Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Сервантес. Буюк испан гуманист ёзувчиси Мигел Сервантес
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Сервантес. Буюк испан гуманист ёзувчиси Мигел Сервантес (1547—1616-йиллар) камбағаллашган дворян оиласида туғилган. Сервантес оғир ва машаққатли ҳаёт йўлини босиб ўтган. Папа ноиби котиби, оддий жангчи, солиқ йиғувчи ва ниҳоят, Жазоирда 5 йил асирда ҳам бўлган Сервантес ўз ҳаёти давомида испан жамиятининг барча тоифалари билан яхши танишди, уларнинг урф-одатларини чуқур ўрганди. У адабий фаолиятини пьесалар ёзиш билан бошлади. Мигел Сервантесни машҳур қилган романи «Дон Кихот»нинг биринчи қисми 1605-йили нашрдан чиқди.
Китобнинг бош қаҳрамони — камбағаллашиб қолган ламанчалик дворян Алонсо Кихана ўз замонасида машҳур рицарлар ҳақидаги романларни кўп ўқиган Дон Кихот «хўрланган ва мазлумларни ҳимоя қилиш учун сафарга жўнайди. У ўз найзаси ва қалқони билан одамларнинг нуқсонларини тузатишга, дунёда адолат ўрнатишга интилади». Бесўнақай, новча ва озғин Дон Кихот орқасидан доимо унинг содиқ қуролбардори, семиз ва пакана Санчо Пансо эргашиб юради. Сервантес таъкидлаганидек, сафарчи рицарлар замонасига ўтиб кетганди. Дон Кихотнинг қурол-аслаҳаси — ота-боболаридан қолган қуролларнинг занг босган синиқ бўлаклари, жанговар оти — қирчанғи, қуролбардори эса айёр деҳқон эди. Асар қаҳрамонлари ташқи кўринишидан бир-бирларининг акси бўлса-да, лекин кўп жиҳатлари ўхшаш: улар қийин аҳволга тушиб қолганларга ёрдам беришга тайёр, меҳрибон, ғайратли кишилар. Дон Кихот Санчони бойиб кетиши ва губернатор қилиб қўйишни ваъда қилиб сафарга чиқишга кўндиради. Бироқ Дон Кихот одамларга яхшилик қиламан деб кўпинча зарар етказади. У шамол тегирмонини улкан одамлар деб тасаввур қилиб, унга мардонавор ҳужум қилади. Сургундаги жиноятчиларни рицарлар деган хаёлда асирликдан озод этади; унга карвонсарой — қалъа, қўй отари эса душман қўшини бўлиб кўринади. Дон Кихотни доим лаънатлайдилар ва дўппослайдилар, у мазах ва хўрликларни бошидан кечирди. Лекин унинг одамларга бўлган муҳаббати сўнмади. Сафардаги рицарнинг таъсирида Санчо Пансо ҳам ўзгаради. Бадавлат амалдорлардан бири ҳазиллашиб уни ороллардан бирига губернатор қилиб тайинлаганда, бу саводсиз деҳқон суддаги жанжалли ишларни оқиллик билан одил ва холис ажрим қилади. Мигел Сервантеснинг асари дунёдаги барча кишиларнинг севимли китоби бўлиб қолди. Чунки у инсонни ёвузлик ва адолатсизликка қарши фидокорона курашга чорлайди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling