Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet270/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XV аср охириXVI аср бошида Германиянинг иқтисодий аҳволи. XIV ва XV асрларда немис саноати бир қанча муваффақиятларга эришди. Кон саноати (айниқса кумуш қазиб чиқариш) ва металлургия кўп даражада ривожланди. Тироль, Гарц, Саксония ва Вестфалия кон саноатининг марказлари эди. Металлургия ишлаб чиқариш (хусусан қурол-яроғ ишлаб чиқариш) эса кўпроқ Рейн области ва Юқори Дунай шаҳарларида ривож топди. Тўқимачилик саноатининг турли соҳалари: мовут тўқиш, зиғир тола, шойи тўқиш ва ип-газлама саноати ҳам ўша вилоятларда кенг тараққий қилди. Ғарбда Кёльн, Вормс, Аахен шаҳарлари, жанубда Аугсбург, Нюрнберг, Ульм шаҳарлари энг йирик саноат марказлари эди. Саноатда ҳали аоосан цех тизими устунлик қиларди. Аммо кон саноатида анча чуқур шахталар ишга солиниши муносабати билан мануфактура усули тобора кенгроқ ёйилиб борди. Тўқимачилик саноатида шаҳар атрофидаги ва қишлоқ жойлардаги цехлар билан бир қаторда корчалон капиталистга ишлайдиган хонаки «тарқоқ» мануфактура тизими ривожланиб борди. Баъзи жойларда (масалан, Кёльнда) қисман тўқимачилик саноатида, қисман металлни ишлаш саноатида марказлашган мануфактура учраб турарди. XV асрда ва XVI аср бошларида Германия халқаро савдо-сотиқ ишларида катта роль ўйнади. Унинг Италия, Франция, Нидерландия, Англия, Скандинавия мамлакатлари, Польша ва Россия билан олиб борган савдоси муҳим аҳамиятга эга эди. Германия умумевропа савдосида боғловчи муҳим бўғин бўлиб, Европанинг жанубини шимол билан, жанубий-ғарбий мамлакатларни шимоли-шарқий мамла-катлар билан боғларди. Шимолий Германиянинг Ганза савдо иттифоқига қарашли Любек, Гамбург, Бремен ва бошқа шаҳарлари XV аср охирларида, гарчи энди монополликни қўлдан берган бўлсалар ҳам, шимолий савдода ҳар ҳолда асосий ўрин тутардилар. Рейн вилоятидаги(Рейин савдо иттифоқи) шаҳарлар қўшни Нидерландиянинг иқтисодий тараққиёти билан маҳкам боғланган эдилар; Швабия савдо иттифоқи (Юқори Дунай) шаҳарлари Италия билан олиб бориладиган савдодан ҳатто буюк географик кашфиётлардан кейин узоқ вақтларгача катта фойда олиб турдилар.
XVI аср бошларида Германияда жуда катта банк-судхўрлик фирмалари бор эди; бу фирмаларнинг бир қисм маблағлари ишлаб чиқаришда (кўпроқ кон саноатида) банд бўлса, бир қисмини улар императорга ва катта князларга қарзга берардилар. Бу фирмалар орасида энг каттаси Фуггерлар хонадони бўлиб, уларнинг капитал(маблағ)и бир неча миллион гульден ҳисобланарди. Бироқ Германия иқтисодий жиҳатдан жуда нотекис тараққий қилмоқда эди. Жуда яхши тараққий қилган вилоятлар ва округлар билан бир қаторда мамлакатнинг марказида майда товар цех тузуми ҳукм сурган, жуда тор доирада савдо олиб борадиган, чет эл савдосида иштирок этиш у ёқда турсин, ҳатто Германиянинг бошқа районлари билан мол айирбошлашдан мутлақо четда турган қолоқ вилоятлар ҳам бор эди.
XIX-асрнинг ўрталарида яшаган бир немис тарихчисининг «Германияда деҳқонлар уруши» китобида (бу китоб биринчи марта 1850 йилда босилиб чиққан) Германиянинг ислоҳотдан илгариги иқтисодий ривожланиш даражасини қуйидагича характерлаган эди: «...Германия миллий ишлаб чиқаришининг ривожи бошқа мамлакатларнинг ишлаб чиқариш тараққиётидан ҳали орқада қолиб келмоқда эди. Немис деҳқончилиги инглиз ва Нидерландия деҳқончилигидан анча кейинда турар, немис саноати итальян, фламанд ва инглиз саноатидан жуда паст турар, денгиз савдосида эса инглизлар ва айниқса голландлар немисларни борган сари кўпроқ сиқиб чиқара бошлаган эдилар». Мамлакатнинг аҳолиси ҳали ҳам жуда сийрак эди. Германиянинг савдо-саноат марказлари ўзига хос тарзда жойлашган эди. Улар мамлакатнинг чеккаларида бўлиб, иқтисодий жиҳатдан ички бозорлардан кўра кўпроқ (ва асосан) ташқи бозорлар билан боғланган эдилар. «Жанубнинг савдо алоқаари ва мол сотиш бозорлари шимолникига қараганда бутунлай бошқача эди; шарқ ва ғарб бир-бирлари билан деярли мутлақо мол айирбош қилмас эдилар. Англия учун Лондон мамлакатнинг аноат ва савдо маркази бўлиб қолган бир пайтда, бу ерда ҳеч бир шаҳар саноат ва савдо маркази бўла олмади». Аммо кейинчалик ўша тарихчи 1470—1530 йиллардаги давр учун Германия иқтисодида анча муваффақиятлар бўлганлигини тан олган, кон ишининг муваффақиятларини ҳамда шу даврда Германиянинг халқаро савдосининг роли ошганлигини айниқса таъкидлаб кўрсатган эди.
XVI асрнинг бошларида немис қишлоқларида деҳқонлар оммаси учун ниҳоятда зиддиятли ва оғир вазият вужудга келди. Умуман олганда қишлоқ хўжалигида ҳали ишлаб чиқаришнинг феодал усули ҳукмронлик қилар эди. У ёки бу шаклда крепостнойлик зулмини чекаётган деҳқонлар асосий ишлаб чиқарувчи ҳисобланардилар. Рейн соҳилидаги вилоятларнинг айрим районларини ҳисобга олмаганда (Вестфалияда, қисман Франконияда) йирик капиталистик, Мейер аренда(ижара)си деб аталадиган аренда(ижара) ривожлана бошлади. Германиянинг қолган қисмида майда деҳқон хўжалиги ҳукмронлик қиларди. Товар-пул муносабатлари қишлоққа кириб кела бошлади. Деҳқонларнинг кўп сонли маҳаллий шаҳарлар билан савдо алоқаси эндиликда анча доимий ва мунтазам характерга эга бўлиб қолган эди. Аммо қишлоққа пул муносабатларининг ана шу тариқа кириб келиши натижасида крепостной ва ярим крепостной деҳқонлар ўртасидаги — бир томондан, майда товар ишлаб чиқарувчилар, иккинчи томондан феодал, бутун феодал крепостнойлик тизими ўртасидаги зиддиятлар кучлироқ намоён бўла бошлади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling