Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet231/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Колюччо Салютати (1331—1406-йиллар) рицарлар авлодига мансуб бўлиб,Болоняда юридик маълумот олган. 1375 йилдан то умрининг охирига қадар Флоренция республикасида яшаган ва канцлер - йирик давлат лавозимида ишлаган. У ўзининг кўпсонли хатлари ва нутқларида Петрарка ва Бокаччонинг янги ренесанс маданияти дастурини янада ривожлантирди.Салютати юксак ғояли ва маъумотли инсонни тарбиялашда ижтимоий фанлар мажмуаси: филология, риторика, тарих, педагогика, этиканинг бениҳоя катта аҳамиятга эга эканлигини тарғибот қилади.
Янги давр маданияти. Томас Мор. Феодал жамиятининг сўнгида Европа халқлари маънавий тараққиёти янги даврга кирди. Эски жамият инқирози, унинг ичида етилиб келаётган буржуа муносабатлари, маънавият соҳасида, кишилар дунёқарашида кескин ўзгаришлар орқали Уйғониш даври маданиятининг буюк муваффақиятларини таъминлади. Лекин Европа маданияти ўзининг ижтимоий ва ғоявий мазмунига кўра бир хил эмасди. Янги маданият билан бирликда, анъанавий черков таълимотини тарғиб этувчи ўрта асрчилик маданияти ҳам ўз мавқеини сақлаб қолганди.
Инглиз гуманист-ёзувчиси Томас Мор (1487— 1535-йиллар) чуқур маълумот олган, лотин ва юнон тилларини яхши билган киши эди. Унинг ҳаёти ва ижоди ёзган асарлари каби зиддиятларга бой бўлган. Оксфорд университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тугатган Т. Мор ёзувчилик фаолияти билан бирликда қирол саройида юқори лавозимни эгаллаган. Католицизмнинг содиқ тарафдори бўлган Мор кейинчалик диний муаммоларда қирол Генрих VIII билан келиша олмасдан истеъфога чиқди.Қирол буйруғи билан у 1532-йили «хоинлик»да айбланиб, қатл қилинди. Т. Морнинг «Утопия» асари 1616-йили нашр қилинган. Ёзувчи бу асарда ўз хаёлида тасаввур қилган узоқ Утопия оролидаги бахтли мамлакатни, унинг кўркам ва обод шаҳарларини, гуллаб-яшнаётган боғларини, ажойиб тартиб ва қонунларини чиройли қилиб тасвирлаган. Утопияда ҳеч кимни мажбуран ишлатишмаган, у ерда бойлар ҳам, камбағаллар ҳам йўқ. Оролдаги барча аҳоли мажбурий меҳнат қилган.
Утопияликлар кунига 6 соат ишласалар ҳам, уларда озиқ-овқат маҳсулотлари сероб, оролдаги кишилар ўзларига керакли нарсаларнинг ҳаммасини жамоа омборларидан текинга олишган. Утопияда бекорчи ёки дангасалар бутунлай йўқ. Аҳоли бўш вақтларида фан, санъат ва спорт билан шуғулланган.
Утопия оролидаги уйларнинг кўча эшиклари доим очиқ туради, уларда ўғирлик бўлмаган. Одамларда очкўзлик пайдо бўлмаслиги учун улар ҳар ўн йилда уйларини ва ундаги буюмларни бир-бирлари билан алмаштириб турганлар. Утопияда пулдан жирканадилар, лаъл, ёқут ва бошқа қимматбаҳо тошларни болаларга ўйинчоқ қилиб берадилар. Унда олтиндан жиноятчиларга кишан ясаганлар. Оғир ва ифлос ишларни жиноий жавобгарликка тортилган кишилар бажаришган.
Томас Мор, шубҳасиз, келажакни кўра билган ва ХХ асрда дунёнинг катта қисмида вужудга келган, лекин утопик ғояларни амалга ошира олмаган сотсиалистик ва коммунистик тузумни таъриф-тавсиф қилиб берди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling