Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Мустамлака тизимининг бошланиши ва Европа давлатла


Download 0.98 Mb.
bet269/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Мустамлака тизимининг бошланиши ва Европа давлатлари ўртасида мустамлака учун кураш. Мустамлака тизимининг ёки мустамлакачиликнинг бошланиши географик кашфиётларнинг бевосита натижаси бўлди. Дастлаб испанлар ва португалияликлар, кейинча голландлар, инглизлар, французлар дунёнинг ҳамма қисмларида ўзлари учун мустамлака ерларини босиб олдилар. Европадаги бошқа мамлакатларга нисбатан илгарироқ капиталистик тараққиёт йўлига кирган ҳамда уз иқтисодий устунлигидан фойдаланган бир ҳовуч давлатлар Америка, Осиё, Африкадаги юз миллионларча халқларни асоратга солди, талади ва узоқ вақт муттасил эксплуатация қилиб келди. Мустамлака мамлакатларининг табиий бойликлари мус-тамлакачилар томонидан шафқатсиз талон-тарож қилинди. Европа «цивилизаторлари»нинг талончилиги ва зўравонлиги натижасида мустамлакаларнинг аҳолиси оммавий тарзда қирилиб кетди. Бошқа қитъаларда жойлашган мамлакатлар мустамлакачилик зулмига дучор бўлган, ўз тараққиётида орқада қолган, янада орқада қолиб кетишга маҳкум этилган бир пайтда Европада жуда кўплаб капитал тўпланди ва йирик саноат барпо этилди. Бироқ мустамлака тизими Европанинг ўзидаги давлатларнинг ўзаро муносабатларида кескинликка олиб келди. Улар ўртасида мустамлакалар учун шиддатли курашлар бошланди. Мус-тамлакалар ўрта асрнинг охирида ва янги замоннинг бошларида Европадаги жуда катта урушларга сабаб бўлди. Бу жиҳатдан XVI асрнинг иккинчи ярмида ва XVII асрдаги инглиз-испан ва испан-голланд урушлари, XVIII аср ва XIX асрнинг бошларидаги инглиз-француз урушлари айниқса характерли бўлди.
Адабиётлар:
1.Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2.Грановский Т.Н. Лекции по истории средневековья. М. МГУ. 1986.
3.Гуревич А.Я. Проблемў средневековой культурў М. 1981.
4.Культура эпохи возрождения. М. 1986.
5.Очерки истории техники и науки XVI-XIXв. М. 1987.
6.Типология и периодизация культурў Возрождения. М. 1987.
7.Всемирная история . том 3., 1957.
8.История средних веков. В 2 томах. Том 1-2. Москва., 2005
9.Магидович И.П.,Магидович В.И. Очерки по истории географических открўтий:В 5
томах.Т.2.Великие географические открўтия(конецXV – серединаXVII в.).3-е изд.М.,1983.
10.Свет Я.М. Колумб. М. 1973.

36 – мавзу: ХVI- ХVIIасрбиринчиярмидаГермания.


Режа:
1.РеформациядавриваБуюкдеҳқонларуруши. ХVIасрбошларидаГерманиянингиқтисодийтузуми. Ижтимоийзиддиятнингкескинлашиши. Реформацияарафасидакатоликчеркови.
2.Германиядаинсонпарварлик. Немисреформаторлари. МартинЛютер. Реформаторларнингажралиши. ТомасМюнцер.
3.Деҳқонларурушиваунингякунлари. Лютерреформацияси. Деҳқонларурушиданкейинанабаптистлар. Мюнстеркоммунаси. ШмалкалденурушиваАугсбургдинийсулҳи.
4.ХVIасриккинчиярмидаиқтисодийинқироз. Деҳқонларнингаҳволи. Аугсбургсулҳиданкейинимпериявакнязлар. Германиядасиёсийкураш. ХVI-ХVIIасрбошларидаГерманиямаданияти.
Таянч тушунчалар: Ганза, Рейн, Швабия иттифоқлари; монопол; Мейер арендаси; бюргер; реформация; чинш; “савзавот ушури”; “қон ушури”;

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling