Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet218/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вормc конкордати. Инвеститура учун кураш XI асрнинг охири ва XII асрнинг бошларида ҳам давом этди. Григорий VII нинг ворислари Генрих IV га қарши унинг ўз ўғлини — Генрих V ни қуроллантирдилар. Бироқ Генрих V отасининг ўрнига ўзи император бўлиб олгандан кейин, у ҳам инвеститурадан воз кечишни истамади. Генрих V қироллик қилган даврнинг охирги вақтларидагина, 1122 йилда, у билан Каллист II ўртасида Вормс конкордати деб ном олган келишув шартномаси тузилди.
Вормс конкордатида епископларнинг руҳонийлар томонидан сайланиши принцип қилиб белгиланди. Шу билан бирга, Германияда сайловлар императорнинг ўзи, ёки унинг вакиллари иштирокида ўтказиладиган бўлди. Бургундия билан Италияда эса епископ сайлашда императорнинг қатнашиши кўзда тутилмади. Сўнгра император папа билан бўлган кураш вақтида ундан тортиб олинган черков мулкини қайтариб беришни ваъда қилди. Инвеституранинг ўзи эса конкордатга мувофиқ икки қисмга бўлинди — бир қисми черков инвеститураси (узук ва ҳассадан иборат) бўлиб, буни папа берадиган бўлди, иккинчи қисми дунёвий инвеститура (салтанат ҳассасидан иборат) бўлиб, буни император берадиган бўлди, император шу билан ўзининг епископлар уcтидан сеньорлик ҳуқуқини таъкидлади.
Умуман олганда, конкордат императордан кўра папалар учун кўпроқ фойдали бўлди. Император ҳокимиятининг епископларга бўлган таъсири заифлашди. Черков ерларидан императорга тўланадиган тўловлар эса энди камайтирилиб, дунёвий ленчиларнинг мажбуриятларига тенглаштирилди, илгари эса дунёвийларнинг ерларидан олинадиган солиқларга қараганда черков ерларидан тўланадиган тўловлар анча ортиқ эди. Вормc конкордати натижасида Германиядаги черков феодаллари кучайди, улар ҳам ўзига xоc маълум территория князларига айландилар. Бу кейинчалик императорларнинг феодал тарқоқликка қарши курашини қийинлаштирар эди.
Инвеститура масаласидаги ён беришдан ташқари, конкордат да императорга ноқулай бўлишига қарамай, Григорий VII амалга оширган бошқа ислоҳотларга (папанинг конклав томонидан сайланиши, рухонийларнинг умумий целибати чақирилишига) ҳам папага индамай ён берилган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling