Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Уйғониш даври маданиятининг вужудга келиши. Италия маданияти


Download 0.98 Mb.
bet234/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Уйғониш даври маданиятининг вужудга келиши. Италия маданияти.
Маданиятнинг юксалиш сабаблари. Ўрта асрларнинг ривожланган етук даврида Италиянинг бой шаҳарларида мануфактуралар пайдо бўлди. Иқтисодий тараққиёт маданиятнинг ривожланиши учун йўл очди. Одамларнинг фикрида, дунёқарашидаги ўзгаришлар ҳам энг аввало Италияда бошланди.
Вужудга келаётган буржуазия дунёга янгича қарарди. Асрлар давомида ҳукмронлик қилиб келган феодалларнинг бойлик орттириш усуллари: талончилик урушлари, ўзаро можаролардан иборат эди. Буржуазия эса савдо-сотиқ, мануфактураларда ёлланма ишчилар меҳнатидан фойдаланиб бойлик орттиришга интиларди. Феодалдан фарқли ўлароқ у чаққон ва тадбиркор эди. Савдогарлар бойлик орттириш учун хавфли денгиз сафарларига чиқардилар. Савдо-тижорат кишилари: «Одам умрини уйқуда ўтказиш учун эмас, балки ҳаракат учун туғилган», деган қоидага риоя қилар эдилар.
Янги табақа вакиллари фан ва техниканинг ривож-ланишидан, айниқса манфаатдор эдилар. Ишлаб чиқаришда рақобатнинг пайдо бўлиши, янги механизмлар ва асбоб-ускуналарни ишга солишга шароит туғдирди. Математика ва механиканинг тараққиёти аниқ ҳисоблар асосида, қисқа муддатда улкан иморатлар, қалъалар, портлар, каналлар қуришга йўл очди.
Шаҳарлик бойлар вақтни қадрлай бошладилар, чунки бойлик орттириш, режалаштирилган ишларнинг муваффақияти вақтга боғлиқ эди. ўша замонларда: «Кимки вақтдан фойдаланишни билса, унинг ҳамма орзуси ушалади», деган ибора кенг ёйилди.
Бир нарсада буржуазия ва феодаллар орасида фарқ деярли бўлмаган. У ҳам бўлса, ҳаммалари нариги дунёда эмас, балки шу дунёда кайфу-сафода яшашга интилганлар. Улар бир-бирлариникидан ҳашаматлипоқ саройлар қурдиришга, уйларини зеб-зийнатлар билан тўлдиришга ҳаракат қилардилар. Бадиий асарларни, санъат буюмларини ҳам ҳар икки томон буюртма қиларди.
Тобора юксалаётган шаҳарлар учун ўқимишли одамлар: ҳисобчилар ва ҳуқуқшунослар, муҳандис ва техниклар, ўқитувчилар ва врачларга талаб кучая борди. Меъморлар бойларнинг буюртмаларига биноан, данғиллама саройлар қурдилар, рассомлар, ҳайкалтарошлар уларни безатдилар. Шаҳарларда интеллигенсия — ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишиларнинг алоҳида тоифаси пайдо бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling