Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Туркларда ижтимоий-иқтисодий тузум


Download 0.98 Mb.
bet254/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Туркларда ижтимоий-иқтисодий тузум. Ўрганилаётган даврда турк қабилалари уруғчилик тузуми инқирози ва феодал муносабатларининг пайдо бўлиши жараёнини бошдан кечирмоқда эдилар. Янги шаклланаётган феодаллар гуруҳи қўлида чорванинг асосий қисми ва яйловларни бошқариш ҳуқуқлари тўпланган. XI аср охирида Кичик Осиёни деярлик тўлиқ босиб олган ўғуз қабилалари бир неча майда амирликлар туздилар. Уларнинг ҳаммаси Салжуқийлар сулоласининг умумий ҳукмронлигини тан олсалар-да, мустақил сиёсат олиб борардилар.
Салжуқийлар давлатининг гуллаб-яшнаши XIII асрнинг биринчи ярмига тўғри келади Бу даврда мамлакатда хўжалик инқирози тугаб, кўчманчи турклар ўтроқлашдилар. Улар маҳаллий аҳоли бўлган грек ва арманлар билан биргаликда деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғуллана бошлашди. Натижада XII—XIII асрлар давомида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланиб, янги турдаги давлат шакллана бошлади. Мамлакатдаги феодал ер эгалиги муносабатлари ва солиқлар мажмуаси Шарқдаги мусулмон давлатлариникидан деярли фарқ қилмасди. Хўжалик муносабатларининг ўзига хос хусусиятларидан бири давлат ерларининг хусусий ерлардан кўпроқ бўлиши эди. Давлат ерларининг кўп қисми маълум хизматлар эвазига — иқто сифатида инъом этилган. Ушбу ерлар меросга қолдирилиши мумкин бўлмасдан, у фақат хизмат муддатига берилган.
Шаҳарлар тараққиёти. Бу даврда Кичик Осиёдаги шаҳарлар ҳам бирмунча ривожланди. Улар фақат ҳунармандчилик, савдо, идора-бошқарув бирликлари бўлиб қолмасдан, турли халқлар ва улар маданиятининг ўзаро таъсири марказига айланди. Энг йирик: Кўнё, Сивас, Қайсария шаҳарларида бир неча ўн минг аҳоли яшарди. Шаҳарларнинг ташқи қиёфаси аста-секин ўзгариб шарқона тусга кира борса-да, Кичик Осиёдаги шаҳарламинг Византия даври хусусиятлари Византиянинг бой моддий маданиятини Анатолияда ўтроқлашган турк аҳолисига ўтказишда муҳим рол ўйнади.
Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан кўплаб савдогарлар, ҳунармандлар, олимлар ва ислом уламоларининг Салжуқийлар шаҳарларига келишлари, уларни Ўрта аср араб-ислом маданияти ўчоқларига айланиши имкониятини вужудга келтирди. Турк султони девони ҳужжатлари форс тилида юритиларди. Ўрта аср мусулмон дунёсининг буюк шоири ва мутафаккири Жалолиддин Румий (1207—1273-йилларда яшаган) умрининг кўп қисмини Кўнё шаҳрида ўтказган эди.
Турк қабилаларининг ўтроқлашиши ва маҳаллий аҳоли билан аралашиши натижасида янги этник бирлик — турк халқи шакллана бошлади. Бу жараён XIII асрнинг 20— 30-йилларида айниқса тезлашди. Фақат мўғул-татарларнинг босқини, 1243-йили Салжуқийлар қўшинининг тор-мор бўлиши, султонликнинг кейинги тараққиётига катта салиб ий таъсир кўрсатди. Кичик Осиёдаги Салжуқийлар давлати ХIV аср бошларида бутунлай парчаланиб кетди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling