Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31 – мавзу: XIII-XV асрларда Ҳиндистон.
- Дехли султонлигининг ташкил топиши.
Япон маданияти. X-асрдан муаллифлари аёллар бўлган япон бадиий адабиёти ривожланиб борди. Сэй-сёнагон “Ёстиқдаги хатлар”, Мурасаки Сикибу эса – “Гэндзи хақида қисса” деб номланган – жаҳон адабиётида биринчи марта ўрта аср ромонини ёзди. Расм чиза олиш, мусиқа асбобларини чалиш ва шеърлар тўқиш саройдаги маълумотни асосини ташкил этган, бу эса саройда шеъриятни, рассомчилик ва мусиқанинг кенг ёйилишига имкон берган.
X-асрда иккинчи шеърий антология - “ Кокинсю” яратилди. Мусиқали театр кўринишлари вужудга келди. “Қувноқ ўйинлар”(Саругаку) алоҳида шуҳрат қозонган бўлиб, у қизиқчиликни, акробатика ва пантомимани ўз ичига олган. Сарой шеъриятининг ўрнига оммавий қўшиқлар келди, уларни кўчаларда саёқ қўғирчоқбозлар, қувноқ қизлар – булар гейшаларнинг ўтмишдошлари бўлиб, эркаклар кийимида қўшиқлар айтиб, рақсга тушишган. Япон маданиятида шу даврдаги будда динида юзага келган бир қанча оқимлар илгари сурган таълимотлар ҳам муҳим ахамият касб этади. Адабиётлар: 1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998. 2. Всемирная история, Том-3. М. 1987. 3. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 1-2.М. 1988. 4. История народов Восточной и Центральной Азии. М. 1986. 5. Средневековый Восток. М. 1980. 31 – мавзу: XIII-XV асрларда Ҳиндистон. Р Е Ж А: Деҳли султонлигининг ташкил топиши. Феодал муносабатлар. XIII асрда Деҳли давлати. Оловиддин Хилжий ва муҳаммад Туғлақ империяси. XIV асрнинг иккинчи ярмида Деҳли султонлиги ва унинг қулаши. Деҳли султонлигининг қайта тикланиши. Бахмани ва Вижаянагар давлатлари. Таянч тушунчалар: ғазнавий; ғулом; рожа; иқто; холиса; Дехли султонлигининг ташкил топиши. ХI асрда Хиндистон яриморолининг шимолий қисми мусулмон феодаллари — ғазнавийлар сулоласи томонидан босиб олиниб, бу давлатнинг доимий истилочилик урушлари кейинги асрлар давомида мамлакатнинг кўплаб вилоятларини харобага айлантирди. Ганга водийсига бостириб кирган мусулмонлар қўшинлари Таранна ёнидаги ғалабадан сўнг, Мухаммад Гурийнинг фикрига кўра, эгаллаб олинган мамлакатни талон-тарож қилмасдан, уни Гурийлар давлатининг вилоятига айлантиришлари лозим эди. Янги босиб олинган худудларни бошқарувини Мухаммад Гурий келиб чиқиши ғуломлардан бўлган тажрибали саркарда Қутбиддин Ойбекка топширди. Мазкур ҳолатда ғулом(қул) сўзининг кенг талқини, ўрта асрларда барча мусулмон Шарқида кенг тарқалган ғуломларнинг алоҳида тоифаси ҳақида бормоқда: ота-онасидан тортиб олинган ёки қул қилинган ўғил болаларни сулолага ва исломга содиқлик руҳида тарбиялашган, ҳарбий ишга ўргатишган ва сараланган қўшинларда фойдаланишган; уларнинг кўплариҳарбий бошлиқлар бўлиб етишган, Қутбиддин Ойбек ҳарбий ноиб бўлган. Унинг вазифаси ҳинд князликларини босиб олишни янада давом эттириш бўлган, бироқ қаршилик кўрсатиш мунтазам кучайиб борган ва сезиларли муваффақиятларга эришилмаган. XIII аср бошларида Муҳаммад Гурийнинг мулклари ўз таркибига Ганг водийсининг ғарбий қисми, асосан Доаба вилояти, Рожастон ва Ауднинг бир қисмини олган. Стратегик жиҳатдан қулай жойда ўрнашган Деҳли шаҳри Қутбиддин Ойбекнинг қароргоҳи бўлган. Мусулмонлар қўшини ўзининг этник жиҳати бўйича турлича бўлган, бироқ унинг негизини туркийлар ташкил этиб, улар уруғ-қабилавий тартибларини сақлаб қолишган. Истилолар жараёнида йирик ҳарбий бошлиқларнинг бошқарувига бутун бир вилоятлар топширилган. Ҳарбий бошлиқлар қўшин ёрдамида душманлик кайфиятдаги аҳолини итоатда тутиб, солиқ йиғишган ва уни Деҳлидаги ноибга жўнатишган, бир қисмини эса қўшинни таъминоти учун қолдиришган. Янги хукмдорлар илгариги маҳаллий хинд хукмдорлари сингари дастлаб ҳосилнинг бешдан бир қисми тарзида, лекин XIII аср охиридан бошлаб асосий ерлардан ҳосилнинг тўртдан бир қисми тарзида солиқ тўплашган. Вақт ўтиши билан майда қўшимча йиғимлар, масалан, чорвани яйловда боққани учун, савдо божлари кабилар жорий этилди. Маҳаллий феодалларнинг кўпчилиги истилочилар томонидан қириб ташланди, бошқалари ер-мулкларини ташлаб қочишди, аммо бир қисми ўз мулкларида қолишиб, мусулмон султонининг ҳокимиятини тан олишди ва солиқларнинг катта қисмини султон фойдасига топшириш мажбуриятини қабул қилишди. Оқибатда қолган маҳаллий вассаллар- ҳиндлардан бўлган йирик ер эгалари ҳарбий ҳокимият билан ҳинд жамоалари ўртасида тартибни сақлаш ва солиқ йиғишда воситачи бўлиб қолишди. Муҳаммад Гурий давлатининг Ҳиндистондаги асосий мулки – Деҳли султонлигининг тарихи, 1206 йилда султон Муҳаммад Гурий ҳарбий юришдан қайтаётганида Ҳинд дарёси қирғоғида ўлдирилганидан кейин, бошланади. Ўша пайтдаёқ меросни бўлиб олиш учун кураш бошланди: бунда ғуломлардан бўлган харбий бошлиқлар устун келишди. Ганг водийсида ва Панжобда Қутбиддин Ойбек ҳокимиятни эгаллади. Бу жойда вужудга келган давлатни унинг пойтахтини номидан келиб чиқиб, Деҳли султонлиги деб аташди. Деҳли султонлиги фақат султон Шамсиддин Элтутмиш(1211-1236) даврида мустаҳкамланди, у илгари Ганг водийсидаги вилоятнинг хукмдори бўлган эди. Қутбиддин Ойбек сингари унинг келиб чиқиши ҳам туркий-ғуломлардан бўлган. Кескин курашлар мобайнида Элтутмиш, бутун Панжоб ва Синд водийсини жанг қилиб қайтариб олди ва Бенгалияни бўйсундирди. ХIII асрнинг бошларида ғазна султонларидан мустақил бўлиб олган, пойтахти Деҳли шаҳри бўлган султонлик ташкил топди. Бу давлатни шимолдан келган мусулмон феодаллари туздилар. Дехлининг биринчи султони Қутбиддин Ойбек бўлди. Мусулмонлар лашкари турли қабилалардан тузилган бўлиб, унинг асосини турк қабилалари ташкил қилган. Қўшиннинг харбий бошлиқларига мамлакатнинг босиб олинган ерларида йирик вилоятлар бошқаруви топширилди. Араб халифалигидаги каби мамлакатдаги барча ерлар Деҳли султонининг мулки деб эълон қилинди. Янги хукмдорлар ҳам солиқни хинд рожалари каби — ҳосилнинг 1ғ5 исми миқдорида белгилашди. ХIII аср охиридан хокимият мустахкамланиши билан ер солиғи кўпайтирилиб, хосилнинг 1ғ4 исми миқдорида белгиланди. Кўпгина махаллий хинд феодаллари уруш пайтида халок бўлганди, баъзилари ўз ерларини ташлаб қочишса, йирик ер эгаларининг маълум қисми мусулмонлар хукмронлигини тан олиб, ўз ерларида қолишди. Кейинги даврда хукмрон гурухнинг мустаҳкам жойлашишида феодалларнинг худди ана шу қисми ёрдам берди. Султон йирик ер егалари орқали аҳолидан солиқларни йиғар, махаллий аҳолини итоатда сақлашда хам шу феодалларга суянарди. Дехли султонлиги ерларида ХII—ХIII асрлар чегарасида сиёсий вазият мураккаб бўлсада, мусулмонларнинг мустахкам хокимияти ўрнатилди. Султон Қутбиддин Ойбек чавгон ўйини пайтида отдан йиқилиб ўлганидан сўнг тахтга Шамсиддин Элтутмиш (1211— 1236-йиллар) ўтирди. Унинг даврида Панжоб, Синд, Бенгалия ерлари босиб олинди. Султонликнинг шимолий худудларига 1221-йили кириб келган Жалолиддин Мангуберди Панжоб ва Синд ерларида уч йилча бўлиб, яна ўз юртига Чингизхонга қарши курашни давом эттириш учун қайтиб кетди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling