Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Усмонийларнинг кейинги истилолари


Download 0.98 Mb.
bet257/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Усмонийларнинг кейинги истилолари. Византия пойтахтининг босиб олиниши билан Европа ва Осиёни боғлаб турган савдо йўллари устидан назорат турклар қўлига ўтди.
Усмонийлар XV асрнинг иккинчи ярмида ҳам ўзларининг истилочилик сиёсатини давом эттирдилар. Жумладан, 1475-йилда қрим яримороли итоат эттирилди. Орадан кўп ўтмасдан Молдавия ва Валахия ҳам султонга вассал эканлигини тан олди. Усмонийлар Осиёда Мессопотамия, Арманистон ва Грузиянинг ғарбий қисмини ҳам истило қилдилар. Кейинчалик Сурия ва Арабистон ҳам босиб олинди. Сулаймон I нинг султонлиги даврида Миср ҳам ишғол қилиниб Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида турклар ҳукмронлиги тўлиқ ўрнатилди. Европада Усмонийлар Вена шаҳри остоналарига қадар (1529-йил) бўлган ерларни босиб олдилар.
Кенг кўламдаги истилолар ғоят йирик Усмонийлар империясининг ташкил топишига олиб келди. Бу давлат уч қифа ерларида — Европа, Осиё ва Африканинг катта қисмини эгаллаганди.
Маданият.Яқин ва Марказий Осиё мамлакатларидан доимий равишда савдогарлар, олимлар, мусулмон рухонийларининг вакилларининг келиб туриши Кичик Осиёдаги Салжуқийлар давлати шаҳарларини ўрта аср араб - форс маданиятини тарқатадиган ўчоққа айлантирди.Форс тили султонлик маҳкамаси хужжатларининг тили бўлди. Мусулмон ўрта асрининг энг атоқли шоир ва мутафаккирларидан бири Жалолиддин Румийнинг(1207 - 1273) фаолияти Кўнё(Конья) шаҳри билан боғлиқдир.
Усмонийлар жамиятида XV аср охиридан маданиятнинг турли соҳалари: адабиёт, тасвирий санъат, меъморчилик равнақ топди. Географик билимлар ва тарихшунослик ҳам яхши ривожланди.
Мамлакатда қатор иқтидорли шоирлар етишиб чиқди. Шоира Меҳри хотун ва шоир Мулла Маҳмуд асарлари фикримизга далил бўла олади. Турк меъморчилиги турли мамлакатлардан келтирилган уста-қурувчилар тажрибасидан фойдаланиб юксала борган. Миллати грек Хўжа Синон (1490—1588-йилларда яшаган)нинг қурган ажойиб меъморчилик дурдоналари уни бутун жаҳонга танитди. У ўз фаолияти даврида 300 дан ортиқ иншоотлар: масжидлар, мадрасалар, саройлар, фавворалар, ҳаммом ва кўприклар қурилишига бошчилик қилган.
Фаннинг турли соҳалари ичида географиянинг тараққиёти айниқса эътиборга моликдир. Туркиялик денгиз сайёҳи Пири Раиснинг асарлари, унинг Ўрта Ер, Қора ва Эгей денгизлари атласи — «Баҳрия» дунё фанидаги катта ютуқ эди. Эвлия Чалабийнинг «Саёҳатнома» кўпжилдли асари, Хўжа Халифанинг «Жаҳоннома» асарларида араб ва европа манбалари асосида жаҳоннинг турли мамлакатлари тасвирланган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling