Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet241/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Минларнинг ташқи сиёсати. Ўз ички аҳволини мустаҳкамлаб олган сулола янги ерлар босиб олиш ҳамда Хитойнинг ташқи бозорларини кенгайтириш мақсадида истилочилик юришлари уюштирди. Чжу Юань-чжан замонидаёқ Корея билан Тибет Хитой императори ҳукмронлиги остида эди. Унинг ворислари Аннамни истило қилдилар ва Индонезияга, Ҳинди-Хитойга, Малаккага ҳарбий экспедициялар юбордилар. Бу мамлакатлардаги кичикроқ ҳокимларнинг бир қисми Хитой императорининг олий ҳокимиятини тан олди. Хитойлар Индонезия билан Ҳинди-Хитойга кўплаб кўчиб бора бошладилар.
Мин ҳукумати Ҳинди-Хитой, Индонезия, Ҳиндистон ва ҳатто Шарқий Африка қирғоқларига мунтазам тарзда йирнк ҳарбий денгиз экспедицияларини юбориб турди. Адмирал Чжэн-Хэ бошчилигида 1403—1433 йиллар мобайнида юборилгам еттита экс-педиция денгиз юришлари айниқса катта бўлгаи эди.
XVI асрда Мин империясига бировларга ҳужум қилиш эмас, балки бундан кейин ўз мамлакатининг чсгараларини мудофаа қилишга тўғри келди. Ғарб томондан унга мў-ғуллар хавф солиб турарди. 1550 йилда Чингизхон авлодидан бири катта қўшин билан Пекинга бостириб келиб, шаҳар чеккаларига ўт қўйиб кетди. XVI асрнинг иккинчи яр-мида, айниқса 60-йилларда, Хитой японлар агрессиясига қарши оғир кураш олиб боришга мажбур бўлди. Шундай бўлса-да, Мин сулоласи самурайлар ҳужумини қайтаришга куч топди ва шу асрнинг энг охирида улар қитъадан суриб чиқарилди.
Хитойда европаликларнинг пайдо бўлиши. XVI аср бошларида Хитойга европаликлар кириб кела бошлади. 1516 йилда бу ерга (Кантон портига) биринчи бўлиб португалларнниг кемаларн келдп. XVI асрнинг 40- йилларида португаллар Хитой қнргоқларнда бир неча колония барпо қилдилар. Лекин мустамлакачиларнинг тамагирликларидан ғазабга келган маҳаллий аҳоли 50- йилларнинг бошларига келиб уларнинг ҳаммасини яксон қилди. 1557 йилда босиб олинган Макаодагина (Кантондан жануб томонда) португаллар концессия (концессия – саноат корхоналарини, ерни ишга солиш учун маълум шартлар билан айрим шахсларга, бирлашмаларга ёки бошқа бир давлатга ижарага бериш учун тузилган шартнома, концессия корхонаси) олиб, анча мустаҳкамланиб олишга муваффақ бўлдилар. ХVI асрнинг иккинчи ярми ва XVII асрнинг бошларида Хитойда испанлар, голландлар, инглизлар ва французлар пайдо бўлди. Аммо Мин ҳукумати чет элликларнинг бир оз бўлса ҳам Хитойнинг ичкарисига суқилиб киришларига йўл қўймади. XVI асрда Европа савдогарларининг Ҳиндистон ва Индонезия билан олиб борган савдо-сотиқларига қараганда, Хитой билан бўлган савдо оборотлари жуда озгина эди. Хитой. руслар билан биринчи марта XVI асрнинг иккинчи ярмида алоқа қила бошлади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling