Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-масала. Географик кашфиётларнинг сабаблари.
Адабиётлар:
Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998. Грановский Т.Н. Лекции по истории средневековья. М. МГУ. 1986. Гуревич А.Я. Проблемы средневековой культуры М. 1981. Культура эпохи возрождения. М. 1986. Очерки истории техники и науки XVI-XIXв. М. 1987. Типология и периодизация культуры Возрождения. М. 1987. Всемирная история . том 3., 1957. 8.История средних веков. В 2 томах. Том 1-2. Москва., 2005. 35 – мавзу: БуюкГеографиккашфиётларвамустамлакалартузуминингпайдобўлиши. Режа: 1.Географиккашфиётларнингсабаблари. ПортугалияликларнингҲиндистонгаборадиганденгизйўлиниочишлари. 2.ХристофорКолумбсаёхати. Магелланнингдунёсаёҳати. Америкадаиспанлармустамлакаси. МексикаваПерунингбосиболиниши. Мустамлакаларвакатоликчеркови. 3.Тинчокеанидагеографиккашфиётлар. Буюкгеографиккашфиётларнингоқибатлари. Таянч тушунчалар:зиравор; левант;фактория; монополия. 1-масала. Географик кашфиётларнинг сабаблари. Салиб юришлари вақтида ривожланган левант савдоси ўрта аср охирига келиб доимий савдо алоқалари тусини олади. Шарқдан келадиган ҳар хил моллар — зираворлар (мурч, долчин, қалампирмунчоқ, мускат ёнғоғи ва шу сингарилар), қанд, заргарлик, атторлик моллари, Шарқнинг ҳар хил матолари ва бошқа моллар Ғарбий Европадаги юқори ва ўрта табақаларнинг истеъмолига тобора кўпроқ кира боради. Жанубий Италия, Жанубий Франция, Шарқий Испания (Каталония) шаҳарларидаги савдогарлар Шарқ билан савдо қилиши натижасида жуда катта бойлик тўплайдилар. Бироқ XV асрнинг иккинчи ярмида Ўрта денгиз орқали бўладиган савдо қаттиқ инқирозга учрайди. Бир қанча сабаблар илгари ҳам левант савдосининг ривожланишига тўсқинлик қилиб келган эди. Шарқ моллари араблар, византияликлар, итальянлар ва бошқа халқларнинг қўлидан ўтганлиги туфайли уларнинг нархи бениҳоя ошиб кетарди. Ғарбий ва ғарби-шимолий Европа мамлакатларидаги савдогарлар жуда узоқдаги Шарқ бозорларига боришлари амримаҳол эди. Яқин Шарқнинг турклар томонидан истило қилиниши левант савдосининг аҳволини янада мушкуллаштирди. Туркларнинг талончилиги, денгиз қароқчилиги, савдо кемаларидан, карвонлар ва бозорлардап жуда кўп хилма-хил солиқлар олиниши туфайли Ўрта денгизнинг шарқий қисми билан савдо қилиш хавфли, кам фойда келтирадиган бўлиб қолди ва бу савдо аҳён-аҳёндагина бўлиб турди. Ҳиндистонга олиб борадиган, ҳали турклар босиб олмаган бирдан-бир йўл— Миср орқали ва Қизил денгиз орқали борадиган йўл қолган эди, холос. Аммо бу йўлни араблар ўзларига тамомила монополия қилиб олган эдилар. Ҳатто венецияликлар ҳам Шарққа борганда фақат Александриягача борар ва у ерда уларни араб савдогарлари ўз зираворлари билан кутиб олардилар. Ғарбий Европадаги турли мамлакатларнинг савдогарлари ва денгизчилари араблар билан туркларга дуч келмасдан Ҳиндистонга борадиган бошқа йўл топиш устида тобора кўпроқ бош қотира бошладилар. Афсонавий Ҳиндистонни қидириб топишга европаликларни яна бошқа бир сабаб ҳам қизиқтирган эди. Европада товар хўжалигининг ривожланиши қимматбаҳо металларни кўпроқ талаб қила бошлайди. Олтин билан кумуш Европа феодаллари ва ўсиб бораётган буржуазиянинг хўжалик мақсадларига тобора кўпроқ зарур бўла бошлайди, Аммо Ғарбий Европада қимматбаҳо металлар қазиб олиш ишлари жуда суст ривожланмоқда эди. Шарқ билан бўладиган савдо олтин ва кумуш масаласида қўшимча қийинчилик туғдирмоқда эди. Левант савдосининг савдо баланси Европа учун фойдасиз бўлиб қолди. Европа Шарқнинг қимматли ғаройиб моллари эвазига ўзининг қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларини, мис, қалай, қисман мовут ва бошқа айрим саноат молларини бера оларди. Европанинг бу моллари ҳар ҳолда Шарқ молларига нисбатан умуман анча арзон юрар ва шунинг учун Шарқдан сотиб олинадиган молларнинг қийматини қоплай олмас эди. Шундай қилиб, европаликлар ҳар йили Шарққа етмай қолган сумманинг муайян миқдорини қимматбаҳо металлар билан тўлашга мажбур бўлардилар, натижада олтин ва кумуш Европага кирмас, балки ундан Шарқ мамлакатларига чиқиб кетар эди. Шу тарзда «олтин муаммоси» жуда тез ҳал этишни талаб қиладиган кескин иқтисодий муаммога айланди. Ҳиндистонга борадиган янги денгиз йўлини қидириш билан бирга европаликлар зўр бериб олтин қидириш пайига ҳам тушдилар. Португалияликлар олтинни Африка қирғоқларидан, Ҳиндистондан ва бутун Узоқ Шарқдан қидирардилар, олтин шундай бир тилсимли сўз эдики, у испанларни Атлантика океани орқали Америкага боришга ундаган эди; олтин — оқ танлининг ўзи кашф қилган янги қирғоқда қадам қўйиши биланоқ энг аввало талаб қиладиган нарсаси бўлиб қолди. Ўрта ер денгизида монопол вазиятга эга бўлганлиги туфайли левант савдосидан ҳар ҳолда катта фойда олаётган итальян савдогарлари эмас, балки Ғарбий Европанинг Атлантика океанига яқин турган бошқа мамлакатларидаги савдогарлар ва улар билан боғлиқ бўлган феодаллар Ҳиндистонга борадиган йўлни қидириб топишдан кўпроқ манфаатдор бўлиб чиқдилар. Португалия билан Испания биринчи навбатда ана шундай мамлакатлар эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling