Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Людовик ХI. Францияни бирлаштиришнинг тугaлланиши


Download 0.98 Mb.
bet159/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Людовик ХI. Францияни бирлаштиришнинг тугaлланиши. XV асрнинг иккинчи ярмида қироль ҳокимияти аллақачон чекланмаган монархия хусусиятлаpига эга бўлиб, у Францияда энг зўр қудратга эришди. XV асрда Людовик XI (1461-1483) энг атоқли қироль бўлиб, уни Франциянинг биринчи абсолют қироли деб бежиз айтмаганлар. У ўз замонасининг атоқли сиёсатдони, энг йирик дипломати эди. У ўз хукмронлигининг кўпчилик қисмини йирик феодалларга қарши аёвсиз курашда ўтказди. Феодаллар унга қарши «Жамият бахт сaoдaти уюшмаси» деган машхур номостида иттифоқ туздилар. Иттифоқнинг асосий герцог Бургундский – Карл Жасур эди. Людовик XI нинг туғишган укаси ҳам шу иттифоқ билан алоқадор эди (Бироқ Карл номли бунинг укакси тез орада вафот этди). 1Людовик XI одамларни пул бериб сотиб олиб ва турли фитналар уюштириб иттифоқ бошлиқларининг ўйлаган ниятларини барбод этади. Людовик XI Лотарингия феодалларини ва Швейцария иттифоқи кантонларини герцог Бургундскийга қарши кўтара билди. 1477 йили Нанси ёнидаги жангда Карл Жасур мағлубиятга учради ва ўлдирилди. Унинг мулкларининг асосий қисми, яъни Бургундия герцоглиги Людовик XI қўлига ўтди. Карл жасурга қарашли Фландрияия ва Нидерландчядаги бошқа мулкларни унинг Австрия-Германия шаҳзодас Максимилиан Габсбургга эрга чиққан қизи Мария Бургундская ўзига мерос қилиб олди. Людовик XI Бургундия масаласини хал қилиб, исёнчи феодалларнинг бемалол адабини бера олдн. Улар бирин-кетин қамоққа олиниб, қийноққа ва азобга солинди, бир қисми қатл қилинди. Шулар орасида Арманьяклар хонадоии бутунлай халок бўлди
Йиллар ўтиши билан Людовик XI тобора кўпроқ гумонсирайдиган ва ҳeч кимга ишонмайдиган бўлиб қолди. У деярли Парижни ташлаб чиқиб, кўпчилик вақтда шотландиялик ва швейцариялик ўқчилар ҳимояси остида шаҳар ташқарисидаги Плесси ле Турдаги мустаҳкамланган қасрда истиқомат қилди. Феодалларнинг янги фитналаридан хавфсираб, Людовик XI шaхарларга таянмоқчи бўлди, лекин уларга ҳам ишонмай, шаҳарларнинг эркинлигини ҳap қанақа йўллар билан чеклаб қўйди. Аммо, шунга қарамай, у шаҳар савдоси ва саноатини ривожлантириш учун кўп иш қилди. Людовик XI Лионда зўp бериб ипaкчилик мануфактуралaри қурдирди ва у ерда эиг йирик ярмарка ташкил этди. У шимолий француз савдогарлари учун Англия билан фойдали шартнома тузди ва Лангедок савдогарларининг венецияликлар билан қилган рақобатида лапгелокликларни қўллаб- қувватлади. Бордо шаҳри қиролнинг алохида хомийлигидан фойдаланди. Людовик XI даврида Бургундия герцоглигидан ташқари, қироллик доменига бошқа йирик вилоятлар Франциянинг шимолида — Пикардия ва марказида Берри шунингдек , жанубида — Прован, графлиги қўшиб олинди. Людовик XI даврида ички божларнинг бир қисми бекор қилинди, бу эса ички савдо –сотиқнинг янча жонланишига ёрдам берди. Людовик XI нинг савдо – саноат соҳасидаги сиёсати меркантилизм деб аталган сиёсат эди. Меркантализм сиёсатини қўлланишдан муддао – ташқи савдода «маъқул баланс» ўрнатиш йўли билан мамлакатда қимматбаҳо металларни жамғаришга интилиб, шу қимматбаҳо метталларни ташқари чиқаришга қараганда, уларни мамлакатга келтиришни кўпайтиришдан иборатдир. Меркантиль системасининг асосий қоидаларидан бири, умуман олганда, чет элга олтин вa кумуш чиқаришни қаттиқ тақиқлаб қўйиш эди.
Феодаллар учун даҳшатли бўлган Людовик XI буржуа учун унинг ўз кишиси ҳисобланар эди. У баъзан буржуа одамларини менинг қадрдонларим деб атap ва уларни тортинмай-нетмай қабул қилаверарди. Ташқи қиёфаси жиҳатдан ориқ, кадди букчайган, устига эскирган узун камзул кийиб олган, доимо серташвиш ва иш билан банд бўлган Людовик XI,ғоят улкан ва етарли даражада марказлашган қиролликнинг корoлидан кўра, кўпроқ «ўрта синф» орасидан чиққан кишига ўхшаб кетарди. У қўшниларига, кам марказлашган ёки хали бутунлай марказлашмаган давлатларга хавф – хатар сола бошлайди. Европада Людовик XI ни сира ёқтирмас ва ундан қўрқар эдилар. Уни хар қандай дипломатик фитналар ёўли билан нозик ўргимчак уяси ясаб, шу уяга ўз рақибини алдаб илинтирувчи маккор ўргимчакка ўҳшатардилар
Людовик XI нинг ўғли Карл VIII (1438-1498) мустақиллигини ҳамон сақлаб қолган сўнгги Бретань герцоглигини қўшиб олди (1491 й.). франциянинг Капетинглар даврида бошланиб, Валуа даврида тамом бўлган сиёсий марказлашишдаги узоққа чўзилган жараёни ана шу тариқа тугалланди. XVI асрга келиб, Франция Европадаги энг катта ва энг марказлашган қиролликлардан бирига айланди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling