Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet221/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Мактаб ва маориф ривожланиши. Ўрта асрлар мактаби антик даврдан мерос қолганди. Унинг асоси «етти эркин санъат» деб аталган. Мактабнинг биринчи поғонасида: грамматика “барча фанларнинг онаси” ҳисобланган, диалектика расман мантиқий билимлар берган, фалсафа ва мантиқ асослари, риторика эса аниқ, равон дона-дона қилиб гапиришни ўргатарди. Математика, арифметика, мусиқа, геометрия ва астрономия билим олишнинг иккинчи давраси ҳисобланарди.
Ғарбий Европада XII—XIII асрларда иқтисодий ва маданий юксалиш бошланди. Шаҳарлар тараққиёти, ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши европаликлар дунёқарашининг кенгайишига ёрдам берди. Салиб юришлари даврида Византия ва Араб халифалиги маданиятлари билан танишув Ўрта аср маорифининг камол топишини рағбатлантирди.Ўрта аср мактабларининг сони ўсиб, таълим тизими такомиллашиб борди. Мактаблар: - монастирлар, шаҳар соборлари(кафедрал) ва приход(маҳалла) – мактабларига бўлинган. Шаҳарларнинг ўсиши билан хусусий ва шаҳар кенгашлари ҳамда гильдиялар томонидан очилган мактаблар кўпайди. Уларда черков мактабларига нисбатан кенгроқ ва чуқурроқ билим берила бошланди. Мактабларда таълим лотин тилида олиб борилган, фақат XIV асрда миллий тилларда ўқитиладиган мактаблар пайдо бўлди.
Европанинг йирик шаҳарларида XI асрдан бошлаб, кафедрал мактаблар умумий мактабларга айланиб, уларнинг негизида эса олий мактаблар — университетлар очила бошлади. Университет (лотинча сўз, «мажмуа» маъносини англатади) умумийлик маъносини бериб, унда турли соҳалар бирлаштирилгани туфайли шундай деб аталган. XII аср охирида биринчи университет Болоняда очилди, кейинчалик университетлар XIII асрда: Монпеле, Палермо, Париж, Оксфорд, Салерно, Саламанка ва бошқа шаҳарларда ташкил топди. Умуман, XV асрга қадар Европа мамлакатларида 60 га яқин университет очилган.
Университетлар юридик, эркин бошқарув(маъмурий) ва молиявий мустақиллик ҳуқуқларига эга бўлиб, бу ҳақдаги ёрлиқ қирол ёки Рим папасидан олинарди. Университетлар мустақиллиги, унинг ички ҳаётида тартиб-қоидаларга, интизомга қаттиқ риоя қилиши билан мужассамлашган. Ўрта асрлардаги энг йирик университет Парижда бўлган. Унга 1257-йили француз қироли хонадони руҳонийси Робер де Сорбон асос солган. Демак, ҳозирги кунга қадар машҳур Сорбонна университети шу тариқа ташкил топган. Ғарбий ва Марказий Европалик талабалар шунингдек Испания ва Италияда таълим олишган. Кордова, Севиля, Саламанка, Малага ва Валенсиядаги мактаблар ва университетларда фалсафа, математика, медицина, астрономия, Болоня ва Падуяда эса ҳуқуқ бўйича кенг ва чуқур билимлар берилган.
Университетда алоҳида фан ўқитувчилари йиғилиб ўз бирлашмаларини, факултетларни тузиб, унга декан сайлаганлар. ўқитувчи ва студентларнинг умумий йиғилишида университет раҳбари — ректор сайланган.
Мактаб ва университетларнинг кўпайиши китобга бўлган талабни кучайтирди. Илк Ўрта асрларда китоб қимматбаҳо буюм бўлиб, уни пергаментга — бузоқ терисидан тайёрланган махсус варақларга хаттотлар ёзишган. XII асрдан китобатда алоҳида устахоналар очилиши уларнинг бирмунча арзонлашувига олиб келди. ХIV асрдан қоғознинг кенг қўлланилиши эса, уни яна ҳам кўпроқ чиқаришга ёрдам берди. Қоғоз Xитойдан мусулмон давлатлари, жумладан, Самарқанд орқали Европага кириб келди. Испанияда дастлабки қоғоз устахоналари XII асрдан ишга тушган. Кейинчалик, ХIV асрдан Италияда қоғоз ишлаб чиқариш соҳаси кенг ривожланди. Европадаги дастлабки устахоналар қоғозни эски латталардан қилишган.
Германияда 1445-йили Иоганн Гуттенберг китоб босиш дастгоҳини кашф этди. Унинг кашфиёти китобнинг оммавий тарқалишига имконият яратиб, Европа маданий ҳаётида катта ўзгаришларга олиб келди. XII асрга қадар китоблар асосан черков кутубхоналарида мужассамланган бўлса, XII-XV асрларда эса университетлар, қиролларнинг саройлари, йирик феодаллар, руҳонийлар ва бадавлат шаҳарликларда ҳам кўп сонли кутубхоналар пайдо бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling