Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet143/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 1.Москва.1974.
3. Заборов М.А. Папство и крестовые походы. М.МГУ. 1980.
4. Заборов М.А. Крестоносцы на востоке. М. 1980.
5. Заборов М.А. История крестовых походов в документах и материалах. М. 1977.
6. Всемирная история. 3- том. Стр. 328-340. М. 1957-1968.
7. История средних веков. Том 1. М. 2005.
8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций.Санкт-Петербург. 2001.

20 - МАВЗУ : XI—XV АСРЛАРДА ФРАНЦИЯ


Р е ж а:
1.ХI-ХIIIасрлардаФранция.Аграртузумдагиўзгаришлар. Шаҳарлар.ХI-ХIIасрлардасиёсийтарқоқлик. Марказлашишжараёни. Қиролҳокимиятинингкучайиши. Алобигойуруши. Давлатбошқаруви.
2.ХIV-ХVасрлардаФранция. ХIVасрдафеодалларвадеҳқонлар. Шаҳарижтимоийҳаёти. Марказлашишжараёниютуқлари. Қиролҳокимиятинингкучайиши. Ҳукмронтабақаларнингжипслашиши, сиёсийфаолиятинингкучайиши.
3.ПапабиланкурашваБошштатларнингвужудгакелиши. Юзйилликуруш. Парижқўзғолони. Жакерия.ХIVасриккинчиярмидахалқҳаракати.
4.Феодалурушлар. Кабошенларқўзғолони. Юзйилликурушнингиккинчидаври. ЖаннадъАрк – халққаҳрамони. Солиқваҳарбийислоҳот. Қишлоқхўжалиги, ҳунармандчиликвасавдо. ХVасриккинчиярмидаФранциянингсиёсийбирлашиши. ФранцияваТемурдавлатидипломатикалоқалари.
Таянч тушунчалар:
Бaльяж; сенешал; «суд маҳмадоналари» кенгаши; легист; генерал штатлар; чўпонлар ҳаракати;
Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши. ХI асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан шаҳарларнинг ва товар - пул хўжалигининг ривожланиши заминида Fарбий Европада сиёсий марказлашиш жараёни бошланди. Парчаланиб кетган давлатларни бирлаштириш, қирол ҳокимиятини мустаккамлаш вa кучaйтиpиш жараёни юзага келди. «Тенглар ўртасида биринчиси»гина бўлган қиролликдан иборат шаклсиз феодал монархияси аста-секин, анча марказлашган ва тартибга тушган тоифавий монархияга айланиб, XV—XVI асрларда эса мутлоқ монархияга ўтди. Қирол ҳокимияти феодализм пардаси остида ташкил топган барча революцион элементларга мойил бўлганидек, бу революцион элементлар ҳам қироль ҳокимиятига худди шундай мойил эди. Феодал тарқоқликни бартаpаф қилиш зарурий ва тарихан прогрессив вазифа эди.
Fарбий Европанинг иккита мамлакатида — Англияда ва Францияда марказлашган давлатлар жуда тез таркиб топди. Бу мамлакатларда сиёсий марказлашиш жараёни, асосан XIII— XV асрлардаёқ тугалланди.
Францияда ҳам, Англияда ҳам бирлашиш жараёнига қулайлик туғдирган тарихий шарт-шароит, аввало, ҳар иккала мамлакатдаги саноат, савдо-сотиқ соҳасида, шаҳарлар ва ички бозорнинг ташкил топишида иқтисодий ривожланишнинг жадаллик билан бориши бўлди. Мамлакатнинг турли районлари билан боғлнган йирик шаҳарларнинг, жумладан, Париж ва Лондон шахарларининг эртароқ вужудга келиши сиёсий жиҳатдан марказлашишни айниқса енгиллаштирди. У ёки бу мамлакатда товар-пул муносабатларининг ривожланиши заминида кучли учинчи тоифа— шаҳарликлар майдонга келди. Аҳолининг барча гуруҳлари орасида шаҳарликлар тарқоқ феодал монархиясини тепасида кучли қирол ҳокимияти турган, исёнчи федалларни тартибга чақиришга ва мамлакатда муcтaҳкaм «қироллик осойишталиги» ни таъминлашга қурби етадиган маpказлашган қиролликка айлантиришдаи жуда манфаатдор эдилар.
ФРАНЦИЯНИНГ БИРЛАША БОШЛАШИ. ГЕНЕРАЛ ШТАТЛАРНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling