Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
2-масала
XV асрнинг биринчи ярмида кичик бир славян мамлакати – Чехияда бошланиб кетган кудратли синфий ва халк озодлик кураши феодал Европани ларзага келтирди. Асосчиси Ян Гус номи билан аталган гусчилар харакати аввало феодал тузумнинг энг катта таянчи-католик черковига карши каратилган эди. XIV аср урталарида чех кироли Карл 1 (1346-1378) Мукаддас Рим салтанатининг императори килиб сайланди. Чехия салтанатининг энг кучли давлати булиб колди. Чех кироли император сайлаш хукукига эга булган князлар уртасида биринчи уринни эгаллаган эди. Карл I урушлардан буйин товласа-да, ер сотиб олиб, фарзандларини фойда келтирадиган килиб уйлантириш ва эрга бериш билан чех кироллигининг худудини кенгайтиришга муваффак булди. У йирик феодаларнинг хукукларини чеклашга уринмади, аммо бу ишида жиддий муваффакиятлар козона олмади. Кирол касб-хунар, кончилик, савдо-сотик ва маданиятнинг ривожланишига хомийлик килди. Бу вақтда Чехиянинг хўжалиги юксалиб бормоқда эди. Жуда кўп янги ерлар очилди. Чехияни хар томондан ураб олган тоглардан янгидан-янги мис, калай ва руда конлари топилди. Пул зарб килинадиган кумуш казиб чикариш буйича Чехия Европада олдинги уринлардан бирига чикиб олди. Шахарларда хунармандчиликнинг турлари бор эди, мовут тукиш ва шишасозлик шулар жумласидан эди. Европанинг деярли марказида жойлашган Чехияда мухим савдо йуллари кесишиб утарди. Парагада хар йили икки марта катта ярмарка ташкил килинар эди, унга Польша, Германия ва Италиядан савдогарлар келарди. Карл I даврида салтанатнинг пойтахти булган Прага у замоннинг катта шахарларидан булиб, унда салкам 40 минг ахоли яшарди. Хужаликнинг юксалиши халкка енгиллик келтирмади. Йирик феодаллар – панлар зеб-зийнат ичида, фарогатда яшар, хар хил йуллар билан рицарларни кисиб, хатто уларнинг ераларини хам тортиб ола бошладилар. Хонавайрон булган купчилик рицарлар уз юртида ёки бегона юртларда ёлланма кушинларда хизмат килишар, баъзилари йулларда карокчилик билан шугулланишарди. Католик черкови Чехиянинг гоят катта ер эгаси эди. Мамлакатда энг унумдор ерларнинг учдан бир кисми уша черков кулида эди. 14 та шахар, 900 та кишлок чех черковининг бошлиги Прага епископига карарди. Министрлар айникса бой эди. Бехисоб черков туловларидан дехконлар ва шахарликларнинг тинкаси куриган эди. Рухонийлар Чехиядан оладиган даромадларининг анча кисмини Римга юборарди. Чехияда католик черковига карши умумий норозилик тугилмокда эди. Епископ ва министрларнинг бойлиги ва ер-мулклари панлар ва рицарларнинг гайирни кузгарди, улар черков ерлари хисобига уз ер-мулкларини купайтиришдан кайтмас эди. XV аср бошларида Прага кучаларидан биридаги черков жуда куп одамларни жалб этарди. Шахарликлар, дехконлар ва рицарлар бу ерга Прага университети профессори Ян Гуснинг оташин нуткларни эшитгани келишарди. Ян Гус (1371-1415) дехкон оиласида тугилган. Истеъдодли ва мехнатсевар йигит университетда таълим олиш учун куп машаккатларни бошидан кечирган. Куп утмай Гус профессор даражасига кутарилиб, чехлар орасида биринчи булиб, Прага университетини бошкарди. Ян Гус рухонийларнинг килмишларини шавкатсизлик билан фош этарди. У Римда черков мансабларига пулга сотилаётганлигидан газабланиб, папани каллоблар пири деб атарди. Гус Чехияда индульгенциялар савдосини каттик кораларди: «Бечора кампирнинг охирги чакасини хам номуносиб рухоний шилиб олади. Шундан кейин бунака черков ходимини угридан хам мугамбиррок ва ёвузрок демай буладими? Рим папаси Гусни Германия жанубидаги Констанца шахрида мажлис курувчи олий рухонийлар съезди-черков соборига чакиртирди. Император Гусга химоя ёрлиги берган булиб, бу ёрликда Гус учун хеч кандай хавф-хатар йуклиги ваъда килинган эди. Гус уз карашларини химоя килмок учун Констанцага боришга карор килди. Костанцада Гусни занжирбанд килиб зах ва совук коронги зиндонга ташаладилар. У олти ой зиндонда ётди, сунгра уни суд килдилар. Собор уни бидъатчи деб эълон килди ва уз карашларидан воз кечишни талаб этди. 1415 йили Ян Гус ўтда куйдирилди. У азобли ўлимни мардонавор кутиб олди. Гуснинг қатл қилиниши чех халкини ғоят қаттиқғазабга келтирди. Деҳқон оломонлари тоғларга чиқиб бориб, Гус тарафдорлари бўлган халқ ваъзхонларининг нутқларни эшитарди. Бу нутқларда чех халқининг душманларига қарши кураш учун қуролланишга ва ҳар қандай зулмни йўкотишга чақириқ янгради. Халқ Гус таълимотдан дадил хулосалар чикарди. Ян Гуснинг тарафдорлари ўзларини гусчилар деб атайдиган бўлди. 1419 йили Паргада қўзғолон кўтарилди. Хунармандлар ва камабағаллар ратуша биносига бостириб кириб, шахарнинг манфур хокимларини деразалардан улоктириб ташладилар. Улар пойтахтдаги хокимиятни вақтинча қўлга олишга муваффак бўлдилар. Камбағаллар ва хунармандлар немис бойларини шахарлардан хайдаб чикардилар. Католик черковига қарши халқнинг ғазаби уйғонди. Қўзғолончилар монастирларни остин-устин қилдилар, рухонийларни ўлдирдилар. Купгина панлар халк харакатидан фойдаланиб черков ерларини тортиб олдилар. Чехиянинг жанубидаги Табор тоги халк уз йигинларини утказадиган энг яхши жой эди. Кузголончилар оммаси шу ерга келарди. Улар бу ерда янги шахар куриб, уни кучли истехкомлар билан ураб олдилар ва шахарни тогнинг номи билан Табор деб аташдилар. Гусчиларнинг катъиятли кисми таборийлар эдилар. Дехконлар, майда хунармандлар ва шахар камбагаллари таборийларнинг асосий кучини ташкил этарди. Таборга келган кишилар пулларини шахар кучалдарига куйилган махсус бочкаларга ташлашлари лозим эди. Бу маблаг кузголончиларни куроллантиришга ва камбагаллрга ёрдам беришга сарф килинарди. Тоборда хамма киши тенг хисобланар ва бир-бирини ака-ука ва опа-сингил деб аташарди. Таборийлар орсида халк таргиботчилари булиб, улар хусусий мулкчиликни, феодаларга мажбурият ва соликларни беаор килишга чакиришарди. Улар тез орада Исо осмондан ерга тушади, худо салтанати бошланади, ушанда ер юзида кироллар, хукмдорлар, фукаролар булмайди, барча соликлар йуколади, хокимият халк кулига утади, деб ишонарди. Мазлум халк бахтли ва адолатли хаёт хакида шундай орзу киларди. Католик черкови ва немисфеодаллари Чехиядаги бойликлардан махрум булишни истама эди. Рим папаси гусчиларга карши аслиб юриши эълон килди. Асосан немис феодалларидан иборат булган салибчилар кушинига герман императори бошчилик килди. Бу юришда купгина Европа мамлакатларнинг рицарлари ва ёлланма аскарлари катнашди. 1420 йили юз минг асакардан иборат кушин Чехияга бостириб кирди. Салибчилар чехлар пойтахтига бора-боргунча шахар ва кишлокларни куйдирдилар, ахолини таладилар ва улдирдилар, кийнок ва азобга солдилар. Салибчилар Прагани куршаб олдилар. Шаркий дарвоза олдидаги тепаликда гоят шиддатли жанг бошланди. Бу ерда пойтахт химоячиларига ёрдамга келган таборийларнинг кичик бир кушини мустахкамланиб олган эди. Феодал армияларга карши дехконлар, хунармандлар ва шахар камбагалларидан иборат халк кушини курашди. Салиб юришлари галабасидан умидини узган папа ва император муътадиллар билан музокара бошлади. Папа чех феодаллари босиб олган черков ерларни уларнинг узида колдиришга ваъда берди ва Чехиядаги янги черков тартибларини тан олди. Таборийлар билан уришиш учун муътадиллар катта кушин тузди, бу кушиннинг харажатини папа билан император кутарди. 1434 йили Праганинг шаркидаги Липани шахарчаси ёнида муътадиллар таборийларга хужум килди. Таборийларнинг айрим отрядлари Липани маглуб булгунча харакатларини давом эттирдилар. Таборийлар кушининг ютуклари немис феодалларига дахшат солди. Гусчилар кушини кучиб юрадиган харбий араваларнинг такир-тукуригина немис рицарларнинг тумтаракай кочишлари учун кифоя эди. Табор шахри усиб, кочок дехконлар билан шахар камабагалларининг куплаб бу ерга окиб келиши, демократик ислохатлар утказиш кераклиги хакидаги талаблар панларни ва бойиб кетган прагалик мешчанларни куркитиб куйди. Базельдаги черков собори ерларини кисман секуляризация килиш (давлат ихтиёрига олиш )га ва диний урф-одатларига баъзи бир узгаришлар киритишга розилик бериб, чашникларга бир оз ён бергандан кейин чашниклар бу таклифларга каттик ёпишиб олдилар. 1433 йилда Прагада П р а г а к о м п а к т а т л а р и номи остида алохида келишув битими тузилди. Шундан кейин чашниклар немис феодалларига карши курашни тухтатиб, таборийларга карши курашиш учун немис феодаллари билан бирлашдилар. 1434 йили Липани (бу жойнинг бошкача номи – Чехия кечуви) ёнидаги жангда чашниклар энди немислар билан биргаликда таборийларга карши уришдилар. Таборийлар енгилдилар. Хар иккала Прокоп ўлдирилди. Оддий таборийларнинг кўпи халок бўлди. Таборийлар Жанубий Чехияда бир канча таянч пунктларига суяниб туриб, шундан кейин хам курашни давом эттирдилар. Табор шахари то 1452 йилгача каттик туриб берди, шундан кейин у охири чашниклар томонидан қўлга олинди ва вайрон килиб ташланди. Чашниклар император Сигизмундни кирол деб тан олдилар. Сегизмунд вафот этгач ( 1447й) Чехия тахти булди. Габсбурглардан бирининг углига эрга теккан кизининг угли (Сигизмунднинг невараси) кулига утди. Бу ёш кирол булганлиги учун бутун хокимият панлар кулида эди. Кейинрок 1458-1471 йиллар даврида, Чехия тахтини чашниклар тудасининг лидерларидан бири булган Юрий (Йиржи) Подебрад эгаллади. Подебрад ўлгандан кейин чехларни Ягелланларнинг поляк династиясига мансуб одамлар бироз вакт идора килиб турди. Бу династиянинг сунги вакили 1526 йилда казо килди. Бу вактда гоят катта куч-кудратга эга булган турклар Чехияга хавф-хатар солаётганлиги учун Чех панлари тож-тахтни яна Габсбурглар кулига топширишга карор бердилар. Шундай килиб, Чехия яна Германия империяси составига кирди. Чех халки 15 йил давомида (1419 йилдан 1434 йилгача) католик черковига, салибчилар кушниларига карши кахрамонона кураш олиб борди. Гусчиларнинг урушларида муътадиллар енгиб чикдилар. Икки аср давомида чех халкининг купчилиги орасида гусчилар черкови карор топди; ахолининг бошка кисми католиклигича колди. Кузголон кутарган халк католик черковига каттик зарба берди. Черков кулидан кетган ерларни шу буйи тула равишда кайтариб ололмади ва вайрон килинган монастирларни тиклай олмади. Дехконлар десятина (ушр) тулашдан кутулдилар. Гусчилар уруш йилларида мамлакатларда бошкаришда сейм- турли табакалар вакилларининг йиғини катта мавке эгаллай бошлади. Сейм кейинчалик хам сакланиб колди. Бошка мамлакатларда булгани каби, Чехияда хам табакалар монархияси карор топди. Дехконлар ва шахар фукароси енгилса хам феодалларнинг зулми кучайишини вактинча тухтатиб колишга эришдилар. Гусчилар уруши натижасида купчилик шахарнинг ахолиси чехлардан иборат булиб колди. Гусчиларнинг илгор гоялари Европада халк оммасининг феодал тузумга карши кураши юксалишига ёрдам берди. Гусчилар маглубиятга учрашларига карамай, гусчиларнинг урушлари Чехия тарихида жуда катта ахамиятга эга булди. Урта асрлар охиридаги энг йирик дехконлар харакати, ажнабий немис хукмронлигига карши кенг авж олган миллий харакат ва нихоят, илк черков реформацияси урта аср католик черковига карши каратилган кузголон гусчиларнинг урушларида бир бутун булиб чирмашиб кетди. Гусчиларнинг урушлари Чехияда немислар зуравонлигига зарба берди, уларнинг бундан кейин мамлакатга келиб киришларини тухтатди. Бу урушлар Чехиянинг Германия империясидан узок муддатга (100 йилдан ортик) томомила мустакил сиёсий ахволга эришувини таъминлади. Гусчиларнинг булиб утган урушлари даври, шу тарика Чехиянинг миллий озодлик даври булди, шунинг учун у чех маданиятининг юксалиш замони хам эди. XV ва XVII асрларда чех тили хамда чех адабиёти катта ютукларга эришди. Ян Гус чех грамматикасини ёзди ва чех орфографиясини яратди, чех халки хозиргача шу грамматика ва орфографиядан фойдаланиб келмокда. Гуснинг чех тилида босилиб чиккан асарлари хозирги замон чех адабий тилига асос килиб олинди. Гусчиларнинг урушлари даври купгина адабий-сиёсий ёдгорликлар: памфлетлар, сатиралар, харбий-революцион гимнлар, кушиклар ва бошкалар колдирган. XV-XVI асрларда Чехияда тарихий хроникалар тузиш борасидаги ишлар яхши авж олиб, даврнинг улкан вокеалари ана шундай тарихий хроникалар тузиш учун бой ва драматик материаллар берган эди. XV асрнинг 50-йилларида, революцион тулкин пасайгандан кейин гусчилар орасида «чех биродарлари», деб аталган хийла осойишта бир оким пайдо булди. «Чех биродарлари» окимининг идеологи йирик ёзуви Пётр Хелчицкий (1390-1460) эди. Хелчицкийнинг ёзган асарларида католик черкови ва бутун феодал-крепостниклар тузуми чукур танкид килинса-да, лекин автор энди революцион курашдан воз кечган эди. Хелчицкий хар кандай давлатни «гунох» деб хисоблаб, зурликни рад этган, урушни, судда катнашишни, соликлар тулашни коралаган эди. Айни замонда Хелчицкий ва унинг мухлислари халк орасида маорифни тараккий килдиришга куп эътибор берар эдилар. «Чех биродарлари»нинг бу окартувчилик анъаналри бундан кейин хам сакланиб колган эди. Улар мактаблар ташкил этдилар, педагогика масалалари билан шугулландилар. Шулар орасидан кейинчалик машхур чех педагоги, янги педагогиканинг яратувчиси Я н А м о с К о м е н с к и й (1592-1670) етишиб чиккан эди. Миллий харакат сифатида муваффакият козонган гусчилар харакати дехконлар кузголони сифатида маглубиятга учради. Дехконлар билан бошка демократик табакаларнинг манфаатларини ифодалаган таборийлар ер билан яксон килинди. Шунинг натижасида Чехияда феодал-крепостнойлик режимини тугатиш масасаласи хам хал этилмай колиб кетди. Чех панлари сиёсий хокимиятдан узларининг тор синфий манфаатлари йулида фойдаланиб, XV асрнинг иккинчи ярмида хатто крепостной хукукни кучайтириб юбордилар. 1474 ва 1487 йиллардаги сеймлар панларнинг розилигини олмай туриб, дехконларнинг поместьелардан «чикиб кетиши»ни ман килувчи конунлар кабул килганларга энг каттик жазо чоралари белгиланди. Панлар шахарликларга нисбатан хам тор маънодаги тоифасига мансуб шахсларгина эгаллашлари мумкин деган карор кабул килинди. XV аср охиридан бошлаб мешчанларнинг сеймдаги вакиллари камайтирилди ва биргина Прага шахари депутатларигина кирадиган булиб колди. Туртинчи салиб юриши вактида Византиянинг салибчилар томонидан тор-мор этилиши ва Константинополда Лотин империясининг узок фурсат хукмронлик килиши натижасида Византиянинг кулаши билан Болкон ярим оролида Болгария ва Сербия сингари славян давлатлари биринчи уринни эгаллайдилар. 1185 йилда Византиянинг 150 йилдан (1018 йилдан) ортикрок давом этган зулмига карши Тирновода болгарларнинг кузголони булди. Шимолий болгар боярлари орасидан чиккан ака-ука Асень билан Петр бу кузголонга бошчилик килдилар. Асень тез орада Иккинчи Болгария подшолигининг биринчи подшохи булди, 1187 йилда Византия бу подшоликни расмий равишда мустакил деб тан олди. 1205 йилда Асень I нинг тахт вориси унинг укаси Иван Калоян Константинополдаги латин империяси феодалларини каттик маглубиятга учратди. Латин императори Балдуиннинг узи болгарлар томонидан асир олиниб, шу ерда у тез орада вафот этди. Асеннинг угли Асень II даврида (1218-1241) Иккинчи Болгария подшолиги зур кудратга эришди. Унинг даврида болгарлар Фракия ва Македонияни, Эпир ва Фессалиянинг бир кисмини эгалладилар. Латин империяси Никей грек империясига карши Асенни уз иттифокчиси килиб олишга уриниб, унинг айтганидан чикмади. Чунки никей грек империяси Кичик Осиёдан чиккан салибчиларга хавф-хатар солиб турарди. Асен даврида Болгария подшолиги Болкон ярим оролида энг катта давлатга айланди. Асень II даврида Болгарияда биринчи марта олтин пул зарб килина бошлаган эди. Асень II нинг тахт ворислари замонида Болгарияда марказий хокимият заифлаша бошлади. Болгариянинг худуди кискарди. Константинополни (1261 йил) узига кайтариб олган византия, кейин Фракиянинг катта бир кисмини, Македонияни ва баъзи бир бошка вилоятларни кайтариб олишга муваффак булди. XIII-XIV асрларда Болгарияда купдан куп шахарлар мавжуд булиб, уларда турли хил хунармандлик – жун, сурп ва ипак газламалар, темир ва мис буюмлар ишлаб чикариш, тери пишириш ва кулолчилик, виночилик ва ег ишлаш ривожланган эди. Болгария Дунай дареси буйида ва Кора денгиз сохилларида зур бериб савдо-сотик олиб борарди. Болгария савдогарлари Венгрия, Польша, Византия, Дубровник билан, кушни Дунай буйи князликлари, Валахия ва молдавия билан, Галич Руси билан савдо-сотик киларди. Болгариядан факат кишлок хужалик махсулотлари: галла, гушт, жун, тери, асал, мум ва бошкаларгина эмас, балки турли хунармандчилик буюмлари хам олиб кетиларди. Болгар савдогарларининг карвонлари Гарбий Европага жунардива Франциягача етиб борарди. Болгарлар Фландрия ва Шампань ярмаркаларида катнашарди. Юкори сифатли болгар терилари ва оек кийимлари Гарбда кадрланарди. XIII-XIV асрларда айрим болгар шахарлари катта саноат ва савдо марказларига айланди. Бу жихатдан Дунай буйи шахарлар: Владин, Силистра, Доростол, Никополь, Кора денгиз буйидаги варна порти, нихоят иккинчи Болгария подшолигининг пойтахти –Тирново алохида ажралиб турарди. Шунга карамай Болгария купрок кишлок хужалиги мамлакати хисобланарди. Мамлакатнинг айрим районлари нотекис ривожланган эди. Тоглар ва водийлардаги ахоли хали таркок яшарди. Натурал хужалик хукмрон эди. Дехконлар асосан чорвачилик билан шугулланарди. Шахар элементлари заиф эди. Шахарларнинг сиесий таъсири етарлича кучли эмас эди. Мамлакатда хоким табақа феодал - боярлар булиб, биринчи галда уларнинг манфаатлари билан хисоблашиши лозим эди. Боярлар черков билан биргаликда дехкончилик килинадиган ерларнинг катта кисмига эгалик килардилар. Крепостной дехконларнинг купчилиги шу боярларга карашли эди. Крепостнойлар – париклар (черков ерларида улар клериклар деб аталарди) куп сонли мажбуриятларни утар, соликлар тулардилар, яъни уз феодаллари фойдасига баршчина утар ва турли хил соликлар – ер солиги, уй солиги, десятина ва фодал давлат фойдасига бошка соликлар туларди. Болгар "«ркин дехконлари"»хам куп сонли соликлар тулар ва давлат баршчинаси уташ (йул, куприк куриш, бинокорликда ишлаш) билан хам жуда огир мажбуриятларни бажарардилар. Куп сонли соликлар дехконларни тамомила хонавайрон килишга олиб келди. Боярлар уртасида низо-жанжаллар, куп сонли урушлар даврида мамлакатга доимий суръатда ташкаридан тухтовсиз бостириб киришлари, яъни татарлар, половецлар, венгрлар, византияликлар хужумлари окибатида ахоли бошига тушган кулфатларни хам кушмок керак. Ташкаридан килинган хужумлар орасида ХIII асрнинг 2 ярмидаги татар боскинлари халк оммаси учун айникса огир булди. Византия хукумати нугай хоннинг татар урдалари билан иттифок тузиб, уларни Болгария бостириб киришга гиж-гижлади. Хукумат кушинларининг каршилигига учрамаган татарлар боскини болгар дехконларининг татарларга карши партизан харакатини келтириб чикаришга сабаб булди. Партизан отрядларидан бири чупон Ивайло отряди эди. Ивайло татарларга карши каттик зарба беришга муваффак булди. Бу галаба унинг ахвонини мустахкамлаб, номини бутун Болгарияга ейди. Дехконлар Ивайло хузурига келавердилар. Ташки душманни даф этиш максадини уз олдига куйган партизан харакати тез орада крепостной боярларга по подшо хукуматининг узига карши антифеодал ички харакатга айланди. Кузголончилар бир канча калъаларни босиболиб, подшо кушинларини яксон килдилар. Подшо констаннинг узини асир килдилар, у тез орада улдирилди. Шундан кейин ивайло Тирново шахрига караб юрди, шахар унга таслим булди. Мария малика тахтни уз угли учун саклаб колишга уриниб, Ивайлога узини хотинликка олишни таклиф этди. Ивайло бу таклифни кабул килиб, Тирновода подшо деб эълон килинди. Бирок янги подшога карши татарлар хам, византияликлар хам курашди. Мамлакат ичкарисида боярлар унга карши фитна уюштирди, Ивайло урнига уз ораларидан бошка номзодни подшоликка кутардилар. Эришган ютуклардан кейин дехконларнинг купчилиги уй-уйларига таркалиб кетишган эди. Ивайло византияликлар билан курашда юутукларни кулга киритишига карамай, Болгариядан кочиб кетишга мажбур булди. У татарлар хузурига кочиб бориб, уларни Византияга карши иттифок булишга ундади, бирок Нугай хон кароргохининг узида улдирилди. 1277-1280 йиллар харакати енгилишига ва уз-узидан келиб чиккан бир харакат булишига карамай, у урта аср Болгарияси тарихида энг мухим вокеа булди. Бу болгар дехконларининг антифеодал куролли кузголони булиб, урта аср Европасидаги энг илк дехконлар урушларининг бири эди. ХIV асрда Болгария айрим мустакил князликларга парчаланиб кетди. Тахминан 1365 йилда у учта мустакил давлатга – Тирново, Видин ва Добруджа давлатларига узил-кесил таксимланди. Бу давлатларнинг харбири уз навбатида майда феодал мулкларга булинди, бу мулклар тепасида подшо билан кам богланган боярлар турган эди. Иккинчи Болгария подшолигининг парчаланиб кетишидан Болгариянинг янги душмани – Болкон ярим оролига кириб олган турклар фойдаландилар. Болгария парчаланиб кетишидан турклар фойдаланиб, Болгарияга хужум килишади. Усмон туркларининг зарбалари остида 1363 йилдан 1393 йилгача Болгариянинг энг йирик шахарлари Пловдив (филипполь), София, Варна, нихоят пойтахт Тирново (1393) бирин-кетин куладилар. 1396 йилда турклар Дунай дареси буйидаги Никополь шахрини истило киладилар ва худди шу йили сиесий жихатдан мустакил булган феодал Болгариясининг сунгги таянчи булган Видин шахри кулади. 200 йилдан сал ортикрок (1187-1396) яшаган иккинчи болгария подшолиги 1396 йилга келиб тамом булди. Болгарияда узокка чузилган Туркий хукмронлиги бошланди. Болгария турк туткунлиги бир неча асрларгача, яъни ХIХ асрнинг 2 ярмигача давом этди. 1877-1878 йиллари рус-турк уруши натижасида рус куроли ердамида Болгария турклар зулмидан озод килинди. ХII асрда Сербия анча йирик давлатга айланиб, унга куп сонли шаркий серб ва кисман гарбий серб кабилалари кирган эди. Бирлашган серб кабилалари тепасида Неманялар сулоласи турарди. Бу сулоланинг асосчиси Стефан Неманя (1165-1195) бошка Шаркий Сербиядан чиккан “буюк жупан” булиб, Византияга карам эди.ХII асрнинг 80-йиллар бошида у Византиядан Hиш шахарини ва Средц (София)нинг шаркидаги ерларни урушиб олиб, сунг Византияга итоат этишдан бош тортди. 1190 йилдаги шартномага кура Византия императори сербия давлатининг мустакиллигини тан олиши лозим эди. Стефан неман Шаркий Сербиядан ташкари Дунай буйи Сербиясини, шунингдек Далмация, Герцеговина, Черногорияни уз хокимияти остида бирлаштирган эди. Унинг даврида серблар шарки грек урф-одати буйича христианликни кабул килдилар. Стефан Неманянинг угли Стефан первовенчанний даврида (1195-1224) Сербия киролликка айланди. Янги давлат Италия шахарлари билан кизгин савдо-сотик муносабатлари килишга киришди. Сербиянинг Италия билан олиб борган савдо-сотик ишларида Адриатика денгизи буйидаги эркин Дубровник шахри (“славянлар Венецияси”) воситачилик килди. Сербия Дубровник шахриторкали кишлок хужалик ва чорвачилик махсулотларини, Сербия тогларидан казиб чикарилган рудаларни Италияга чикарадиган булди. Кирол Стефан Душан подшолиги даврида (1331-1355) Сербия энг кудратли давлат булган. Стефан Душан Сербияни вактинча энг йирик Болкон давлатига айлантирди. Стефан Душан болгарлар ва византияликлар билан олиб борган урушлар натижасида Македония, Албания, Эпир ва Весфалияни босиб олди. Болгария бир оз вакт унга карам вассал булиб турди. 1346 йилда Стефан Душан Скопле шахрида подшолик тожини кийиб узини серблар ва ромейлар (византияликлар) подшоси” деб эълон килди. Х1У аср урталаридаги Сербиядан йирик хужжатли едгорлик “Стефан Душан конунномаси” номи билан машхур булган конунлар туплами колди. Конуннома 1349 йилда зодагонларнинг Скопле шахрида булиб утган “собори”да тасдикланган эди. Душан конунномаси уша даврдаги серблар ижтимоий тузуми хакида тушунча беради. Унда таркиб топган феодал муносабатлар манзараси берилади. Йирик ер эгалари, яъни черков ва дуневий катта ер эгалари тугрисида куп гапирилади. Кейингилар катта хукмдорларга (катта боярларга) еки кичик хукмдорларга (кичик боярларга) булинади. Катта хукмдорлар мерос хукуки асосида вотчина (батшина) ерларига эгалик килардилар. Кичик хукмдорларнинг харбий бенифиция (прония) хукуки асосида муваккат поместьелари буларди. Серб дехконларининг бир кисми –серблар эркин дехконлар булиб, улар жамоа мулкига (задруга) эгалик киларди ва подшо хазинасига солик туларди. Деҳқонларнинг иккинчи қисми меропхалар деб аталарди, ва уларнинг ахволи илк Ғарбий Европадаги вилланларнинг ахволига ўхшаб кетарди. Меропхалар хужайинлар учун хафтада икки кун баршчинада ишлаб берардилар. Нихоят, куллар орасидан чиккан дехкон – отроклар мавжуд булиб, улар ерга бириктириб куйилган эди ва хукмдорларга тамомила шахсий крепостной карамликда яшардилар. Стефан Душан ўлгандан сўнг Сербия бир канча уделларга бўлиниб кетди. Душаннинг ўғли ва вориси Стефан V Урош хокимияти остида Сербиянинг озгина ички кисми колган эди, холос. Уз князликларида махаллий сулолалар вужудга келтирган катта хукмдорлар узаро урушлар олиб болрарди. Бу хол Сербияни заифлаштириб, уни мамлакатни мудофаа кила олмайдиган килиб куйди. Душан вафотидан кейин 15 йил ўтгач, усмон турклари Сербиянинг бутун жанубий кисмини босиб олдилар. Салиб юришлари даврида Кичик Осиеда Рим султонлиги номи остида яшаган салжук турклари давлати ХIII аср бошларига келиб 10 та амирликка бўлиниб кетди. Ўғуз турклари қабилаларининг Ўрта Осиёдан Кичик Осиёга кучиб келиши ва салжуқ турклари билан аралашиб кетиши натижасида Кичик Осиеда ХIII аср охири - XIV аср бошларида янги давлат пайдо бўлди. Ўзининг сони ва харбий ташкилоти жихатидан уюшкок бўлган кўчманчи ўғуз турклари хукуматда етакчи роль ўйнадилар. Дастлабки вақтда Эртуғрул ўғуз туркларининг рахбари булиб, Византия империяси билан қўшни Сакарье дарёси буйида кичик феодал мулкга эгалик киларди. Унинг угли ва тахт вориси Усмон (1282-1326) Византияга карши уруш бошлаб, унинг Кичик Осиедаги мулкларининг купчилигини, жумладан Бурсу(а) шахрини хам босиб олди. Бурсу шахрини Усмон ўзининг пойтахти килиб олди. Усмон Кичик Осиедаги бошка амирликларни ўзига итоат килдирди. Янги турк халки таркиб топган Кичик Осиёдаги барча турклар умуман унинг номи билан аталадиган булди (Усмон турклари). Византиядан заифлашиб колганлигидан ва Болкон ярим оролидаги бошка давлатларнинг парчаланиб кетганлигидан фойдаланган усмон турклари Х1У асрда дастлаб Кичик Осиеда, кейин эса Болкон ярим оролида кенг истилочилик харакатлари бошладилар. Х1У асрда бетухтов олиб борилган урушлар шароитида туркларда профессионал кушин таркиб топа бошлади. Усмоннинг тахт вориси Урхон даврида (1326-1359) турк кушини орасида халк лашкари типидаги мунтазам кушинлардан ташкари яничарлардан иборат профессионал пиеда аскарларнинг доимий отрядлари хам бор эди. Яничарлар сафига асир килиб олинган ва зурлаб ислом динига киритилган ешлардан териб олинарди. Шунингдек сипохийлардан иборат отлик аскарлар хам буларди.Сипохийларга курсатган харбий хизматлари бадалига ер инъом килинарди, яъни узига хос харбий бенефиция улашиларди.Х1У аср охирида ва ХУ асрда турклар ук отадиган курол ишлата бошладилар, камал килиш ишига катта эътибор бердилар. Еш Туркия давлатида феодаллаша борувчи уруг-кабила зодагонлари асосий рахбарлик ролини уйнаб, оддий жангчиларга бошчилик киларди. Византиянинг истило килинган худудларини узларига мулк килиб олган кучманчи зодагонлар бора-бора феодал типидаги утрок ер эгаларига айланиб, тобе этилган грек-византияликларни ва славянларни эксплуатация кила бошлайди. Оддий туркларга хам ер улашиб берилди. Харбий сохада эришилган ютуклар туркларни янги истилоларга ундади. Ўрхон 1331 йили Никей шахрини, кейин эса Византиянинг Кичик Осиедаги бошка мулкларини истило килгандан сунг, Европада истилолар килишга киришди. 1354 йили у Дарданелл бугозининг Европа киргогидаги Галлиполь шахрини босиб олди. Сўнгра турклар Фракияга босиб кирди. Бу вилоятлар Мурод I даврида (1359-1389) истило этилди. Мурод 1 1361 йилда Адрианополни босиб олди, у Бурсу урнига янги пойтахт булиб колди. Турк жангчилари Болкон ярим оролида гоят шафкатсизлик билан иш курдилар. Улар ахолинги таладилар ва улдирдилар. Ахолининг купчилиги кулларга айлантирилиб, Шаркдаги кул бозорларида сотилди. Болкон ярим оролидаги тортиб олинган ерлар кучириб келинган турк дехконларига улашиб берилди. Адрианополнинг ва Румелия вилоятининг босиб олиниши ярим оролда кенг истилоларга йул очиб берди. 1371 йилда серблар, болгарлар, валахлар, венггрлар коалицияси Муродга каршилик курсатмокчи булди. Аммо иттифокчилар Марица дареси буйидаги жангда енгилдилар. Шундай кейин Жанубий сербия султон кул остига утди. Византия императори унинг вассали булиб колди. Болгария парчаланиб кетишидан турклар фойдаланиб, Болгарияга хужум килишади. Усмон туркларининг зарбалари остида 1363 йилдан 1393 йилгача Болгариянинг энг йирик шахарлари Пловдив (филипполь), София, Варна, нихоят пойтахт Тирново (1393) бирин-кетин куладилар. 1396 йилда турклар Дунай дареси буйидаги Никополь шахрини истило киладилар ва худди шу йили сиесий жихатдан мустакил булган феодал Болгариясининг сунгги таянчи булган Видин шахри кулади. 200 йилдан сал ортикрок (1187-1396) яшаган иккинчи Болгария подшолиги 1396 йилга келиб тамом булди. Болгарияда узокка чузилган Туркий хукмронлиги бошланди. Болгария турк туткунлиги бир неча асрларгача, яъни Х1Х асрнинг 2 ярмигача давом этди. 1877-1878 йиллари рус-турк уруши натижасида рус куроли ердамида Болгария турклар зулмидан озод килинди. 1389 йил 15 июнда Косово майдонида (Жанубий сербияда) катта жанг булди. Сербия кироли Лазарь 80 минг кишилик кушин туплади, бу кушинда сербияликлардан ташкари, боснияликлар ва венгрлар бор эди. Мурод бошчилигидаги Турклар уч мартадан ортикрок куч билан Серьбия устига юриш килдилар. Бир еш серб жонидан кечиб, султон етган чодир ичига кириб, уни улдирди. Аммо бу вазиятни узгартирмади. Муроднинг угли шахзода Боязид янги султон деб эълон килинди ва улкан турк армиясига кумондонлик килишни уз зиммасига олди. Серблар тор-мор этилдилар. Кирол Лазарь катл этилди. Сербия худудининг катта кисми Туркия га кушиб олинди. Шимолий Дунай буйи Сербияси (Подунавия) нинг колган кичик кисмини серб князлари султоннинг вассаллари хукукида бир оз вакт идора килдилар. 1459 йилда бу худуд хам турклар томонидан истило килинди ва турк мулкларига киритилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling