Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гана ёки Аукар давлати ҳисобланади
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998. 2.Хрестоматия по истории средних веков. Часть 2. Москва,1980 г. 3. История стран Азии и Африки в средние века. Часть 2. М., 1987г. 4. История народов Восточной и Центральной Азии. М., 1989 г. 5. История средних веков. В 2-х томах. Том 1. Издательство МГУ, 2005 г. 6. История стран зарубежной Азии в средние века. . М. 1970. 7. Всемирная история. Том 3., М., 1957. 8. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й. 9.История Турции. М., 1970. 10.Советская историческая энциклопедия. том 14. М., 1973. 11.Советская историческая энциклопедия. том 16. М., 1976. 33 - мавзу: XI-XVасрларда Африка. Р Е Ж А: 1.Ғарбий Африка. Ислом динининг кириб келиши.Гана давлати. Гао империяси ва унинг иқтимоий иқтисодий тузуми. Моси қабилалари давлати. 2.Текрур, Жолоф, Фута – Того давлатлари. Хуасан ва Борну. Эфиопия. 3. XI-XVасрларда Судан. Ўрта асрларда Шарқий Африка. Таянч тушунча ва иборалар: сонинке; моси; текрур; Ғарбий ва Марказий Судан халқлари азалдан деҳқончилик билан шуғулланишган ва ўзларининг қўшнилари - Сахаранинг жанубий чегараси бўйлаб истиқомат қилишган барбарларнинг кўчманчи чорвадор қабилалари билан қизғин алоқалар олиб боришган. Айнан Ғарбий Суданнинг шимолида, Сахели минтақасида, VII – VIII асрларда йирик савдо пунктлари шаклланди, булар тез орада ғарбий судан халқларининг сиёсий бирлашуви марказларига айланишди, - Аукар, Мали, кейинроқ эса Томбукту, Уалата, Гао. Барча бу шахарлар шунингдек карвон йўлларининг муҳими туташган худудларида жойлашган бўлиб, Ғарбий Суданнинг кўпчилик районларини боғлаган. Нигер, Сенегал, Гамбия, Гулбин, Сокото, Камадугу ва бошқа дарёлар муҳим савдо – транспорт йўллари ҳисобланган. Мазкур худуддаги энг қадимги давлат бирлашмаси VIII асрда ташкил топган Гана ёки Аукар давлати ҳисобланади. Унинг этник асосини сонинке халқи ташкил этган. X асрга келиб Гана энг юқори сиёсий қудратига эришди. Алморавийларнинг марокаш давлати1054 йилда Ганадан унинг энг муҳим савдо маркази ваасосий шаҳри ҳисобланган Аудагостни урушиб тортиб олган бўлсада, бу ҳолат Ганани заифлаштирмади, у Ғарбий Суданнинг ўрта қисмида хукмрон мавқени сақлаб қолди. Гана 200 минг кишиликармияга эга бўлиб, унинг таркибида 40 минг камончилар ва катта сонли отлиқ қўшин бўлган. Гана хукмдорлари мамлакат худуди орқали ўтган карвонлардан бож ундиришган. 1076 йилда Алморавийлар Ганани истило қилишди ва бу жойда истилочилар узоқ қолишмади. 1087 йилда истилочиларга қарши қўзғолон кўтарилди, марокашликлар қувиб чиқарилгач, уларнинг қўлида иккита вилоят қилган, Ғарбий Суданнинг бошқа катта худудларида эса мустақил давлатлар вужудга келди. Суданнинг собиқ вассали кичик Каньяга давлати мустақил бўлди. XII асрда Каньяга хукмдорлари истилочилик сиёсати олиб бориб, Гананинг собиқ худудларини истило қилди ва улкан Сосо давлатини тузишди.1203 йилда Сосо подшолиги қўшини Гананинг бутун территориясини босиб олди. 1230 йилга келиб Сосо давлатининг худудлари янада кенгайтирилди. 1224 йилда Уалата шахри мамлакатнинг муҳим иқтисодий марказига айланди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling