Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Филипп IV чиройли ва унинг Бонифаций VIII билан тўқнашуви
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Филипп IV чиройли ва унинг Бонифаций VIII билан тўқнашуви. Людовик IX нинг невараси Филипп IV чиройли (1285-1314) Капетинглар сулдоласининг учинчи йирик вакили эди. Филипп IV ўз қироллигининг бошларида бой Шампань графлигини, Испания билан чегарадош бўлган Наварра кopoллигини вa Франциянинг жануби-Шарқидаги Лион (Лион вилояти билан Лион шаҳарини) ни қироллик доменига қўшиб олди. Шундан кейин, Филипп IV қироллик қилган даврининг бошидан то охиригача ўша замондаги Шимолий - Ғарбий Европанинг caнoaт ўлкаси ҳисобланган Фландрияни эгаллашга ҳаракат қилди. «Фландрия муаммоси» хуллас, батамом ҳал бўлмасдан қолди. Куртра ёнидаги жангда («Штор жанги») Гент ва Брюгге хунармандлари билан Фландрия деҳқонлари 1302 йилдa француз рицарларнинг қаттиқ мағлубиятга учратдилар. Бироқ, бу муваффақиятсизликларга қарамай, қирол қўшинлари 1305 йилда Лилл ёнидаги жангда фламандликларга зарба берганларидан сунг, Ғарбий Фландриянинг бир қисми ва унинг бир қанча саноат шаҳарлари қирол доменига қўшиб олинди.
Филипп IV даврида «мустақил» вассал князликлар сони тамомила оз қолди. Фландрия графлигидан ташқари, фақат Буpгундия, Бретань, Аквитания герцогликлари (Аквитания инглизлар қарамоғида эди) ва Бургундия графлиги (собиқ Бургундия қироллигининг шимолий қисми) хали қўшиб олинмаган эди. Фландрия уруши вақтида харажатларнинг ғоятда кўпайиб кетганлиги, шунингдек, қироль саройида ортиқча исрофгарчиликлаpга йўл қўйилганлиги туфайли XIV acp бошларнда Филипп IV нинг молиявий ишлари тамомила издан чиқиб кетди. Қироль ҳар қандай йўллар билан даромадларини кўпайтирмоқчи бўлди. У шаҳарлардан пул қapз олиб, одатда уни қайтармасди; талончилик мақсадида яҳудийларни мамлакатдан ҳайдаб юбориб, ноҳақ солиқлар олиб бўлганидан сўнг ҳам уларни мамлакатга киргизмарди; у тaнгa-чақани бузиб, бунинг оқибатида француз савдосини изидан чиқариб юборди, қиролликка қарашли ер-мулклардаги деҳқонларни катта xaқ тўлаш эвазига озодликка чиқишга мажбур этар эдилар. Қиролнинг солиқ йиғувчилари қўшиб олинган вилоятларнинг ҳаммасида изғиб юрганлари учун кенг аҳоли оммаси уларни жуда ёмон кўрар эди. Ниҳоят, Филипп IV қудрaтли католик черкови манфаатларига жиддий путур етказди, бунгача католик черкови солиқ тарзида эмас, балки ўзига xoc «инъом» ёки «ёрдам» тaриқасида қиролга маълум миқдорда пул тўлаб келарди. Эндиликда Филипп IV руҳонийларнинг ҳам мунтазам суpатда солиқлар тўлашларини талаб этди. Қиpолга папа Бонифаций VIII (1294-1303) кескин қарши чиқди. Бонифаций VIII Григорий VII ва Иннокентий III лаp сингари, теократик(диний ҳокимиятни дунёвий ҳокимиятдан устунлиги) ғояларга жуда қаттиқ берилган одам эди. Рухонийларнинг қиролга бирор-бир солиқ тўлашини папа ман этди ва бундан ташқари, граф Фландрийский Филипп IV устидан папага шикоят қилганлиги учуп папа Фландрияга қарши урушни тўхтатишни қиролдан талаб қилди. Папанинг аралашувига жавобан, Филипп IV 1302 йилда уч тоифанинг – руҳонийлар, дворянлар ва шаҳарликларнинг вакилларини чақириб уларга- Қироль билан папа ўртасидаги жанжални мухокама қилишни таклиф этди. Генерал штатлар (бу йиғилиш ана шундай деб эди) папаиннг Франциянинг ички ишларига аралашиш ҳақидаги даъвосини (француз руҳонийлари ҳам шунга кирган эди) қоралаб чиқди. Жамоатчилик кўмагига таянган Филипп IV, папаликка қарши зўравонлик тадбирларини қўллашга ўтди. Папанинг Францияга юборган легати (вакили), қироль буйруғига мувофиқ қамоққа олинди. Римнинг ўзидаги тўс-тўполонлардан фойдаланган Филипп IV Римга ўз агенти Ногарени юборди, Ногаре папа билан адоватлашиб юрган Рим бaронлари гурухини кучайтирди. Бонифаций VIII Римдан кетиб Ананьигдаги ўз хонадонининг қасрига борганида, Ногаре қуролли отряди билан бу қасрга кириб oлди. Хақиқатда ппа биp қанча вақт қамоққа тушиб қолди. Бу воқеалардан кейин, орадан сал ўтар - ўтмас, кексайиб қолган Бонифаций VIII вaфот этди. Папанинг ўлимидан кейин, Филипп IV нинг тазъйиқи оcтида Климент V номини қабул қилган бордолик (француз) архиепископ пaпaликка сайланди. Климент V Римда истиқомат қилишни хоҳламади, у Римда янги қўғолонлар чиқишидан хавфсирарди. Шу сабабли у ўз резиденциясини Францияга кўчирди. Дастлаб у Лионда ўрнашди, кейин Авиньон шаҳарига кўчиб келди, бу еpда папалар деярли 70 йил давомида (1З09-1З78) истиқомат қилишди. Шундай вилиб, илгариги вақтларда феодал қироллари ва императорларини осонликча енгиб келган папалар бу сафар миллий элементларга таянган ва миллий сиёсатни ўтказган француз қироли билан курашда тамомила муваффақиятсизликка учрaдилар. Филипп IV нинг қистови билан 1309 йилда бой Тамплиерлар оpдени тугатилди, қирол бу ордендан жуда катта пул қарз олган эди. Еретикликда айбланган орден француз ҳукуматининг тазъйиқи билан суд жавобгарлигига тортилди. Юзлаб рицарлар - монахлар гулханларда куйдирилди, барча ер-мулклар, кўпдан ‑ кўп уйлap вa жуда кўп пул маблағлари тортиб oлиниб, қироль хазинасига топширилди. 1378-1417 йиллардаги католик черковидаги ажралиш-буюк схизм-папаликнинг обрўсини тушиб кетишига олиб келди. Франциянинг Юз йиллик урушда заифлашганидан фойдаланган папа Григорий XI 1377 йилда ўз қароргоҳини Авиньондан Римга кўчириб келди.Бироқ, у 1378 йилда вафот этгач, французлар ва итальянлардан иборат кардиналлар коллегияси иккига ажралди: италиялик кардиналлар папа этиб италияликни сайлашди, француз кардиналлар эса сайловни тартиб-қоидаларга хилоф равишда ўтказилди деб эътироз билдириб, французни папа этиб сайлашди ва французлардан сайланган папа Авиньонга бориб ўрнашди.Ҳар иккала папа хам ўзини қонуний Папа эканлигини таъкидлаб бутун Европа бўйлаб епископлар, аббатлар,монархлар,князлар, университетларга хатлар жўнатишди.Бутун Европа икки лагерга бўлинди. Бундай бўлинишга хотима ясаш учун Европанинг барча мамлакатларининг университетларининг профессорлари, илоҳиётчилари, ҳуқуқшунослари, монархларнинг вакиллари иштирокида 1409 йилда Италиянинг Пиза шаҳрида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда хар иккала папа лавозимдан туширилиб, янги Папа сайланди. Бироқ лавозимдан олинган папалар йиғилиш қарорини тан олишмади. Натижада ажралиш янада чуқурлашди: эндиликда Европада учта папа бўлиб қолди. Ниҳоят, 1414-1418 йилларда Констанцада йиғилиш чақирилиб, 1417 йилда барча тан олган ягона папа сайланди.Йиғилишда папаларни йиғилиш кенгашига бўйсуниши ва йиғилишларни мунтазам чақирилиб турилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Католик черкови томонидан ташкил этилган монахлик орденлари орасида иезуитлар ордени алоҳида ўрин эгаллайди. Бу орденга испан идальгоси(дворян) Игнатий Лойола(1491-1556) асос солган. У Италия урушлари вақтида ярадор бўлгач, қолган бутун умрини Исога хизмат қилишга бағишлашга қарор қилади. У дастлаб Испанияда фанларни ва илоҳиётни ўрганади, сўнгра Париж Университетида илоҳиёт доктори даражасини ва дарс бериш ҳуқуқини олади.1534 йилда Парижда келгусида иезуитлар орденининг ядроси шакллланди: Лойоланинг олти нафар ҳамфикрлари католик черковига хизмат қилишга қасамёд қабул қилишди.”Исо жамияти” нинг расман ташкил топиши эса 1540 йилда папа Павел III ўзининг булласи(фармон, ёрлиқ) билан рухсат этгач амалга ошди. Бу орден католик черковини мустаҳкамлаш ва даҳрийларга қарши курашни ўз мақсади қилиб қўйди.Орденнинг Низоми ишлаб чиқилди.Бошқа орденлардан фарқли равишда иезуитларни монастири йўқ бўлиб, лекин кўчмас мулкка эга бўлишган.Папанинг ҳар қандай топшириғини сўзсиз бажаришлари лозим эди.Орден генерали лавозими умрбод сақланиб қолган.Генерални фаолиятини назорат қилиш учун маслахат коллегияси ташкил этилган. Бундан ташқари, генерални сайлайдиган юқори орган – конгрегация ҳам фаолият кўрсатган. Орденнинг биринчи генерали Лойола, унинг вориси эса – Диего Лайнес бўлган. Орденнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлишлик учун туртта поғонани босиб ўтиш лозим эди. Энг қуйи поғонада монахликка шогирдлар(послушниклар) – новицийлар турган.Улар иезуитларнинг коллегиялари-ўқув юртларида бошланғич таълим олишган. Қобилиятлилари кейинги поғонага ўтказилган.Булар (схоластиклар)-қироатхонлар-риторика(нотиқлик), фалсафа, адабиёт, физика ва математикани ўрганишган.Шу курслардан кейин уларни коллегияларда дарс бериш учун жўнатишган.Буларнинг бир қисми 28 ёшга етгач, илоҳиёт бўйича машғулотлар билан шуғулланишни давом эттиришган.Улар 33 ёшида диний коадъютерлар бўлиб, папага содиқлик тўғрисида қасамём қабул қилиб, орденнинг тўла ҳуқуқли аъзоларига айланишган. Шундай қилиб, иезуитлар орденнинг келгуси аъзоларининг юқори маълумотли бўлишлари учун таълимга катта эътибор қаратишган. Аҳолининг барча табақалари вакиллари учун иезуитлар коллегияларида ўқитиш бепул бўлган.Уларнинг ўқув дастурларида араб ва қадимги яҳудий тили, грек тилини ўрганиш ҳам ўриш олган. Иезуитлар шнингдек миссионерлик фаолияти билан ҳам шуғулланишган. Католик черкови ва Рим папасига қарши чиққан француз қироллари Генрих III ва Генрих IV ларни шу орденнинг Клеман ва Равальяк исмли аъзолари ўлдиришган. Папаликни Павел III(1543-1549) бошқаруви пайтида черков ислоҳотлари амалга оширилди.1542 йилда Римда кардинал Караффанинг ташаббуси билан Олий инквизиция трибунали ўз фаолиятини бошлади-Реформацияга қарши ҳаракат бошланди. Трибунал чекланмаган ҳуқуқка эга бўлиб, барча католик давлатларида фаолият олиб борган.Унинг вакиллари турли мамлакатларга юборилган.Жордано Бруно ва Ж.Ч.Ванини унинг қурбони бўлиб гулханда куйдирилган. 1543 йилда кардинал Караффа инквизиторларнинг рухсатисиз ҳар қандай асарни нашр этилишини тақиқлади.1559 йилда Римда барча католик черковлари учун мажбурий бўлган “Тақиқланган китоблар рўйхати” босиб чиқарилди. Католик черковининг бирлашишида 1545-1563 йиллардаги Тридент йиғилиши катта рол ўйнади. Соборнинг иши 1543 йилда Италия ва Германия ўртасидаги кичик чегара Тренто(лотинча Тридент) шахрида танаффуслар билан 18 йил мобайнида давом этди.Йиғилиш бир қатор муҳим қарорлар қабул қилди: черковни обрўсига путур етказувчи суиистеъмолчиликларга қарши чоралар белгилади, черковдаги лавозимларни сотилиши,таъмагирликлар, бир нечта черков лавозимларини бир шахсни қўлида жамланиши таъқиқланди.Диний семинарийлар ташкил этилиши ҳақида қарор қабул қилинди.Кардиналлар коллегияси 70 та аъзога қисқартилди ва папага бўйсунувчи маъмурий органга айланди. Папа Григорий XIII(1572-1585) бошқаруви пайтида давлат бошлиқларининг саройларида папанинг доимий дипломатив вакилликлари(нунциатуралар) таъсис этилди.Соборларнинг қарорларига кўра илоҳиёт бўйича китоблар ва удумлар,маросимларга ўзгартиришлар киритиладиган бўлди. 1592 йила Инжилнинг лотинча янги таржимаси нашр этилди. XI—XV асрларда Ғарбий Европа маданияти. Маориф ва фаннинг ривожланиши. Христианлик Ўрта асрлар маданияти ва бутун маънавий ҳаётининг ғоявий негизи бўлган. XI-аср схоластикани кенг интеллектуал ҳаракат сифатида юзага келиши пайти бўлди. Схоластика номи лотинча schola(мактаб) сўзидан келиб чиқиб, “мактаб фалсафаси” маъносини англатади. Схоластика – илоҳиётдан келиб чиқадиган ва у билан чамбарчас боғланган фалсафа бўлиб, унинг моҳияти, христианликнинг догматик қарашларини мантиқий нуқтаи назардан мулоҳаза қилишдан иборат.Догматизм-бу ақидаларга, моҳияти текширилмай-нетмай қабул қилинаверадиган қоидаларга кўр-кўрона ишониш. XII асрда схоластикадаги турли йўналишларнинг қарама-қаршиликларидан черковнинг нуфузига очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш ўсиб чиқди. Унинг ифодаловчиси Петр Абеляр(1079-1142) бўлиб, уни замондошлари ўз даврининг энг доно кишиси деб аташган. Абеляр ўсмирлигидаёқ очиқ илмий мунозарада ўша пайтдаги Шампо вилоятилик машҳур философ Гильомни енгиб чиққан. Ўрта аср мистикасининг ёрқин вакилларидан бири бўлган Бернард Клервоский Абелярнинг мухолифи бўлиб чиқди. Мистицизм-бу табиатдан ташқари сирли олам борлигига ишонишдан иборат диний тасаввуф ҳисобланади. XII асрда мистика схоластика доирасидаги кучли оқим бўлди. Бернард Клервоскийнинг фалсафий мистикаси дунёвий адабиётда ҳам акс этди. Бироқ Абеляр билан Бернард Клервоскийнинг фалсафий тўқнашувларининг моҳияти уларнинг фалсафий қарашларининг бир-бирларига тўғри келмаслигида эмас, балки Абеляр черковнинг нуфузига қарши харакат қилувчи гуруҳларнинг қарашларини гавдалантирган бўлса, Бернард Клервоский эса черков ташкилотини ва тартибларини ҳимоячиси ва тарғиботчиси бўлиб чиқди. Натижада Абелярнинг қарашлари 1121 ва 1140 йиллардаги черков йиғилишларида қораланди, унинг ўзи эса умрини охиригача монастирда яшади. Фалсафада грек-рим меросига қизиқишнинг ошиб боргани қадимги мутафаккирларни янада чуқур ўрганишда акс этди. Аввало Аристотелни, шунингдек Евклид, Птоломей, Гиппократ, Гален ва бошқа муаллифларнинг грек ва араб қўлёзмаларида сақланиб қолган асарлари лотин тилига таржима қилина бошланди. Юқоридаги асарларни арабча шарҳи муаллифи араб мутафаккири Аверроэс(Ибн-Рушдий)нинг давом эттирувчилари, Париж университетининг санъат факультети ўқитувчилари, фалсафани унга илоҳиётнинг аралашувидан халос этишни талаб қилишди. Аслида улар ақл-идрокни эътиқоддан ажратиш фикрида қаттиқ туришди. Аверроэс тарафдорлари Сигер Брабантский ва Боэций Дакийский оламни абадийлигини таъкидлашиб, унинг яратилганини ва ҳар бир инсон руҳининг ўлмаслигини инкор этишди. Уларнинг таълимотлари католик черкови томонидан қораланди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling