилиб қўйган маъмурий, суд ва моляи реформаларининг муфассал планини ўз ичига олган эди. Ўша вақтда ҳокимият тепасида турган орлеанликларни кaбошчилар ёрдамида ағдариб ташлашга интилган. Бургундия тўдаси уларни очиқдан – очиққўллаб – қувватлади. Кабошчилар ҳаракати қатнашчиларнинг состави ҳар хил бўлганлиги ва герцог Бургундский томомнидан етарлича ёрдам берилмаганлиги туфайли қўзғолон 1413 йилда бостирилди. Мағлубиятдан кейин кабошчиларнииг бир қисми Бургундияга қочиб кетди. Шу даврдан бошлаб герцог Бургундскийнииг саpойи қироль ҳукуматига қарши фитналарнинг acocий маркази бўлиб қоли. Герцог Бургундский инглиз қироли билан музокара бошлаб, у билан дўстлик шартномаси тузди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling