Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet273/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Германиянинг сиёсий тарқоқлиги ва император ҳокимияти. XV асрнинг охири — XVI асрнинг бошларида Германия ҳали сиёсий жиҳатдан тарқоқ мамлакатлигича қолган эди. Бу вақтга келиб марказлашган Англия ва Францияга қарама-қарши ўла-роқ, Германия ҳали ҳам аслида айрим феодал князликлари ва эркин шаҳар федерациясидан иборат эди. Феодал князликлари ва эркин шаҳарлар эса фақат ўзларининг маҳаллий партикуляр манфаатларинигина кўзлар эдилар.
Соф феодал” империяси емирилиб борган сари империя ерлари ўртасидаги алоқалар ҳам емирилиб борди; йирик империя ленларининг эгалари деярли мустақил давлатларга айлана бошладилар, бир томондан, империя шаҳарлари, иккинчи томондан эса империя рицарлари гоҳ бир-бирларига қарши, гоҳ князларга ёки императорга қарши иттифоқлар туза бошладилар.
Фридрих III ҳукмронлигидан кейин император ҳокимиятининг аҳволи бирмунча ўзгарди. Император Максимилиан I (1493—1519) Габсбургларнинг меросларини анча кенгайтирди. Энди Габсбурглар Австрия, Шкирия, Каринтия ва Крайнадан ташқари яна Тиролни, Швабиядаги анча ерларни ҳамда Максимилиан Мария Бургундскаяга уйланганда «сеп» тариқасида олган Нидерландияга ҳам эга бўлди. Рицарлик ва шаҳарлардан тузилган Швабия иттифоқи (1488 йил) Франкония ва Рейн вилоятларини ҳам ўз таъсирига олди; бу иттифоқ бевосита императорнинг ҳомийлигида бўлди. Максимилиан бутун Германия устидан марказий ҳокимиятни кучайтирмоқчи бўлди. У Германияда ҳам марказий муассасалар тузиб, ҳамма тоифаларни, шу жумладан, йирик феодалларни ҳам бу муассасалар ҳокимияти остига олишга уринди. Бироқ императорнинг доимий солиқ («империя пули») жорий қилиш ва доимий империя армиясини тузиш йўлидаги уринишлари натижа бермади. 1495 йилда рейхстаг умум империя судини тузишни лозим топди, суд таркибида князлар кўпчиликни ташкил қилиши керак эди. Князлар ҳарбий ишлар соҳасидаги ислоҳотни ҳам шундай қилиб ўтказмоқчи бўлдиларки, мўлжалланган доимий умумимперия қўшини ислоҳот натижасида князларга тобе бўлиб қолиши керак эди. Пул етишмаганлигидан Максимилиан Италияда ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юбора олмади, шу туфайли французларнинг XV аср 90- йилларининг охиридаги ҳарбий юришлари муваффақиятли бўлиб чиқди.
Янги император, Максимилиан I нинг набираси, Карл V (1519—1555) империяда ўзига хос алоҳида бир ўрин тутди. Айни вақтда (она томондан Фердинанд ва Изабелланинг набираси сифатида) Испаниянинг ҳам қироли бўлган Карл V Европадаги энг қудратли императорлардан бири бўлиб қолди. Лекин бир йўла бир неча мамлакат (Испания, Германия, Италия, Нидерландия ва бошқаларнинг) қироли бўлганлиги туфайли Германияда марказлашган сиёсий ҳокимият ўрнатиши қийин эди. Карл V кўпроқ жаҳон давлати тузиш режаси ҳамда Франция қироли Франциск I га қарши курашиш масаласи билан банд бўлганлиги туфайли Германиянинг ички ишларига кўп эътибор беролмас эди, шунинг учун у империя ҳокимиятининг обрўсини мустаҳкамлай олмади, аксинча, ўзи императорлигининг сўнгги йилларида унинг обрўсини анча пасайтириб қўйди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling