Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet223/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Санъат ва адабиёт. Меъморчилик. Европада қурилиш-меъморчилик соҳаси XI асрдан бошлаб тез ривожланди. Дастлабки пайтда бинолар ва ҳатто феодал қалъалари ҳам ёғочдан қурилган эди. ғарб мамлакатларида, жумладан, Ўрта Ер денгизи ҳавзасидаги шаҳарлар қурилишида тошни ашё сифатида кенг миқёсда ишлатишга ўтилиши учун бир неча аср керак бўлди.
Тошнинг ишловда қулай юмшоқ турлари бўлмаган мамлакатларда, жумладан, Англия ва Полшада ибодатхона, сарой ва уйлар пишиқ ғиштдан қурилган. Дастлабки тош бинолар христиан черков иншоотлари: ибодатхоналар ва монастирлар эди.
Ўрта аср санъати ва меъморчилигидаги кейинги давр — готика услубининг яратилиши билан маълум ва машҳурдир. Сенорлар ҳукмронлигидан озод бўлган шаҳарларда XII аср охиридан савдо расталари, ратушалар, касалхоналар ва меҳмонхоналар қурилиши бошланди. Анъанавий шаҳар марказидаги энг чиройли ва ҳашаматли бино ибодатхона бўларди.
Готика меъморчилигининг ватани Шимолий Франция ҳисобланиб, янги французча бу меъморий услуб XII аср охирларидан тезкорлик билан расм бўла бошлади ва роман услубини сиқиб чиқарди. («Готик» номи гуманист, яъни инсонпарвар арбоблар таъсири остида кейинроқ пайдо бўлган, чунки улар Ўрта аср давридаги барча нарсалар готлар ва «варварларники» деб ҳисоблардилар).
Готика услубининг характерли хусусияти шунда эдики, меъморлар бинони мумкин қадар баландроқ қилиб қуришга интилардилар. Бунинг сабаби шаҳар аҳолиси сони ўсавергач, мустаҳкам қалъа деворлари унинг атрофини ўраб турганидан шаҳар майдонини кенгайтиришга анча-мунча қийинчилик туғдирди. Энига ўсишга илож топа олмаган бинолар бўйига ўса бошлади. Ярим доирали қубба пештоқ ўрнига учи найзасимон пештоқ қилинадиган бўлди, бу учли пештоқлар ва гумбазларни Европага мусулмон усталари келтирдилар. Бу гумбазлар синч устига ўрнатилиб, ибодатхонанинг баланд ва кўркам ишланган устунларига таяниб турарди. Шу тариқа, ҳозирги замон қурилишларида ишлатиладиган темир-бетон ва пўлат каркаслар каби қурилма ҳосил бўларди. Бундай қурилмалар таянч устунлар орасидаги бўшлиқни катта деразалар билан тўлдириш имконини берган. Эндиликда бесўнақай ва қалин деворлар қуриш зарур бўлмай қолди.
Готика услубидаги ибодатхоналар деразаларнинг катта ҳамда кўп бўлганлигидан енгил ва ёрқин кўринишга эга бўлди. Ибодатхона ичи кенг ва чиройли бўлган. Ибодатхоналар шаҳар кенгаши буюртмаси билан қурилган. Улар фақат черковнинг қудратини намойиш қилибгина қолмасдан — шаҳарлар эркинлиги тимсолини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Тик қоя томлари ўткир учли арклари, энг тепасига ингичка найза ўрнатилган баланд жомми-норлар — буларнинг барчаси бинони тобора юқорига кўтарилаётгандай қилиб кўрсатади. Готика услубида қурилган энг йирик ибодатхоналар жомминорининг учи Мисрнинг Хеопс эҳроми каби 150 метрга етарди. (Франциянинг Шартр шаҳридаги бутхонанинг баландлиги 115, Страсбургдагиси эса 142 метр, яъни 48 қаватли бинонинг бўйига тенг). Бу йирик иншоотлар баъзида юзлаб йил давомида қуриларди.
Умуман, Европанинг Ўрта аср меъморчилигида роман ва готика услубларидан ташқари Италиядаги Византия услубидан (Венециядаги Авлиё Марк собори, қисман Дожлар саройи ва бошқалар) ҳамда Испаниядаги араб услубидан (енг машҳур ёдгорликлар: арабларнинг Гранададаги Ал-Ҳамро номли собиқ саройи— масжиди, ҳозирги Севиля собори ва Севилядаги Ал-қасар қасри) ҳам фойдаланилган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling