Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet256/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Константинополнинг олиниши. 1453-йилнинг эрта баҳорида султон Меҳмет II (1451 — 1481-йиллар) Константинопол қамалига 100 минглик қўшин тўплади. Пойтахтнинг 400 минг аҳолисидан шаҳар ҳимоясида 5000 киши қатнашди, холос. Ҳимояда, шунингдек, 2000 жангчидан иборат италияликлар ҳарбий бўлинмаси ҳам бор эди. Европа давлатлари эса Византияда бўлаётган воқеаларга лоқайдлик билан қарашди.
Манбаларда эътироф этилишича, султон Меҳмет II Европада христианларни тугатмагунча ўз қиличини қинига солмасликка ваъда берган. У ўз даврининг энг яхши маълумот олган кишиларидан бири эди. Меҳмет II форсча, арабчадан ташқари, иврит, юнон ва лотин тилларини ҳам билган. Унинг бошқаруви вақтида усмонийлар феодал ҳуқуқи қонунлари тўплами – қонуннома тузилди.
Константинопол 1453-йил 29-майда турклар томонидан олинди. Византиянинг сўнгги императори жангда ҳалок бўлди. Усмонийлар эса шаҳарга Истанбул деб ном бердилар ва унга ўз пойтахтларини кўчирдилар. Византия қулаши замонасининг илғор кишилари томонидан, асосан Европада оғир фожиа сифатида қабул қилинди.
Усмоний турклар ҳукмронлигининг асосий таянчи уч нарсадан иборат бўлган: анъанавий кучли отлиқ қўшин, яничарлардан иборат жанговар пиёда аскарлар ва, ниҳоят, юксак шахсий хусусият ва фазилатларга эга султонларнинг бўлиши.
Майда бейликларни бирлаштирган Усмонийлар ўз сафларида Кичик Осиёдаги тарқоқ қабиладошларини мужассамлаштирдилар. Анъанага кўра Усмонийларда отлиқ қўшиннинг ҳар бир жангчисига ҳарбий хизмат эвазига йилига 3—5 минг пиастр даромад берадиган ер майдони— тумори ажратилган. Тумори ери меросий бўлмасдан, фақат туркларга берилиши мумкин эди. XV асрдан уруш асосий юмушига айланган туркларда 130 минг отлиқ қўшин мавжуд эди. Бундан ташқари, Усмонийлар султони Европадаги энг сара пиёдалар қўшинига ҳам эга эди. Турк ҳарбий бошлиқлари ХIV аср Ўрталаридан урушда асир олинган соғлом ёш ўғил болаларни танлаб султонга совға қилишарди. Бу христиан болалар 20 ёшига қадар махсус тарбия олиб, моҳир жангчига айланишган. Кейинчалик ўз динини, тилини унутган йигитлар султоннинг алоҳида махсус лашкарига киритилган. Турк султони шу яничарлар билангина урушга кирарди. Яничарлар уйланиши мумкин эмасди ва султон учун қон кечиб, жонини аямасдан ўз ватандошларига қарши жанг қилардилар. Яничарлар ҳарбий бирлашмалари Варна, Косово, Константинопол жангларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. ХVI асрда турк қуролини машҳур қилган буюк вазирларнинг барчаси яничарлар орасидан етишиб чиққан.
Ниҳоят, султонларнинг шахсий хусусиятлари ҳам алоҳида эътиборга моликдир. Усмонийларнинг, Боязид II дан ташқари, барча султонлари ўз истеъдодлари, шуҳратпарастлиги ҳамда ўта фаолликлари билан алоҳида ажралиб турган. Улар ўз бошқарув лаолиятларининг асосий қисмини христианларга қарши урушларда ўтказганлар. қўлларида давлат хазинаси ва катта ҳокимият мужассамлашган турк султонлари Европага уч аср давомида таҳдид солиб турдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling