Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Жанна д'Арк. Чўзилиб кетган уруш қиролликка қарашли асосий районларнинг душман томонидан босиб олиниши, Бургундия феодалларининг хоинлик сиёсати — буларнинг ҳаммаси Франция халқ оммасини ташвишга ва тахликага солди. Турли жойларда интервентларга қарши xaлқ бош кўтариб чиқа бошлaди. Aнa шундай чиқишларнинг бири деҳқон кизи Жанна д'Арк номи билан боғланган бўлиб, у урушнинг боришига катта таъсир кўрсатди. Жанна ,д'Арк Бургундиядаи унча узoқ бўлмаган Шампаннинг Лотарингия билан чегарадош жойидаги Домреми деган қишлоқдан чиққан эди. Турли йўллар келиб туташган бу жойда уруш ҳақидаги xабарлар айниқса кўп фикр ва мулоҳазаларта caбaб бўлди. Хаёлчан, серандиша ва чексиз ҳаяжонланишга мойил Жaннa д'Арк бу ҳикояларни зўр бериб тингларди. Францияни инглизлардан худди Жанна д'Аркдек жасур одам халос қилиши лозим деган ишонч аста-секин бу қиз кўнглида туғила борди. Бу вазифага у, худойи таолонинг ўзи топширган иш деб қаради. Эркак кийимини кийиб олган Жанна д'Арк ҳарбий ишни билган бир гуруҳҳамқишлоқлари билан биргаликда душманлар билан курашда ёрдам учун Карл VII ни излаб бориш учун йўлга равона бўлди. 1429 йилнинг мaртидa Карл VII нинг қасрларидан бирида уни қироль қабул қилди. Орлеан тўдаси янги «авлиё» нинг обрў-эьтиборининг фойдаланмоқчи бўлди. Жанна д'Аркни армияга олишди. Рицарлик яроғ-аслаҳаларини тақиб олган бу қиз отда қўшинни айланиб чиқиб, уни Орлеан ёнида уруш ҳаракатларини бошлашга даъват этди ва ғалаба қўлга киритилажагини олдиндан каромат қилди. Жанан Француз қўшинини ичида интизомни кўтаришга жақирди ва душман билан олишувларда ўзи катта паҳлавонлик кўрсатди. Орлеанни озод қилиш операциялари тўла ғалаба қозонди. Орлеан 1429 йилнинг 5 майида озод қилинди. «Орлеан қизи» ҳақидаги шон-шуҳрат бутун Франция тупроғига ёйилди.
Тўғри хис-туйғуга амал килгаи Жанна тез орада Карлгa Реймс шаҳрида то кийиш маросимини ўтказишга маслаҳат берди. Карл бу маслаҳатни қабул қилди. Карл VII нинг тож кийиш маросими муваффақиятли ўтди ва бу Франциянинг «қонуний қироли» бўлган Карлнинг oбpў-эътиборини дарҳол кўтарди. Сўнгра, Жанна д'Арк уруш ҳаракатлариии тезлатиш ва Париж томонга юpиш қилишни қаттиқ туриб қиролгa таклиф этди. Аммо Орлеан тўдаси бу ишни пайсалга сола бошлади. Деҳқон қизининг маслаҳатларига қулoқ солдилар-у, лекин бу маслаҳатлар бажарилмади. Унга ҳатто унинг ўзини катта хавф-хатар остидa қолдирувчи майда-майда харбий операцияларни бажариш топшинриларди. Шундай операцияларнинг бирида (Компьен шаҳрини мудофаа қилиш пайтида) бургундияликлар Жаннани асиp қилиб олиб, сўнг уни катта ақча эвазига инглизларга топширдилар. Инглизлар Жанна д'Арк сеҳргарликда айбладилар. 1431 йилнинг 30 майида Жанна д'Арк сеҳрга сифатида Руандаги бир майдонда ўтда куйдирдилар. Карл VI1 Жана д'Аркни ўлим жазосидан қутқаришни ҳaттo хаёлига ҳам келтирмади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling