Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
XI-XIII асрларда ишлаб чиқарувчи кучлар
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
XI-XIII асрларда ишлаб чиқарувчи кучлар. XI-XIII асрлар Ғарбий Европада феодал жамиятнинг энг юксалган даври бўлди. Бу эса меҳнат қуроллари ва воситаларининг янги арсеналини, унинг ташкил этиш усулларини талаб этарди. Шаҳар ўзининг товар ишлаб чиқариши, бозори, алоқалари, такомиллашган меҳнат тақсимоти билан, товар алмашувини ва товар-пул муносабатларини жамият ҳаётининг муҳим омилларига айлантирди. Эндиликда улар янада муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Кичик оилалар мустаҳкамланди. Бу юз йилликларда аҳоли сонининг сезиларли ўсиши кузатилди, бу эса янги ўзлаштирилган районларга кўплаб аҳолини кўчиб бориб жойлашишига олиб келди. Феодал рентасининг ошиб бориши билан кўп аҳоли ундан қутулиш учун муқим ўрнашган жойларини ташлаб кетишарди. Шунинг учун XI-XIII асрларда аҳолининг ўсиши кузатилди: ўзлаштирилмаган ерларни кенг миқёсда колонизация қилиш бўлиб ўтди. Салиб юришлари ташқи колонизациянинг ўзига хос шакли бўлди.Минглаб янги қишлоқлар ва аҳоли яшовчи масканлар, минглаб янги шаҳарлар вужудга келди; эски ва янги шахарларнинг аҳолиси нисбатан тез фурсатларда ўсиб борди. Ўрмонларни кесиш ва мелиорация ишлари(Ломбардия, Нидерландия) орқали шудгор қилинадиган ерлар тозаланди. Ғарбий Европада XIII аср охирига келиб иккиламчи ландшафт сезиларли даражада кўпайди, ботқоқликлар ва ўрмонлар майдони қисқарди. Бирвақтни ўзида ер ости қазилмаларини ўзлаштириш: металл рудалари, туз, қурилиш тошлари, ўғитлар, торф, тошкўмир қазиб олиш кучайди. ИлгарЗи ўрмонларни ер майдонларини ўзлаштириш учун дарахтлари кесилгач ёқиб юборилган бўлса, эндиликда ёғочдан қурилиш ҳом ашёси ва ёқилғи сифатида тўла фойдаланиладиган бўлди. Монархларнинг ерга, ер ости бойликларига, сувга, фауна ва флорага регалияси(олий эгалик ҳуқуқи)ни кучайиши оддий аҳолига ёввойи табиат неъматларидан фойдаланиш имкониятини кескин чеклади. Ўрмонларда ов қилиш “дворянлар машғулоти” бўлиб қолди. Меҳнат қуролларининг ва тупроққа ишлов бериш усулларининг такомиллашуви, айниқса бир нечта хўкизга қўшиладиган темир плуг(омоч)ни қўлланиши, шунингдек, икки далали ва уч далали алмашлаб экишга ўтилиши натижасида қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ўсди. Ички колонизация, янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига экин экиладиган ер майдонлари кўпайди. Арпа билан бир қаторда, баҳорги ва кузги буғдойларни, шунингдек жавдари экиш кенгайтирилди; отларни асосий юк тортувчи куч сифатида фойдаланилиши Шарқдан кириб келган сули экишни кенг ёйилишига олиб келди. Деҳқончиликнинг ихтисослашган соҳалари: полизчилик, боғдорчилик, узумчилик, шунингдек, мойли ва техника(лавлаги, зиғир, каноп) экинларини кўпайтириш ривожланди. VIII-XIII асрлар мобайнида Ғарбий Европада иқлимнинг секин-аста исий бориши, ҳатто иссиқталаб узумнинг шимол томонга силжиб боришига имкон берди. Узумчилик, мой ишлаб чиқариш, пишлоқ тайёрлаш такомиллашиб борди. Италия ва Византия энг бой агрономия усуллари ва турли хил экинларга эга бўлган, XIII аср дан бошлаб агротехника бўйича трактат(айрим масала юзасидан ёзилган илмий асар)лар Англия ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида яратилди. Қуввати тугаган тупроқлар ўғитларга муҳтож эди. Гўнг ва кул билан бир қаторда ўғит сифатида ер остидан қазиб олинадиган мергель(оҳакгил) ва торф(тўқайзор, ботқоқлик ерларда ўсимликларнинг чиришидан ҳосил бўлган ёқилғи) янада кенг қўлланилган. Уй ҳайвонлари, айниқса отлар, қўйлар, шунингдек итларни кўпайтириш кенгайди; гўшт учун боқиладиган хайвонларни роли ортди. Ривожланган мамлакатларда ҳайвонларни зотини яхшилаш билан шуғуллана бошлашди. Англия, Испания, Италия, Нидерландияда айниқса қўйчилик кенг тарқалди. Ҳунармандчиликда, айниқса шаҳар ҳунармандчилигида янада сезиларли ўсиш юз бериб, у жойда ҳунармандлар ташкилотининг цех шакли юзага келди. Каноп, зиғир, жун калаваларидан кийим, елкан, қанор қоп, арқон учун газлама матолар тўқиларди. Европаликлар VIII асрдан бошлаб испан арабларидан пахта толаси олишган. Ғарбий Европа Византия орқали хитой ипагини ўзлаштирган; X-XII асрлар мобайнида тут дарахти ва ипак қурти Андалусия, Италия, Францияга келтирилди. Савдо ва кемачиликнинг ривожланиши Тоскана ва Фландрия мовутчиларига XIII асрдан бошлаб Аеглия ва Испаниядан юнг хом ашёсини олиш имконини берди. Кўнчилар ва этикдўзлар шарқ буёқларини ва тери ошлайдиган ашёларни қўллай бошлашди. Карпат тоғларидан ва Марказий Осиёдан тош тузини келтириш бошланди. Шаҳарда, қалъа-қасрда, айниқса муҳими, қишлоқда металлдан тайёрланган буюмлар: меҳнат қуроли ва яроғ-аслаҳага, тақинчоқлар ва танга пулларга бўлган талаб ошди. Тоғ-металлургия ишлаб чиқаришида бирданига сифат ўзгариши юз берди. XII-XIII асрларда чуқурликдаги конлардан қазиб олишга ўтилди. Англия ва Францияда XI асрдан бошлаб металлургияда пистакўмир билан бир қаторда тошкўмирдан ҳам фойдаланила бошланди ва XII асрда ғиштдан қурилган домна(темир рудасидан чўян эритадиган махсус печь)лар пайдо бўлди. Металлга ишлов беришни пайвандлаш, термик(иссиқлик, ҳарорат) усул билан ишлаш, қиздирилган ёки совуқ металлни икки бўлак қолип(штамп) орасига олиб уриб, болғалаб, тоблаб, чўкичлаб ва тақалаб буюм тайёрлаш, чўзиб узайтириш, букиш, силлиқлаб пардоз бериш, зарб қилиш, XIII асрдан бошлаб – йўниш, пармалаш, тарашлаб(қайраб, эговлаб, чархлаб) текислаш ва пардозлаб ялтиратиш сингари усуллари пайдо бўлди. Металл рудаларини кўплаб заҳираларига эга бўлган – Германия, Испания, Швеция, Англия сингари мамлакатларда тоғ-металлургия соҳалари, алоҳида мустақил тармоқларига айланди. Қурилиш соҳасида ҳам юқорига кўтарилиш юз берди. Қалъа-қасрларни ва анча кичик истеҳкомлар, монастирлар ва ибодатхоналарнинг сони ошди. Деҳқонларни уй-жойларининг кўриниши ҳам турли хил бўлиб борди. Шаҳарларда тошли ва ғиштли кўпқаватли уй-жойлар қурилди. XI-XII асрлардан ҳамма жойда пишиқ ғишт ишлатиш бошланди, оҳак аралашмали сувоқ қўлланилди, кафель(сирланган сопол) ёпиштириладиган, печлар кошин билан безатилиб, уй-жойларнинг томлари черепица билан ёпиладиган бўлди. XIIасрда Труада ўрта асрларда биринчи бўлиб канализация элементлари билан водопровод барпо этилди. Черковларда ва ҳатто ҳусусий уйларда рангли ойнадан фойдаланиладиган бўлди. Венецияда ойна ва кўзгуларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Тўқимачилик ва мовутчиликда, тоғ иши ва металл ишлаб чиқаришда, қурилишда ва бошқа ҳунарларда янги механизмлар барпо этилди.Фландрияда 1131 йилда замонавий кўринишдаги қўлда ишлатиладиган биринчи тўқимачилик дастгоҳи(аммо механик двигателсиз) яратилди. Биринчи машина – сув тегирмонини такомиллашуви улкан рол ўйнади, бу эса ушбу механизмдан фақатгина ғаллани янчиб олишда эмас, балки кўплаб илғор ҳунарларда: мовут босишда ва қоғоз тайёрлашда, каноп толаси ва терини ишлаб тайёрлашда, руда(металли тоғ жинси)ни бойитиш(сифатини ошириш)да фойдаланилди. XI асрга келиб шамол тегирмонлари кенг тарқала бошлади. Шахта(кон)ларда оддий механизмлар – чиғир ғалтак яъни оғир нарсани юқорига қараб кўтариб чиқарадиган энг оддий машина, домкрат(оғир нарсани бироз юқорига кўтариб берадиган асбоб, механизм)лар, шунингдек винтлиларидан фойдаланилди. Металлга ишлов беришда токарлик ва чархлаб қайраш ишлари учун қўлда ва оёқда(педал ёрдамида) ҳаракатлантириладиган станоклар, пружинали асбоблар(масалан, 1153 йилда Фридрих Барбаросса учун бармоқлари ҳаракатланадиган протез(гавданинг бирор аъзоси ўрнига қиинган механик асбоб ёки аппарат) қўл яратилди. Қуруқликдаги йўллар мукаммаллаштирилди, кемалар қатнови учун дастлабки каналлар барпо этилди. Яхлит ёғочдан бўлган диск(гардиш)лар ўрнига кегай(спица)ли ғилдираклар кашф қилинди.Эндиликда очиқ денгизда узоқларга сузиб бориладиган бўлди, кемалар йириклаштирилди ва ихтисослаштирилди. XIII аср охирида дастлабки денгиз хариталари – лоцийлар 1270 йилда Генуяда , XIII аср охири ва XIV асрда – қирғоқ чизиқлари харитаси – портуланлар пайдо бўлди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling