Сўнгги салиб юришлари.Ҳаммаси бўлиб саккиз марта салиб юришлари бўлди. Лекин дастлабки тўртта салиб юриши энг муҳим деб ҳисобланади. Кейинги тўртта салиб юришида кишилар унча кўп қатнашмаган, шунингдек, умумевропа характерига эга бўлмаган юришлар эди. Бу юришларда айрим подшолар ва алоҳида мамлакатлар иштирок этган эди. Бешинчи юриш (1217-1221) нинг шуниси қизикки, унинг ташкилотчилари тўртинчи юриш қатнашчиларининг дастлабки планини қандайдир aмалга оширмоқчи бўлдилар. Бешинчи салиб юришн қатнашчилари дастлаб Фаластинда уруш ҳаракатлари олиб бордилар, кейин улар бу уруш ҳаракатларини Мисрга кўчирдилар. Салибчилар Мисрда Дамиетта шаҳрини босиб олдилар, лекин кейин муваффақиятсизликка учрaш натижасида ўзлари қўлга киритган Нил водийсининг бир қисмини бўшатиб чиқишга мажбур бўлдилар. Фаластинда уpуш ҳарауатлари олиб борилган дастлабки босқичда Венгрия қироли Андрей II катта рол ўйнади.
Олтинчи юриш (1228-1229) Фридрих I Барбароссанинг невараси — Фридрих II Штауфеннинг Шарққа қилган юриши эди. Аммо бу сафар ҳам бирор-бир арзигулик кенг уpуш ҳаракатлари олиб борилгани йўқ. Фридрих II куч ишлатиб эмас, балки кўпроқ дипломатик йўл билан Қуддусни ва бoшқа баъзи бир шаҳарларни қайтариб олишга муяссар бўлди. Аммо тез орада (1244 йилда) турклар Қуддусни яна қайтариб олдилар ва хpистианлар уни энди батамом қўлдан чиқардилар.
Еттинчи ва саккизинчи Салиб юришлари француз қироли Людовик IX томонидан уюштирилиб, улар французларнинг Шимолий Африкадаги таъсирини мустаҳкамламоқчи бўлган эдилаp. Людовик IX ҳам еттинчи юришда (1248-1254) Мисрга ҳужум қилди, лекин бу ҳужум ҳам муваффақиятсиз чиқди. Унинг ўзи аcap тушиб қолди ва бу асирликдан қутулиш учун катта ҳак тўлаши лозим бўлди. Французларнинг бундан кейинги (1250 йилдан бошлаб) қилган уруш ҳаракатлари ҳам ҳеч қанақа натижа бермади.
Саккизинчи юришда (1269-1270) Людовик Тунис шаҳрини қамал қилиш учун зўр бериб куч тўплади, бундан муддао Африкада уруш ҳаракатларини янада давом эттириш учун таянч базасига эга бўлиш эди. Аммо Тунисни қамал қилиш пайтида французлар лагерида ўлат касали бошланиб, кўплар қаторида қиролнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди. Бу юриш европаликларнинг сўнгги йирик ҳарбий экспедиципси бўлиб, у Салибчилик ҳаракати байроғи остада Яқин Шарқдаги мусулмонлар жойлашган территорияларни босиб олишни мақсад қилиб қўйган эди. Шундан кейин Шарққа қилинадиган юришлар тўхтади. Салибчиларнинг ер-мулклари бирин-кетин қисқариб, турклар қўлига ўта бошлади. 1268 йилда турклар Антиохияни, 1289 йилда — Триполини, 1291 йилда — Акрани олди. XV асрнинг иккинчи ярмида Кипр ороли венецияликлар қўлига ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |