Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet282/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Швабиядаги қўзғолон. Швабиядаги деҳқонлар қўзғолони Швейцария чегараси яқинидаги Шварцвальд округида 1524 йилнинг ёзидаёқ бошланган зди. Штюллинген ландграфлигида қўзғолон кўтарган деҳқонлар (1524 йил 24 июнда) ўз помешчик-графларига баршчина мажбуриятини тўлашдан бош тортдилар. Кўп ўтмай, қўшни монастир (авлиё Власий монастири) деҳқонлари ҳам граф деҳқонларига қўшилдилар. 1524 йил ёз фаслининг охирига келиб, қўзғолончиларнинг сони салкам 3503 кишига етди. Улар қуролли отряд туздилар, бу отрядга илгари французларга қарши урушда қатнашган ва шу сабабли ҳарбий ишни яхши билган ГансМюллер деган деҳқон бошчилик қилди. Мюнцер «издошларидан бири бўлган БалтазарГурмай е р деган воиз Мюллернинг ёрдамчиси эди. Вальдсгут шаҳарчаси қўзғолончиларнинг маркази бўлди. Бу вақт император ҳамда жанубий Германиянинг кўпгина феодаллари Францияга қарши уруш билан банд бўлганликлари туфайли Швабияда қолган феодаллар жуда қийин аҳволга тушиб қолган эдилар. Дуруст, Швабияда князлар, рицарлар ва шаҳарларнинг Швабия иттифоқи деб аталган иттифоқига қарашли «ёлланма отряд тусидаги мунтазам қўшиннинг ўзига хос бир тури бор эди, аммо унинг кучлари катта эмас, сон жиҳатдан қўзғолончи деҳқонларга нисбатан деярли икки баравар кам эди. Жанубий Швабия феодаллари ўзларининг етарли даражада кучли эмасликларини сезиб, бир неча ойлар мобайнида деҳқонлар билан «тинч музокаралар» олиб бориб, лоақал қўзғолоннинг кенгайиб кетишига йўл қўймасликка ҳаракат қилиб турдилар. Аммо 1525 йилнинг январида деҳқонлар «жаноблар»нинг турли ваъдалар бериб уларни алдаётганларини пайқадилар. Музокаралар тўхтатилди. Ҳаракат тезда бутун Швабияга ёйилиб кетди. 1525 йилнинг дастлабки уч ойи ичида Швабияда яна бир неча қуролли отряд ташкил топди. Энди бундай отрядларнинг сони олтитага етди, қуролланган кишиларнинг сони эса 30—40 мингга бориб қолди. Гейннинг юқори томонидан тортиб, Юқори Дунайдан шарққача то (шарқи-шимолдаги) Ульм шаҳрига қадар ва шарқи-жанубдаги Боден кўлигача бўлган бутун ўлкани оммавий деҳқонлар қўзғолони қамраб олди. 1525 йил 6—7 мартда Мемминген шаҳрида Швабия деҳқонлари олтита отряди раҳбарларининг съезди бўлди. Съездда «Ўн икки модда» номи билан деҳқонлар талабларининг дастури қабул қилинди.
Деҳқонлар бу дастурларида шахсий крепостной ҳуқуқининг бекор қилинишини (3-модда), деҳқонлардан тортиб олинган жамоа ерларининг уларга қайтариб берилишини (4, 5 ва 10-моддалар), баршчина, жарима ва оброкларнинг чеклаб қўйи-лишини (6, 7, 8, 9 ва 11-моддалар) талаб қилган эдилар. Деҳқонлар ҳар қандай ушурнинг бекор қилинишини (2- модда) ва ўз қишлоқ пасторларини сайлаб қўйиш ҳуқуқи берилишнни (1-модда)ҳам талаб қилган эдилар. «Ўн икки модда» феодал тартибларга қарши муҳим ҳужжатдир. Лекин у жуда мўътадил характерда ёзилгандир. Деҳқонлар помешчикларнинг ерларини мусодара қилишни талаб қилмаганлар, баъзи мажбуриятларнипг сақланиб қолишига рози бўлганлар,- помешчиклар босиб олган жамоа ерлариии башарти бошқа бирон кишига сотиб қўйган бўлса, қайтариб олинган бу ерлар учун ҳатто пул тўлашга ҳам рози бўлганлар. Бу жиҳатдан «Ўн икки модда» Томас Мюнцер томонидан ёки унинг издошларидан бири томонидан у Швабияда турган чоғида тузилган «Мактуб—тезисларнинг» бутунлай тескариси эди. Бу муҳим ҳужжатда деҳқон-плебейлар ҳаракатининг аниқ тактик дастури акс эттирилган эди. Томас Мюнцер феодаллар билан ҳеч қандай битишувга рози бўлмасликни талаб этган эди. Князлар, рицарлар, руҳонийлар қўлидаги ерларнинг ҳаммаси жамоалар қўлига ўтиши керак эди. «Мактуб — тезислар»да баршчина ёки оброк тўғрисида ҳеч қандай гап йўқ эди. Деҳқонларнинг «Христианлар иттифоқи»га бўйсунишдан бош тортган феодалларга халқ душманлари деб қаралиши ва улар қаттиқ жазога тортилиши (ҳамманинг олдида муртад қилиниши) лозим эди.
Аммо Швабия деҳқонларининг помешчик ва феодалларга келишувчилик қилишларидан ташқари тактика соҳасида бошқа катта камчиликлари ҳам намоён бўлиб қолди. Деҳқонларнинг кучлари етарли даражада бирлашмаган эди. Уларнинг отрядлари тарқоқ ҳолда ҳаракат қиларди. Ҳар қайси отряд феодаллар билан ўзича алоҳида яраш битими тузар, бунинг бошқа отрядларга қандай таъсир этиши билан иши йўқ эди. Швабия иттифоқи қўшинларининг қўмондони Георг Трухзес ана шуларнинг ҳаммасидан фойдаланди.
Трухзес ўз талабларини ишлаб чиқиб, март бошларида деҳқонларга яна сулҳ музокаралари бошлашни таклиф қилди. Помешчик ва деҳқонларнинг 2 апрелга тайинланган қўшма кенгашлари «Ўн икки модда» ни муҳокама қилишлари лозим эди. Лекин шу куни Трухзес қўзғолони деҳқон отрядларидан бирига Ландкнехтлар (Лейптем отрядига) хоинларча ҳужум қилди ва уни янчиб ташлади. Ландкнехтлар бошқа бир қўшни отряд — Балтринген отрядига ҳам қисман талафот етказдилар. Шундан кейин учинчи бир кўл бўйи отрядига (Боден ёки Қонстанц кўли қирғоқларида) ҳужум бошлаб, Трухзес жиддий қаршиликка учради. Аммо шунга қарамасдан Трухзес бу отряднинг ва юқорида тилга олинган Балтринген отрядининг йўлбошчиларини ўзи билан сулҳ шартномаси (1525 йил 17 апрелдаги Вейнгартен шартномаси) тузишга мажбур этди. Шундан кейин Грухзес ўз кучларини бу вақтда қўзғолон авж олиб кетган Франконияга кўчириш имкониятига эга бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling