Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Ўрта аср кишисининг дунё ҳақидаги тасаввурлари


Download 0.98 Mb.
bet220/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Ўрта аср кишисининг дунё ҳақидаги тасаввурлари. Ҳар бир тарихий давр инсонда табиат, вақт, фазо, яъни борлиқ ҳақида ўзига хос ҳис-туйғу ва тасаввурлар уйғотади. Ўрта асрлар кишисининг дунё ҳақидаги тасаввурлари кўпинча христиан дини ғоялари билан бевосита боғлиқ эди. «Инжил»даги ғоя: Ер юзидаги ҳаёт, нариги дунёдаги «асл ҳаёт»нинг мусибатларга тўла акси эканлигига одамлар ишонганлар. Ўрта аср адабиёти ва санъати коинотнинг ҳаққоний, аниқ тасаввурига интилмас, хаёлий тасаввурлар кузатувлар ва тадқиқотларга нисбатан устунроқ бўлган.
ўша даврларда вақт ҳақидаги тушунча ҳам ҳозиргидагига нисбатан бошқача эди. Ўрта асрларнинг сўнгги давридагина аниқ вақтни белгилаш кенг тарқалди. ўрганилаётган замон кишисининг вақти: тонг-кундуз, кеч-кеча; мавсуми ойларда эмас, фаслларда: қиш-баҳор-ёз-куз доирасида доимо айланиб турган.
Ўрта асрларда одамларнинг ёши ҳақидаги тасаввур ҳам ўзига хос бўлган. Феодал жамияти демографик жиҳатдан ниҳоятда ёш эди. Инсон ҳаёти қисқа бўлгани учун 40 ёшдан ошган киши қария ҳисобланган. Ушбу даврда ёш болаларга нисбатан ҳам алоҳида эътибор ёки ҳис-туйғу бўлмаган. Болалар ўлимининг ниҳоятда кўплиги бунга таъсир қилгани эҳтимолдан холи эмас. Юқоридаги сабабларга кўра бу давр санъатида болалар тасVIрлари ва ҳайкаллари кўп учрамайди.
Инсон ҳаётидаги асосий давр ўсмирликдан бошланган. ўсмирликка нисбатан муносабат ҳам бошқача эди. ўсмирлик инсоннинг гуллаган ўйинқароқ ва беғубор даври ҳисобланган. Улар учун деярли ҳамма нарса, ҳар қандай шўхликлар қилиш мумкин бўлган. Ўрта асрларда одамлар Ўртасидаги муносабатларда муомаланинг ташқи кўринишига, шаклига алоҳида эътибор қилинган. Шу сабабдан анъаналарга, удум ва урф-одатларга тўлиқ амал қилинган.
Шаҳарлар ва савдо-сотиқнинг ривожланиши билан одамларда ўз қишлоқларидан бошқа жойларни ҳам кўриш имконияти туғилади. Салиб юришлари эса европаликларда дунёнинг кенг кўламли, ранг-баранг эканлиги, олис мамлакатларда дини, тили, маданияти ўзгача халқлар яшашлиги ҳақида ҳаққоний маълумотларнинг кўпайишига имконият берди.
Европадан Шарқ мамлакатларига борган савдогарлар ва сайёҳлар ўзлари билан узоқ ўлкаларда яшовчи аҳоли ҳақида ажойиб ҳикоялар, қизиқарли маълумотлар олиб келганлар.XIII асрдаёқ Генуялик ака-ука Вивальдилар Ғарбий Африка қирғоқларини айланиб ўтишга ҳаракат қилишган. Венециялик савдогар ва сайёҳ Марко Поло шулар жумласидан эди. Машҳур «Марко Поло китоби» бу буюк сайёҳнинг Шарқ мамлакатларида, шу жумладан Хитой ва Марказий Осиё бўйлаб 25 йил давомидаги ҳаёти ва саргузаштларини тасвирлайди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling