Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Усмоний турклар давлатининг ташкил топиши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-масала. Болқон яриморолидаги босқинлар.
Усмоний турклар давлатининг ташкил топиши. Парчаланиб кетган Салжуқийлар давлатида кўплаб бейликлар ташкил топади. Улардан бири — Усмон бейлиги Кичик Осиёнинг шимоли-ғарбида, чегарага яқин Эскишеҳир ҳудудида тузилган. Бейликнинг кейинги тараққиётига унинг Византия империяси билан қўшни эканлиги қўл келди. 1299 йилда Усмон тамомила Салжуқийларга бўйсунмай қўйди ва ўз ер-мулкларини кенгайтиришга қаратилган мустақил сиёсат юритди. Тобора заифлашиб бораётган империяга қарши ҳарбий ҳаракатлар бейлик ерларининг янада кенгайишига имкон яратди. Кенг миқёсда истилолар олиб борилиши эса Усмоний бейлари қўл остига бошқа қабилаларга мансуб жангчиларнинг ҳам келиб қўшилишига сабаб бўлди
Сулоланинг биринчи вакили Усмон давридаёқ (1258— 1326-йилларда яшаган) бир неча ҳарбий юришлар қилиниб, Бурса шаҳри атрофидаги ерлар босиб олинди ва Бурса бу давлатнинг янги пойтахти бўлди. Унинг ўғли Ўрхон(1326 - 1361) Византиянинг Никея, Никомедея шаҳарларини истило қилиб, ХIV асрнинг Ўрталарида Қора денгиз қирғоқларига чиқди. Дастлаб бейликнинг сиёсий тузуми ниҳоятда содда бўлиб, Усмон ва Ўрхон қабила бошлиқларининг йиғинида бей унвонига сазовор бўлгандилар. Бейларнинг асосий вазифаси эса кўчманчи турк қабилаларининг қўшни ерларни талашга қаратилган ҳарбий юришларини бошқариш эди. Бейликнинг кучайиб бориши унинг бошқарувида ҳам ўзгаришларга олиб келди. ўрхон даврида биринчи марта вазир лавозими таъсис этилди. Бейликда танга-пул зарб қилиниб, давлат ерлари маълум бошқарув бирликларига бўлинди. қўшинда ҳам ислоҳотлар ўтказилиб, пиёда ва отлиқ қўшинлар (уларни «мусаллам» деб аташган) алоҳида бирликларга айлантирилди. Болқон яриморолида Усмонийлар босқини арафасида бир неча мустақил давлатлар мавжуд эди. Улардан: Византия, Сербия, Болгария, Босния нисбатан йирик қиролликлар бўлган. Лекин ўзаро низолар Жануби-шарқий Европа халқларининг жипслашувига имконият бермади ва бу давлатлар турклар босқинига бардош бера олмадилар. 4-масала. Болқон яриморолидаги босқинлар. Анқара жанги. Усмоний туркларнинг дастлабки босқинлари 1353— 1357-йилларда бошланди. Улар кейинги ўттиз йил давомида Болқон яриморолининг асосий қисмини босиб олишди. Шундан сўнг Усмонийлар ўз пойтахтини — Эдирна (Адрианопол) шаҳрига кўчирдилар. ХIV асрнинг 80-йилларида Константинопол шаҳрини четлаб ўтган турклар Сербияга ҳужум бошладилар. Сербларнинг Косово майдонидаги жангда (1389-йил) оғир мағлубияти мамлакат тақдирини ҳал қилди. Сербия ўз мустақиллигини йўқотиб, Усмонийлар давлатига қўшиб олинди. Турклар 1393-йили Болгария пойтахти Тирново шаҳрини олиб, 1396-йили Дунайдан жануброқдаги Никопол остоналарида венгр, валах, болгар ва бошқа европалик салибчи рицарларнинг бирлашган 60 минглик қўшинини мағлуб қилдилар. Косово майдонидаги жангда ҳалок бўлган Мурод I (1361 - 1389)нинг ўғли Боязид I(1389 -1403) кейинги жангларда ўзининг тезкор ҳарбий ютуқлари билан ном чиқарди. Замондошлари унга Йилдирим, яъни шиддатли лақабини беришган. Усмонийлар давлатини империяга айлантириш борасида Боязиднинг ҳаракати Константинополнинг қамал қилиниши билан якунланди. Бу воқеалардан сўнг Европа давлатлари таҳликага тушиб қолди. Худди шу пайтда Амир Темурнинг Боязидга қарши юриши бошланди. Европа давлатлари Боязидга қарши курашиши учун Амир Темур билан иттифоқ тузишга интилдилар. Жумладан, Византия, Венеция шундай таклиф билан Амир Темурга мурожаат қилди. ўз навбатида Боязид Амир Темурни биргаликда Европага қарши курашга даъват этади. Бироқ, Соҳибқирон уни рад этиб, султон саройида паноҳ топган исёнчи туркман қабилалари бошлиқларини ихтиёрига топширишни талаб қилади. Музокаралар натижасиз тугагач, иккала томон катта жангга тайёргарлик кўрдилар. Ниҳоят, 1402-йил июлида Кичик Осиёга Амир Темур қўшинлари кириб келиши ва туркларнинг Анқара яқинида бўлган катта жангдаги мағлубияти Византия пойтахтини олиш орзуси 50 йил кейинга сурилишига сабаб бўлди. Амир Темур қудратли Усмонийлар империясини тор-мор қилганидан сўнг Ғарбий Европада яна кенг шуҳрат қозонди. Соҳибқироннинг шуҳрати ҳамма жойда зўр қизиқиш ва ҳаяжон туғдирди. Натижада европаликларда олис Шарқ билан танишишга бўлган азалий интилиш янада кучайди. Ушбу буюк ғалаба муносабати билан «катта хурсандчилик» изҳор қилган Франция қироли Карл VI, Англия қироли Генрих IV ва Византия императори билан Амир Темур Ўртасидаги дипломатик ёзишмалар шундан далолат беради. Даҳшатли хавфдан халос бўлган Европа Соҳибқирондан миннатдор эди. Аммо, Амир Темурнинг Усмоний турклар давлатини бутунлай йўқ қилиб юбориш нияти йўқ эди. Сабаби салиб юришларининг оқибати ҳали мусулмон олами ёдидан кўтарилмаганди. Шунга кўра у салибчиларнинг Ўрта Ер денгизи шарқий соҳилларидаги охирги қароргоҳини тугатиб, Боязиднинг асир тушган ўғилларига мурувватлар кўрсатди ва ўз мулкларига ҳоким қилиб тайинлади. Турк феодаллари ички вазиятни мустаҳкамлаб, яна истилочилик юришларини бошлашди. Мурод II(1421-1451) нинг қўшинлари 1421 йилда Константинополни қамал қилиб эгаллай олмади. Сўнгра султон армияси Албанияни эгаллади, 1430 йилда Салоник босиб олиниб, Македонияни эгалланиши тугалланди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling