Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet163/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вильгельм Истилочининг ворислари. Вильгельм I Истилочининг ўғиллари қирол хокимиятининг мустахкамлашни давом эттирдилар. Вильгельм I нинг кенжа ўғли Генрих I (1100— 1135) нинг қироллик даври бу жихатдан айниқса муҳим эди. Генрих I даврида қироллик суди кучайиб, у мутахассис-судьялари бўлган ва мунтазам равишда иш олиб борувчи суд палатасига айланди. Қирол судьялари вақт-вақти билан мамлакат бўйлаб сафарга чиқиб, айрим грaфликларда суд ишларини олиб борaрдилар (шунинг учун улар сайёр судьялар деб аталарди). Суд палатаси қирол курсиси суди деган ном олган эди. Генрих I даврида молия бошқармаси ҳам ташкил топди. Олий молия палатаси шахмат тахта палатаси деб аталарди; чунки бунда устига катакли мовут ёпилган (шахмат тaхтасини эслатадиган) стол турарди. Бу столларда пул саналарди.
Эркак зурриёти қолдирмаган Генрих I вафотидан сўнг, Англияда узоқ давом этган ўзаро урушлар бошланди. Тахт Генрих I нинг жияни Стефан Блуасский (унинг отаси Франциядаги Блуа графи бўлган эди) қўлига ўтди. Аммо Генрих I нинг қизи Матильда ҳам тахт даъвогари бўлиб чиқди. Матильда дастлаб герман императори Генрих V нинг хотини эди, кейин эса (иккинчи никоҳ билан) Франциядаги Анжу графи Жофруа Плантагенетга эрга чиққан эди. Стефан билан Матильда ўртасидаги кураш карийб 20 йил давом қилди. Инглиз феодаллари ўзаро урушнинг боришида икки лагерга бўлиндилар ва марказий ҳокимиятнинг заифлигидан фойдаланиб, ўз талончиликлари билан мамлакатни хонавайрон қилдилар. Англияда батамом анархия ҳукмронлик қилди. Mамлакат ичкарисида савдо-сотиқ ишлари камайди. Савдогарлар сафарга чиққан пайтларида доимo pицарлар томонидан талaнди. 1154 йилга келибгина ўзapo урушлар тўхтади. Тахт Матильданинг ўғли - Генрих II Плантагенет қўлига ўтди.
Генpих II Плантагенетнинг ислоҳотлари. Генрих II даврида (1154-1189) инглиз қироллигининг чегаралари ғоятда кенгайди. Генрих II нинг мулклари қаторига, Англия ва Нормандиядан ташқари, унинг Франциядаги Mepoc мулклари — Анжу, Пуатье, Турень ва бошқалар кирар эди. Қиролева (малика) Элеонора учун ceп тариқасида у Аквитания герцоглигини олди. Генрих II даврида Англия Ирландияни (унинг шарқий соҳилини) Истило қила бошлади. Генрих II нинг мулклари кенгайиб кетганлигидан инглиз ва француз тарихчилари унинг давлатини «Анжу импеpияси» деб атайдилар.
Ўзинииг кўп сонли мулкларидаги моддий ресурсларига таяниб, шунингдек, феодаллар ўртасида бундан олдин юз берган ўзаро урушларидан аҳоли ичидаги ўрта синфларнинг норози бўлганлигидан фойдаланиб, Генрих II қирол ҳокимиятининг обрў-эътиборини янада кўтара олди. Ўз қироллигининг бошиданоқ у графликларнинг барча шерифларини (Англия графлигидa олий маъмурий ва суд лавозимидаги шaxс) ўзгартириб, уларнинг ўрнига ўзига ишончлироқ бўлган янги одамларни тайин этди. Ғалаёнлар маҳалида феодаллар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган «қонунсиз» қасрлариипг кўпчилиги йўққилиб ташланди. Айни замонда мамлакатда қироллик судининг аҳамияти оpтди.
Генрих II нинг суд соҳасидаги асосий ислоҳоти суд маслаҳатчиларининг ўрнатилиши эди. Қирол ҳар бир рицарга, ҳар бир шаҳарлик ва эркин деҳқонга феодал ва баронларнинг судларига эмас, балки қироллик судига мурожаат этиш ҳуқуқини берди. Сайёр қироллик судлари жoйларда иш кўрган пайтларида, бу ишни текшириш учун алоҳида «маслаҳатчилар» ни махаллий рицарлар ва бадавлат фригольдерларнинг вакилларини (одатда, 12 кишидан иборат вакилларни) жалб қилар эдилаp. Ўз айтганларининг тўғрилигига онт ичган бу гувохлар оғзидан чиққан гапларга суд текширишининг эски шакллари давридагига қараганда кўпроқ ишониларди. Суд текширишининг эски шакллари қўлланилган илгариги маҳалда айбланувчининг айбини аниқламоқ учун уни турли хил қийноқ-азобга мубтало қилинарди, яъни танасига чўғ ёки қизитилган темир босиларди, қайнаган сув сепиларди ёки қаттиқ калтакланарди. Қирол судлари фаолиятининг кучайиши, ўз-ўзидан қироллик даромадларининг муҳим қисмини ташкил қилар эди. Аммо реформанинг сиёсий томони муҳим эди. Ана шу ислоҳот туфайли Генрих II майда рицарларни ва Англияда ҳали асоратга туширилмай қолган анча кўп сонли деҳқонларни (яъни ерни тacappуф этувчиларни) ёки фригольдерларни, шунингдек, шаҳарликларни ҳам ўз томонига тортди. Қироллик суди ана шу барча табақаларни йирик феодалларнинг зулмидан маълум дapaжaдa ҳимoя қилди. Бироқ мамлакатдаги деҳқон аҳолисининг жуда кўпчилиги—крепостной вилланлар-хўжайин лордларнинг зулми остида қолдирилди. Ҳўжайин лордлар вилланларни ўзлари исгаганларича суд қилар ва жазолардилар (қироллик судига тааллуқли жиноий ишларгина бундан мустасно эди). Қироллик суди вилланлардан ва epгa ва на бошқа мол-мулкларга доир даъволарии қабул қилмасди, чунки у крепостнойларни юридик жиҳатдан тўла ҳуқуқли бўлмаган одамлар деб ҳисобларди.
Кейинчалик, XIII—XIV асрларда, инглиз маслаҳатчилари суди аста-секин ривожланиб борди. Маслаҳатчи-гувоҳлар айбланувчини қоралайдиган ёки оқлайдиган ҳукм чиқарувчи маслахатчиларга, махсус суд жюриси аъзоларига айландилар. Иккинчи томондан, барча деҳқонлар крепостной қарамликдан озод бўла боришлари билан улар шу қироллик судидаи фойдаланар экaнлар, умумaн вақт ўтиши билан бу суд узил-кесил умумграж данлар судига айланди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling