Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


–масала. XIV – XV асрлардаги ижтимоий ўзгаришлар ва ишлаб чиқарувчи кучлар


Download 0.98 Mb.
bet214/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

3–масала.
XIV – XV асрлардаги ижтимоий ўзгаришлар ва ишлаб чиқарувчи кучлар.XIV-XV асрларда экологик, демографик ва сиёсий вазият ниҳоятда мураккаб бўлган. XIII аср охиридан кескин ҳаво совуй бошлади, илгари вақтлардан экин экиладиган районларда тупроқни қатлами ёмонлашгани сезила бошлади. XIVаср ўрталарида “қора ўлат” бирдан бошланиб, сўнгра ўлат бир неча марта такрорланди. Бу давр учун характерли бўлган эпидемиялар(юқумли касалнинг кенг тарқалиши), катта урушлар ва қўзғолонлар қишлоқ хўжалигида инқирозли вазиятни келтириб чиқарди. Кўпгина мамлакатларда экин майдонларини ташлаб кетиш, ишчи кучларини етишмаслиги, рента ва ҳосилни пасайиши, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом-ашёга нисбатан нарх-навони кўтарилиши кузатилди. Хўжаликда бирталай қайта ўзгаришларни амалга ошириш йўли билан аграр инқироздан чиқишга эришилди: бунда қишлоқ хўжалигининг ўта маҳсулотгир соҳалари ривожлантирилди, поместьеларда ер майдонларидан фойдаланишда ва меҳнатни ташкил этишда янги усуллар қўлланилди, айниқса саноат аҳамиятига эга бўлган табиий бойликлардан янада жадаллик билан фойдаланилди. Қайта ўзгартишларда меҳнат қуроллари, айниқса механизмлар соҳасида кўп сонли кашфиётлар кузатилиб, бунда фаннинг роли катта бўлди.
XIV-XV асрлар мобайнида қийшиқтишли механизмлар, ҳаракатни машинанинг бир қисмидан иккинчи қисмига ўтказиб берувчи механизмлар, пармалаш станоги(ёғочли водопровод қувурларини йўниш учун), ғилдиракли домкрат, юк кўтарадиган кран, ер қазиш машинаси(шунингдек каналлар ўтказиш ва уларни тозалаш учун), улкан текислайдиган механизмлар юзага келди.Бу механизмлар мустахкам, содда ва фойдаланиш учун қулай бўлиб, гарчи механик двигателли бўлмасада, қўл меҳнатидан қўп марта унумдор бўлган. Биринчи автомат: механик соатлар пайдо бўлди. Хусусан, бонг урадиган ғилдиракли соатлар XII асрдаёқ кашф этилган бўлсада, юз йил ўтгач, тош механизмли дастлабки соатлар тайёрланди, яна юз йил ўтгач эса – Миланда ва Англиядаги Гластонбери аббатлигида минора соатлари ўрнатилди. XV асрда нюрнберглик соатсоз уста П. Хенляйн биринчи чўнтак соатини яратди.
XIV асрда Лотарингияда чўян эритадиган домналар қурилди. Рангли металлар ва уларнинг котишмаларини(латунь ва бошқалар) қўллаш кенг ёйилди. Ибодатхоналарга улкан миноралар ўрнатилди. Цемент, пўлат игналар, карета ва аравалар, сув ости ишлари учун ғаввослик қўнғироғи, биринчи тоғ тоннели ёки туннель(тоғ остидан ўтказилган йўл)(Сен-Готард довони орқали ўтган альп йўлини такомиллаштириш учун), бир нечта шаҳарларда канализациялар(ахлатларни, ифлосланиб чиққан сувларни оқизиш учун ер тагидан ўтказилган қувурлар тизими) пайдо бўлди. Шахталар 500 метргача ер остига чуқурлашди. XIV асрда бортида ғилдираклари бўлган паром(дарёдан одамларни, юк, от-аравани нариги қирғоққа олиб ўтадиган ясси кема ёки соль)лар пайдо бўлиб, у дарёнинг оқимига қарши ҳам суза оларди. Эски латта-путталар хомашёсидан тайёрланган қоғозлар кенг тарқалди. Бу қоғоздан дастлабки китобни XII асрда тайёрлашган, қирол ҳужжатларини эса – XIII асрда тузишган, айнан шу пайтдан матнларни металл қолип орқали босиш бошланди. XV асрнинг сўнгги чорагида китоб босишни ихтиро қилиниши билан замонавий кўринишдаги китоб пайдо бўлди. XV асрнинг охирига қадар Европада 40 мингдан ортиқ китоб босиб чиқарилган.
Ҳарбий ишда ҳам улкан силжишлар бўлиб ўтди: усти тангасимон рицарлик яроғ-аслаҳалари, янги арбалет(камоннинг бир тури)лар пайдо бўлди. Бироқ ўқ отиш қуролининг ихтиро қилиниши ҳақиқий инқилоб бўлиб, унинг ҳаракати порохдан фойдаланишга асосланган. Испан араблари порохни Ғарбий Европага VII асрнинг охиридаёқ келтиришиб, ундан истеҳкомларни портлатишда фойдаланилган. XII асрда айнан ўша араблар якка ўқ отиш қуролиги ихтиро қилишди, бу нарса XIV асрда кенг тарқалди. XIV аср бошларида, 1308 йилда кастилияликлар томонидан араблар Гибралтарини қамал қилишда, примитив(жўн, содда) замбараклардан кенг кўламда фойдаланилди. Сўнгра замбаракларни кемаларга ўрнатишди, келгуси юз йилликда эса чўяндан замбарак ясашди ва харакатланувчи лафет(тўп, замбарак ўрнатиладиган станок)ларга ўрнатишди, зарядларни портлатадиган пилта ихтиро этишди. Ўқ отиш қуролининг жорий этилиши ҳарбий ишни – жанг тактикасини, армия таркибини, уларни қурол-яроқ билан таъминлашни, фортификация(истеҳком)лар характерини бутунлай ўзгартириб юборди. Рицарлар қушининг аҳамияти тушиб борди, бу эса рицарликнинг ҳарбий ролини тушириб юборди.
Балиқни тузлаш усулини ихтиро қилиниши XIV асрдан балиқ овлаш ва туз қазиб олиш соҳаларини, балиқ савдосини, шунингдек савдо флотининг ва юк ташишлар ҳажмини мисли кўрилмаган даражада кенг ёйди.
Денгизчиликда мунтазам равишда лоцийдан(ва лоцман касби келиб чиқади) фойдаланила бошланди, якор, рул ва елканлар билан жиҳозлаш такомиллаштирилди. Ҳамма жойда компас ва бошқа навигация асбоблари навигацияда жорий этила бошланди. Мураккаб ва турли хил анжомлар билан жиҳозланган кўпмачтали кема – каравеллаларнинг вужудга келиши кемасозликда туб ўзгариш яратиб, у океан бўйлаб узоқ сафарларни амалга оширишга имкон берарди. Шундай қилиб, XV асрда Буюк географик кашфиётларнинг техник асоси барпо қилинди.
Лабораторияларда кимёвий моддаларни ўзаро киришиши, қаттиқ жисмни бевосита буғга ва аксинча, буғни бевосита қаттиқ жисмга айлантириш ва тозалаш бўйича мураккаб тажрибалар ўтказилди. VI асрда унутиб юборилган совун ишлаб чиқаришнинг қўлланмаси яна кашф этилди. XV асрга келиб, кислота(жавҳар), туз, ишқорлар, аммиак(азот билан водород бирикмасидан иборат ўткир ҳидли, туссиз газ), скипидар, олиф(алифмой), эфир мойларини ишлаб чиқиб, рассомлар, шишасозлар, кўнчилар ва матоларни буёқчилари учун ранг-сирлар, буёқларни тайёрлай олардилар. Дастлабки механизм(тегирмон, соат)лар, навигация ва оптик асбобларни пайдо бўлиши билан бир пайтда тегишли касб-ҳунарлар учун қўлланмаларни, механика бўйича асарларни яратилиши кузатилди. Ўша вақтдаги дунёвий билимларнинг барчаси акс этган кўплаб энциклопедиялар тузилди. XIV- XV асрларда, кўпрок экспериментал характерга эга ва шу қатори ишлаб чиқариш тажрибасига таянган фан, Ғарбий Европада катта муваффақиятлар қозонди.
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ва бутун жамиятнинг ривожланиши бир-бирларига боғлиқ ҳолда кечди. Масалан, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишидаги биринчи сакраш- ўзгариш(VIII-IX асрларда) илғор мамлакатларда феодаллашув жараёнларининг якунланишида бўлиб ўтди; иккинчиси(XI-XII асрлар) – шаҳарларнинг шаклланиб бориши билан; учинчиси(XIV аср ўрталари - XV аср) – товар-пул муносабатларининг таъсирида феодал жамияти тизимининг ички ўзгаришлари натижасида бўлиб ўтди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг жадаллик билан ривожланиши илғор мамлакатларда илк буржуа муносабатларнинг элементларини шаклланиши учун асос бўлди.
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишининг муҳим сабаби моддий тажриба билан алмашинув ва уни марказлардан периферия(ўлка, марказдан узоқ жой)га кенг ёйилиши бўлди.
XIV - XV асрларда савдо ва банк ишини ташкил этишда италияликлар олдинда туришган; кейинги юз йилликларда уларнинг тажрибасини бошқа мамлакатларнинг савдогарлари ва молиячилари фаол ўзлаштиришган. Италияда кашф этилган савдо операцияларини молиявий ҳисоботи тизими – иккиёқлама бухгалтерия – ва у жойда вужудга келган вексел(белгиланган муддатда қарз пулни тўлаш учун берилган тилхат) бериш тартиби XV аср охиридан тўла жорий этилди. Италияликларнинг савдо компаниялари ва уларнинг чет эллардаги филиаллари ўзига хос мактаб вазифасини ўтаган, масалан, немис савдогарлари ўз ўғилларини ўқиб-ўрганиш учун жўнатишарди. Англия ва Нидерландияда ҳам савдо компаниялари ташкил топди. Германиядаги Фуггерлар хонадони банк ишини ташкил этган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling