Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet226/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Илк Уйғониш даври санъати.Илк Уйғониш даври санъати аввало янги рассомликда намоён бўлди. Асосан черков-диний мавзуда деворга солияган расмларни, яъни турли ибодатхоналарнинг ички деворларига нақш қилиб солинган, лекин бу расмларга реалистик хусусиятларни берган флоренциялик рассомлар Жотто (1266—1337) ва Мазаччо (1401—1428) янги рассомликнинг энг йирик усталари эди. Уйғониш даври рассомлари томонидан истиқбол қонунларининг кашф этилиши ўрта аср рассомлари техникасига нисбатан олға қараб қўйилган катта қадам бўлиб, у тасвирланадиган шаклни ясси қилиб эмас, балки қабариққилиб бериш имкониятини яратиб берди. Д о н а т е л л о (1386—1466) илк Уйғониш даврининг энг йирик ҳайкалтароши бўлиб, у, айни замонда, йирик портретчи — рассом ҳам эди. Донателло ўзи ясайдиган ҳайкалларга реал одамларнипг хусусиятларини беришга интилди. Шу билан бир вақтда у, ҳайкалтарошликнинг классик антик намуналарини зўр бериб ўрганди, бу намуналарни тенги йўқ намуналар, деб ҳисоблади.
Италиядаги илк Уйғониш санъати архитектура соҳасида ҳам катта ютуқларга эришди.
Уйғониш даврининг янги архитектураси, унинг улкан бинолари баланд гумбаз ва ғоят катта қатор-қатор устунлари пухта математик ҳисоблашларни талаб қиларди. Бинокорлик техникаси такомиллаштирилиши туфайли катта бинолар, соборлар ва саройлар қурилиши бундан аввалги замондагига нисбатан анча қисқа муддатларда (баъзан бир неча йилда) қуриладиган бўлди. Бундан аввалги даврда готик соборларини қуриш учун ўн йиллаб, баъзан эса юз йиллаб вақт талаб этилар эди. Уйғониш даври архитектурасини яратган энг йирик архитекторлар ҳам флоренциялик ФилиппоБрунеллески (1377—1446) ва Леон БаттистаАльберти(1404—1472) эди. Янги архитекторлар орасида Брунеллески биринчи бўлиб катта гумбазли бино қуриш муаммасисини ҳал қилди. У Флоренциядаги кўпгина черков ва саройларнинг қурувчиси бўлиб, бу бинолар ўзининг чўркамлиги билан замондошларни ҳайратда қолдирарди ва уларнинг турли қисмлари асосан бир-бирови билан тўғри мослаштирилган бўларди.
Альберти «Архитектура тўғрисида ўн китоб» номли асар ёзиб,, буларда антик ёдгорликларни ўрганиш асосида ўзи яратган янги архитектуранинг илмий назариясини баён қилиб берди. «Рассомлик тўғрисида» деган иккинчи бир асарида ҳам антик рассомларнинг меросига таяниб туриб, рассомлик санъати назариясини таърифлаб берди.
XV асрнинг иккинчи ярмига келганда Европанинг барча мамлакатларкда гуманизм кенг тарқалди. Қадимий авторлар, яъни Цицерон, Сенека, Тацит ва бошқаларнинг услубида «қайтадан тикланган» интернационал латин тилидан фойдаланган гуманист ёзувчилар, рассомлар ва олимлар Европада ўзига хос биродарлик ташкил этдилар, бу биродарлик турли мамлакатларнинг олимлари ўртасида қизғин ёзишмалар олиб борди ва алоқалар боғлади. Феодал-крепостной-лик муносабатларининг кескинлашиши гуманизмнинг антифеодал йўлга тушиб олишига сабабчи бўлган, уни, жумладан, феодализмнинг идеологик таянчи бўлмиш католик черковига қарши қатъийроқ курашга мажбур этган қўшни Германияда гуманистлар айниқса кўп пайдо бўлдилар.
Италиянинг ўзида, XV асрда, Флоренциядан ташқари яна Римда, Неаполда, Миланда ва Венецияда Уйғонишнинг бошқа марказлари бор эди. Уйғониш санъати, шунингдек, гуманистик фалсафа, адабиёт сиёсий фикр бундан кейинги, XVI асрда, сўнгги Италия ёки Юксак Ренессанс даври деб аталган даври зўр ривож топди.
XVI асрда гуманизм узил-кесил умумевропа маданий ҳаракатига айланиб, ўрта аср схоластикасига жуда қаттиқ зарба етказди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling