Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet237/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Микаленжело. Уйғониш даврининг буюк арбоб-ларидан бири — ҳайкалтарош, рассом, меъмор, ҳарбий муҳандис ва шоир Микаленжело Буаноротти (1475—1564-йиллар) эди.
Машҳур рассомнинг Ватикандаги Сикстин капелласидаги суратларининг сони 700 га яқин бўлиб, у узунлиги 40, эни 13 ва баландлиги 20 метрли хонада чизилган. Рассом иши учун Рим папаси Юлий II унга дастлаб 3 минг олтин дукат маош тайинлади, кейин уни 6 минг дукатга етказди. Микаленжело ўз шогирдларига 15 дукатдан пул берган, ўзига эса нон ва винога пул сарфлаган, холос. Айтишларича, у янги кийим олмасдан бор кийимини йиртилгунча кияр экан. «Бой киши бўлсам ҳам доимо камбағалдек яшадим»,— деган эди рассом кейинчалик.У ўзи учун шундай ҳаётни танлаганди. Микаленжело пулни совуриб, ҳашамли кийиниб юрадиган даҳоларни, жумладан, Рафаэлни ёқтирмасди. Рим кўчаларидан бир тўда хизматкорлари ва шогирдлари билан кетаётган Рафаэлга бир куни Микаленжело истеҳзо билан: «Саройингиз билан қаёққа йўл олдингиз, сенор?» — деб сўраганда, Рафаэл ҳозиржавоблик билан: «Жаллодга ўхшаб, бир ўзингиз қаерга кетяпсиз?» — деб жавоб қайтарган экан.Микаленжело тўрт йил давомида машаққатли меҳнат қилиб, 1512-йили капелла фрескаларини тантанали очишга тайёрлади. Унинг ҳайкалтарош сифатида яратган энг буюк ишларидан бири Довуд ҳайкали эди. Мармартошдан қилинган ҳайкалнинг баландлиги 5,5 метр бўлиб, замондошлари уни «Гигант» деб аташарди. Микаленжело бу ҳайкалда даҳшатли махлуқни тош билан уриб ўлдирган афсонавий чўпон йигитни тасвирлаган. Флоренциянинг марказий майдонига ўрнатилган «Довуд» ҳайкали ўша вақтдан буён шаҳарнинг ҳомийси ҳисобланиб келади.
Рафаэл Санти. Италиянинг буюк рассомларидан бири Рафаэл Санти (1483—1520-йиллар) эди. У ўзининг қисқа, лекин мазмунли умрини, инсонни, унинг гўзал қалбини, қадди-қоматини, ақл-заковатини, олижаноблигини тасвирлашга интилди.Рафаэл кичиккина Урбино герцоглигида сарой рассоми оиласида туғилди. Эрта етим қолган Рафаэл 1494—1499-йиллари маҳаллий рассом Тиметео Вите устахонасида, 1500— 1504-йиллари Перуджа шаҳрида Петро Перуджино қўлида сабоқ олди. Унинг кейинги амалий фаолиятида устози Перуджинонинг таъсири яққол сезилади. Лекин Рафаэлнинг шаклларни бўшлиқда жойлаштириш, уни теварак-атроф билан мужассамлаштиришдаги устунлиги кўриниб туради. Буни рассомнинг дастлабки «Мариянинг унаштирилиши» (1504-йил) асаридаёқ кўриш мумкин.
Рафаэл 1504-йили Флоренцияга келади. Шу ерда у ўзининг қатор машҳур суратларини — «Мадонна»ларини чизди. Орадан 4-йил ўтиб Рафаэл Римга боради. Унинг фаолиятидаги энг қизғин дамлар шу ерда ўтди. Рассом Рим папаси Юлий II нинг буюртмасига биноан унинг янги саройдаги дам оладиган хоналарини безашга тушади. Ватиканда ишлаш билан бирга, у қатор тасвирий асарлар, портретлар чизди. «Мадонна Алба», «Курсидаги Мадонна», «Мадонна ди Фоли» ва ниҳоят 1513—1514-йиллари «Сикстин мадонна»сини яратди.
Рафаэл чизган расмларнинг энг машҳури «Сикстин мадонна»си Италиянинг кичикроқ шаҳарларидан биридаги Авлиё Сикст монастири учун чизилганди. Бу буюк асар инсонга ғоят кучли муҳаббат руҳи билан суғорилган. Рассом унда одамларнинг бахт-саодати учун ўзининг энг азиз ва севимли фарзандини қурбонлик қила оладиган мард инсонни — онани улуғлади. «Инжил»дан олинган бу саҳна тасвири ҳозирги кунда Германиянинг Дрезден шаҳри расм галереясида сақланмоқда.
Уйғониш даврининг буюк санъаткорлари одамларни ҳозирги кунга қадар қойил қолдираётган нодир асарларни яратдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling