Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Вормс рейхстаги ҳамда католик черковига қарши бирлашган фронтнинг бузилиб кетиши


Download 0.98 Mb.
bet279/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вормс рейхстаги ҳамда католик черковига қарши бирлашган фронтнинг бузилиб кетиши. 1521 йил 28 январда Вормс шаҳрида яқиндагина сайланган император Карл V иштирокида рейхстаг счилди. Император «бидъат»га мутлақо қарши эди. У кўп мулоҳазаларга кўра папани қувватларди. Католицизм императорга исёнчи князларга қарши курашиш учун суянчиқ куч сифатида зарур эди. Папа эса императорга Францияга қарши Италия олиб борадиган урушда иттифоқчи сифатида ҳам зарур эди.
Сеймга чақириб келтирилган Лютерга ўз қарашларидан воз кечиш таклиф зтилди. Лютер ўз позициясида маҳкам туриб олди ва унинг қарашлари нотўғрилиги «муқаддас китоб»га асосланиб исбот этилган тақдирдагина ўз фикрларидан қайтишини айтди. Рейхстаг Лютер иши юзасидан ҳеч қандай қарор чиқармади ва реформатор эркинликда қола берди. Фақат 1521 йил май ойида, рейхстаг аъзоларининг кўпчилиги тарқалиб кетгандан кейингина, Карл V Лютерни қамоққа олиш тўғрисида эдикт (фармон) чиқарди. Аммо Саксония курфюрсти Лютерни ўзининг Вартбургдаги қасрига яширди, бу ерда Лютер тамомила бехатар яшади.
Лютер Вартбургда 1522 йил мартигача, ўз жойи Виттенберга бемалол қайтиб бориш мумкин бўлганга қадар турди. Император француз қиролига қарши уруш билан банд эди. Қўпчилик князларнинг ўзлари реформациядан манфаатдор бўлиб қолган эдилар. Лютерни қамоққа олиш ҳақидаги 1521 йил эдикти ижро қилинмай қола берди.
Лютер Вартбургда турганида, тавротни лотин тилидан немисчага таржима қилиш билан машғул бўлди. Таржима 12 йилдан кейингина тугади. Аммо таврот таржимасининг баъзи қисмлари 20-йиллардаёқ халойиқ орасига тарқалиб, Германиядагн деҳқон-плебей оммасига катта таъсир кўрсатди, улар тавротнинг айрим жойларидан ўзларининг ижтимоий талабларини асослаш учун фойдаландилар.
1517—1520 йилларда папага қарши кўтарилган мураккаб таркибли оппозиция бу вақтга келиб (1521 —1522 йилларда) бўлиниб кетган эди. Лютер борган сари ўз реформасини «тинч» йўл билан, «легал» тарзда, дунёвий князь ҳокимияти ёрдами билан амалга оширшпга ҳаракат қиладиган бўлиб қолди. У бюргер-князларнинг мўътадил реформацияси лагерига бошчилик қилди. Бу реформациядан мақсад герман черковини пападан ажратиб олиш, черков мол-мулкини мусодара қилиш ҳамда черковни князь ва бюргерлик фойдасига хизмат қиладиган тарзда ташкилий жиҳатдан қайта қуриш эди. Лютер ҳам, унинг тарафдорлари ҳам биронта ижтимоий ислоҳот ўтказиш тўғрисида ўйламаган эдилар. Мўътадил Лютерчилар реформация лагерига қарама-қарши бўлган яна бошқа икки лагеръ тузилди: бунинг бири реформацион феодал-католиклар лагери бўлиб, унинг бошида император ҳамда князларнинг бир қисми турар, шаҳарлардаги патрицийларнинг юқори табақаси ҳам шу лагерга мансуб эди; иккинчиси инқилобий, плебей-деҳқонлар реформацияси лагери бўлиб, бунинг йўлбошчиси радикал-демократвоиз Томас Мюнцер эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling