Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Мамлакатда феодал ер эгалиги муносабатлари


Download 0.98 Mb.
bet251/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Мамлакатда феодал ер эгалиги муносабатлари. Узоқ вақт давлатнинг асоси харбий ташкилот тарзида сақланди. Мусулмон феодаллари султон атрофида жипслашган эдилар. Уларга нисбатан душман кайфиятидаги махаллий ахолининг кўп бўлганлиги шуни тақозо этарди.
Султонликдаги ер эгалиги бошқа мусулмон давлатларидаги каби — иқтодан иборат эди. Иқтога катта ерларни, баъзида бутун вилоятларни олган амир ёки маликлар йиғилган солиқнинг 10—20% ини ўзларида қолдиришлари ва уни харбий қўшинга сарфлашлари зарур эди.
Элтутмиш давридаёқ Деҳли атрофидаги қишлоқларни султон ўзининг шахсий гвардияси отлиқ жангчиларидан 2000 кишига иқто сифатида бўлиб берди. Ўзининг ахамияти жихатидан иккинчи ўринда холиса ер эгалиги турарди. У давлат ихтиёридаги ерлар бўлиб, ундан йиғиладиган солиқлар султон хазинасига тушарди. Холиса давлат эҳтиёжлари ва махсус қўшинни сақлаш ҳамда таъминлашда қўл келган.
Дехли султонлигида махаллий феодаллар ерларини, шартли равишда “заминдорлар” номи билан белгилаш мумкин. Уларнинг ерлари хам анча бўлиб, султонликнинг катта қисмини ўз ичига олган. Мамлакатда, шунингдек, кўп бўлмаса-да, инъом, мулк, вақф ерлари хам мавжуд эди. Инъом аслида буюм сифатида берилган. Лекин султон баъзида маълум ерлардан олинадиган солиқларни ҳам инъом қилиш холлари учраган. Султонга яхши мадхия ёзган сарой шоирлари, маълум вазиятларда дин пешволари хам инъом олиб, ундан фақат ўзлари эмас, кейинчалик уларнинг меросхўрлари хам фойдаланган. Мулк туридаги ерлар кўпинча савдогарларда бўлган. Улар бу ерлардан олинган даромаддан давлатга солиқ тўлаганлар.
Вақф ерлари масжид, мадраса ва бошқа диний ташкилотларга тааллуқли бўлган. Вақф ерлари уларнинг эгаси бўлган муассасанинг доимий мулки бўлиб, ундан солиқ олинмаган. Махаллий мехнаткаш хинд ахолиси жамоалари хаётида эса айтарлик ўзгаришлар бўлмаган.
ХV асрда Дехли султонлиги. Элтутмиш вафотидан кейин Дехли султонлигида тахт учун кураш ва феодалларнинг ўзаро урушлари кучайиб кетди. Давлатнинг бирмунча юксалиши султонлар Алоуддин Хилжий(1296-1316) ва Мухаммад Туғлуқ(1325-1351)лар даврида бўлди.
Дастлаб султонлик тахтига ўтирган Алоуддин Хилжий бир қатор ислохотлар ўтказган. Уларнинг асосий мохияти, давлат даромадларини кўпайтириш, йирик жанговар қўшин тузиш ва таъминлаш ва, ниҳоят, феодаллар устидан султон хукмини тўлиқ ўтказишдан иборат эди.
Султоннинг иқтисодий сохадаги асосий тадбири жамоалардан олинадиган ер солиғини 2 баравар кўпайтириш бўлди. Эндиликда деҳқон олинган хосилнинг 1ғ4 исмини эмас, ярмини солиққа бериши лозим эди.
Манбаларда ёзилишича, солиқ ислохоти бошланиши билан кўп ўтмасдан ахолининг барча тоифалари қашшоқлашиб кетди. Хатто солиқ йиғувчи жамоа оқсоқолларининг уйида хам хеч вақо қолмаган. Одамлар очликдан пишмаган бошоқларни еб тирикчилик қилишган.
Давлат вақтинчалик бўлса-да ўз қудратини тиклади. Ислохот қўшинни мустахкамлаб, шимолда мўғуллар хужумларини қайтариш имкониятини берди. Кейинчалик султон Декан яриморолида истилочилик урушларини олиб борди.Армиянинг жанговарлиги ва кучи отлиқ қўшиннинг сонига боғлиқ эди. Алоуддин Хилжий Марказий Осиё ва Арабистондан минглаб отлар сотиб олдириб келди. Бу борада суиистеъмол бўлмаслиги учун у Хиндистон тарихида биринчи марта отларни тамғалашни буюрди. Ҳар бир иқтадор ҳарбий кўрикка ўз отлиқ қўшини билан келиши ва отларда иқтадорнинг шахсий тамғаси босилган бўлиши шарт эди.
Алоуддин Хилжий султонлиги пайтида маҳаллий феодалларнинг тўла марказий ҳокимиятга бўйсундирди ва давлат қонунларини бузган амалдорларга нисбатан бешафқат бўлган, солиқ йиғишда хатога йўл қўйганларни таёқ биоан калтаклатиб, кишанлаб зиндонларга ташлаган, сиёсий рақибларини эса қатл эттирган. Мураккаб полиция маҳкамаси барпо этилди, бир-бирига бўйсунмайдиган учта махфий хизмат идоралари ташкил этилди. Шу хизматлар ёрдамида султон мамлакатда тартиб-қоидаларни қатъий амал қилинишини назорат қилган. Оловиддин ўзига қарши фитналар уюштирилишидан хавфсирарди. Зодагонларни бир-бирларини хонадонларига боришлари ва меҳмондорчилик уюштиришларини тақиқлаган, чунки уларни учрашувлардан султонга қарши фитна тайёрлашда фойдаланишларидан гумонсирарди. Унинг ўлимидан кейин зиндонлардан 17 мингта турли жазо муддатини ўтаётган амалдорларни бўшатганлар. Оловиддин Хилжий вафот этгач, бир неча йил мамлакатни султон Ғиёсиддин Туғлуқ бошқарди. Унинг бошқаруви пайтида солиқ миқдори хосилнинг ўндан бири ва ўн бирдан бири тарзида ундирилиши йўлга қўйилди.
Мухаммад Туғлуққа султонлик 1325-йили ўтган ва у давлатни 1351 йилга қадар бошқарди. Туғлуқ ўз хукмронлигини отаси пайтида ажралиб кетган князликларни бўйсундиришдан бошлади. Ўзини Искандар Зулқарнайн давомчиси деб эълон қилган султон даврида Хиндистон яримороли тўлиқ бирлаштирилди. Харбий юришларда омадли Мухаммаднинг мамлакат ичидаги солиқ ислохоти, хосилнинг 1ғ4 қисмини ундириш амалга ошмай қолди. Султоннинг «бахти»га Хиндистонда 7 йил қаторасига мисли кўрилмаган қурғоқчилик бўлиб, халққа катта кулфатлар келтирди. Очарчилик ахоли ёппасига қирилишига олиб келди. Кўчаларда ўлик отларнинг териси устида талашаётган аёлларни кўриш мумкин эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling