Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet210/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. История Византии. В 3-х томах. М.1987. том-1.
3. КурбатовГ. История Византии: от античности к феодализму. М. 1984.
4. Литаврин Г.Г. Как жили византийцы. М. 1990.
5. Лихачева В. Искусство Византии в IV-VI веках. Ленинград. 1991.
6. Тяжелов В. Сапоцинский О. Искусство средних веков. М. 1990.
7. Удальцова В.В. Италия и Византия средних веков. М.1990.
8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001.
26 – Maвзу: XI-XV асрлардаҒарбийЕвропанингхалқароалоқалари.
Р Е Ж А:
1. Халқаромуносабатларнингўзигахосхусусиятлари. ХIV-ХVасрлардахалқаромайдондасиёсийкучларнисбатинингўзгариши. Халқаромуносабатлардағарбийважанубийславяндавлатлари.
2. Гусчиларурушиваунингхалқароаҳамияти. БолгарияваСербиянингтуркбосқинигақаршикураши.
3. ХIV-ХVасрлардаҒарбийЕвропадаишлабчиқарувчикучларнингривожланиши, феодалмуносабатлар. Ижтимоийўзгаришлар. ТемурдавлатиЕвропахалқаромуносабатларитизимида.
Таянч тушунчалар:
Дипломатия; консолидация; принцип; сарацин; эволюция; таборий; компактат; сейм; тоннел; канализация; паром;
1-масала.Халқаро муносабатларнинг характери. XI—XV асрлар мобайнида Европада халқаро муносабатларнинг маълум бир тизими шаклланди; аста –секин баъзи бир дипломатик тартиб – қоида ва расм –русум ҳамда одатлар ишлаб чиқилди. Бироқ бу даврдаги халқаро муносабатлар ҳали етарлича мунтазам характер касб этмади:мунтазам элчилар ва дипломатик вакилликлар бўлмаган, шунингдек халқаро хуқуқ ҳам шаклланмаган;мазкур тушунчани ушбу вақтга нисбатан қўллаш қийин – унинг айрим элементлари ва энг аввало уруш ҳуқуқи ва денгиз ҳуқуқи ривожланиб борди (масалан, XII асрда расмийлаштирилган Барселона денгиз ҳуқуқи).
Бу даврдаги халқаро муносабатларнинг ривожланишига бир нечта омиллар таъсир этган. Феодаллашув жараёнини якун топиши, шахарларнинг пайдо бўлиши, ички ва ташқи савдони кенгайиши билан боғлиқ бўлган Европадаги иқтисодий ўсиш, айниқса халқлар ва давлатларнинг яқинлашишларига имкон берди. Бошқа бир томондан, ташқи савдо кўпинча савдо рақобатчилиги негизида зиддиятларни келтириб чиқарган, бу ҳолат ҳатто баъзан тўқнашув ва урушларни ҳам келтириб чиқарган. Бозорнинг тараққий этиши билан боғлиқ равишда феодалларни эҳтиёжлари ошиб борибгина қолмасдан, балки бу ҳолат феодалларни ўзгаларни ер-мулклари ва бойликларини босиб олишга интилишларини ҳам кучайтирди. Бу эса Европанинг ўзида ва ундан ташқарида кўплаб урушларни келтириб чиқарган; Ғарбий Европанинг кўплаб мамлакатларида марказий қирол хокимиятини кучайиши ва аста – секин феодал тарқоқликни бартараф этилиши ҳам шунингдек, сулолавий тортишувлар туфайли кескинлашган тўқнвшув ва ихтилофларни келтириб чиқарган. Буларга кўплаб феодал сеньорлар ва давлатлар ҳам тортилган. Давлатларнинг чегаралари мунтазам ўзгариб турган. Анча қудратли давлат хукмдорлари дунёга эгалик қилиш даъвоси билан чиқишиб, ўзларига бошқаларни тобе қилишга, ўз гегемонияси остида “универсал”(барча нарсани қамраб олган) давлатнитузишга интилишган.Бундай интилишларни асосий тарафдорлари рим папалари ва герман императорлари бўлишган.
Халқларнинг шаклланиши ва кўриб чиқилаётган даврнинг сўнггида миллий давлатларнинг ташкил топа бошлаши жараёни, Европада халқаро муносабатларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Ташқи омиллар ҳам сезиларли таъсир этди: XIII асрда – Шарқий ва Жанубий Европага мўғул – татарларнинг босқини амалга оширилди, XIV—XV асрларда — Олд Осиё ва Болқон яриморолида турк – ўсмонийлар давлатини қарор топди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling