Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet274/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Германияда католик Черкови. Ўрта аср охирларига келиб католик черкови ўрта аср Европасидаги бошқа мамлакатларга қараганда Германияда жуда ҳам катта имтиёзларга эга бўлиб олган эди. XVI аср бошларида йигирмадан ортиқ герман прелати (архиепископлар, епископлар, қисман катта монастирларнинг аббатлари) айни пайтда территориал империя князи-ҳам эди. Рим папаси Германиядан жуда катта пул оларди, бу маблағ ушурдан ажратилган пуллардан, руҳонийлик вазифасига тайинланганлардан олинадиган пулдан, индульгенция (гуноҳларни кечиш ёрлиғи) сотишдан, кўпдан-кўп немис пилигрим (зиёратчи)ларнинг Римга атаб берадиган назр-ниёзларидан тўпланар эди. Агар Франция, Англия ва Испанияда кучли қирол ҳокимияти мавжуд бўлганлигидан папа куриясига бериладиган тўловлар озми-кўпми (баъзан анча) чекланган бўлса, Германияда император ҳокимиятининг тушкунликка учраганлиги папанинг бу мамлакатни истаганича бемалол эксплуатация қилишига имконият берди. Герман жамиятидаги хилма-хил гуруҳлар Рим билан ташкилий боғланиб, мустақил иш кўрувчи бой руҳонийларга душман кўзи билан қарардилар. Дунёвий князлар ва рицарлар черков мулкларини мусодара қилиб, давлат ихтиёрига олишни орзу қилар эдилар. «Жўн черков» тузишдан манфаатдор бўлган шаҳарликлар Римга бериладиган оғир тўловларга хотима бериш, тоифачилик асосида яшаб келаётган руҳонийларни тугатиш ва черков жамоаларининг ишларига бевосита раҳбарликни бюргерларга топшириш учун курашардилар. Деҳқонлар руҳонийларнинг юқори табақасини, аввало, рента пули, ушур ва бошқа ҳар қандай тўловлар йиғиб оладиган ўз «хўжайинлари»— феодаллари деб билардилар (қишлоқлардаги қуйи табақа руҳонийлар эса деҳқонлардан жуда кам фарқ қиладиган шароитда яшар эдилар). Рицарлар билан бир қаторда черков феодалларн (айниқса монастирлар) ҳам кўпинча деҳқонларни энг раҳмсиз равишда эксплуатация қилар эдилар, улар баршчинани кучайтиришга, чиншини кўпайтиришга ва жамоа ерларини деҳқонлар қўлидан тортиб олишга ҳаракат қилардилар. Шундай қилиб, Германияда черков масаласи умумхалқ миллий масаласи тусини олган эди. Шунинг учун немис бюргерлари оппозициясининг намояндалари ўз найзаларини биринчи навбатда католик черковига қарши қаратганликлари ажабланарли эмас эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling