Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet224/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Ҳайкалтарошлик. Ўрта асрларда ҳайкалтарошлик санъати меъморчилик билан узвий боғлиқ эди. Ибодатхона ва черковлар худо, пайғамбар, авлиёлар, епископ ва қиролларнинг юзлаб ҳайкаллари билан безатилган. Ҳайкалларга асосий буюртмачи черков бўлгани сабабли уларни диний мавзуда яратганлар. Ҳайкалларни кўпинча халқ орасидан етишиб чиққан санъаткор усталар бунёд қилганлар. Улар ҳайкалларида ҳаётни ўзлари англаганча ифодалар, инсоннинг олижаноблиги ва самимийлигини улуғлар эдилар. Усталарни айниқса онанинг болага бўлган меҳр-муҳаббатини улуғлаш қизиқтирарди. Бу ҳол Биби Мариямнинг кўплаб ҳайкалларида ўз аксини топган. (Европада уни «хоним», «бекам» маъносида «мадонна» деб аташар эди.)
Инсон танасининг гўзаллигини улуғлаган антик давр санъаткорларидан фарқли ўлароқ, Ўрта аср усталари одам-ларнинг фикрини, ҳис-туйғу ва кайфиятларини ифодалашга ҳаракат қилишган. Роман услубидаги ҳайкалларда одамлар айтарлик жозибали тасвирланмаган. Усталар одамларнинг қайғу-аламларини ёки хурсандчиликларини бўрттириб акс эттириш ниятида ҳайкалларнинг туришини ва ҳаракатларини кўп ҳолларда ғайритабиий (нимжон, озғин, хунук) акс эттирганлар.
Готика услубидаги ҳайкалларда одамлар қиёфаси бирмунча тўғри тасвирланган. Уларнинг қадди-қоматлари кийимлари бурмаларидан билиниб туради. Ҳайкалларнинг туришларида ҳам ҳаракат кўпроқ ифодаланган.
Истеъдодли усталар ҳаётда кўрган нарсаларини кўп ҳолларда ишонарли қилиб тасвирлашга эришганлар. Ҳайкалтарошларда эса аста-секин инсон ташқи қиёфасининг гўзаллигини тасвирлашга қизиқиш пайдо бўлган.
Рассомчилик. Роман услубида қурилган ибодатхоналарнинг ички деворларига, шифтига кўп сурат солинарди. Бу суратларда азиз авлиёлар, пайғамбарлар, худонинг сиймолари тасвирланар эди. Кейинги пайтда қурила бошлаган готика услубидаги ибодатхоналар деворларида суратлар нисбатан кам бўлган. Уларнинг ўрнига катта деразалар, қўрғошин гардиш билан бир-бирига уланган рангли ойна парчаларидан ишланган витражлар, сурат ва манзаралар ибодатхона ичидаги устунларда, гумбаз ва полда жилваланиб, унга бениҳоя чиройли ҳамда тантанали тус берарди.
Китоб безалиши (миниатюралари) соҳасида рассомчилик айниқса катта ютуқларга эришди. Ушбу ёрқин миниатюраларда Ўрта аср кишиси ҳаётининг турли томонлари ўз аксини топган. Витраж ва миниатюраларда кўпинча деҳқон ва ҳунармандларнинг ишлаб турган пайтлари тасвирланган. Уларда халқ меҳнатининг аҳамияти, унинг қадр-қиймати акс эттирилган.
Адабиёт. Жангнома шеърияти Европа адабиётида VIII—ИХ асрларда шаклланди. Жангнома достонлари асосан икки йўналишда: тарихий воқеаларга ва хаёлий тасаввурларга, халқ эртаклари ва афсоналарига асосланиб яратилган.
Тарихий жангномаларга французларнинг «Роланд ҳақида қўшиқ» ёки испан адабиётига оид «Сид ҳақида қўшиқ» асарларини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Германияда яратилган «Небелунглар ҳақида қўшиқ» достони эса тарихий ҳақиқат ва афсоналарни биргаликда мужассамлаштирган асардир.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling