Мин сулоласининг идора қилиши. Феодал муносабатларнинг янада ривожланиши. Халқ ичидан чиққан янги сулола аввалига меҳнаткашларнинг аҳволини бир қадар енгиллаштирадиган сиёсат олиб борди. Масалан, солиқларни тенгроқ тақсим қилиш мақсадида солиқ рўйхатлари қайтадан кўриб чиқилди. Мўғул зодагонларининг ерлари мусодара қилиниши натижасида давлат деҳқонларининг сони хийла кўпайди. Боқимандаларни кечиш тўғрисида Чжу Юянь-чжян бир неча марта фармон чиқарди. XIV аср охирлари ва XV асрнинг биринчи ярмида ирригация соҳасида қизғин ишлар олиб борилди. Ҳукумат мамлакатда ҳунармандчиликнинг ривожланишига ёрдам қилди. Шаҳарлардаги ҳунармандлар тўлайдиган солиқлар ҳам дастлабки пайтларда бир қадар камайтирилиб, солиқ зулми сусайтирилди.
Лекин шу билан бирга «деҳқонлар императори» бирон-бир ижтимоий ўзгартиришни амалга оширишни ўйламасди. Катта ер эгалари аввал бошқа гарчи сал чеклаб қўйилган бўлса-да, умуман сақланиб қолди. Бу нарса аслида ўсишда ва мустаҳкамланишда давом этди. Чжу Юань-чжанга ҳокимиятни қўлга олишда ёрдамлашга лашкарбошилар ва янги сулоланинг фаол тарафдорлари кўпгина ер мулкларни олдилар. Сулола удел ерлар сифатида экинзор ва яйлов ерларнинг жуда катта майдонини ўз қўлига киритди, бу ерлардан олинган даромад импоратор саройи ва шаҳзодаларнинг саройларидаги харажатларии қоплардн. Чжу Юань-чжаннинг 20 дан ортиқ ўғли бўлиб, уларнинг ҳаммаси юқори маъмурий лавозимни эгаллар ва айни вақтда энг йирик ер эгалари эди. Аммо император хонадонига тааллуқли бўлмаган олий маъмурий шахслар ҳам кўплаб ер-мулкларнинг эгаси феодал бўлиб олишарди. Император харамидаги маҳрамларга кўплаб ерлар бўлиб бериларди, улар янги сулола даврида идора қилиш ишларида гоят катта рол ўйнардилар.
Шаҳарларнинг ривожланиши. Мануфактуранинг шаклланиши. XIV—XVI асрларда Хитойда саноатнинг ривожланишида анчагина ютуқларга эришилди. Шойи ва ип газламаларга пардоз бериш, қоғоз, шиша, чинни, лак тайёрлаш, турли хилдаги кон саноати (олтин, кумуш, мис, темир рудаси, туз қазиб чиқариш) сингари ишлаб чиқариш тармоқлари энг кўп тарқалди. Қурилиш саноати кенг тус олди. Пекин, Нанкин ва бошқа шаҳарларда кўплаб саройлар, ибодатхоналар, безакли миноралар, кўприклар, арклар, турли қалъа иншоотлари қурилди. Минлар даврида ҳам саноат, асосан ҳунармандчиликдан иборат бўлиб қолди. Бироқ саноатнинг айрим тармоқлари, асосан қайта ишлаш саноатида мануфактура типидаги йирик устахоналар бор эди. Қуллар ва крепостной деҳқонлар меҳнатидан фойдаланиладиган кўпгина давлат мануфактуралари (хусусан, чинни ишлаб чиқарувчи мануфактуралар) мавжуд эди. Кон-руда қазиб чиқариш саноатида мажбурий меҳнат тамомила ҳукмрон эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |