Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet287/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

1525 йилдан кейинанабаптистлар. Мюнстер коммунаси. Деҳқонлар уруши давом этган йилларда анабаптистларнинг сони кўпайган эди. Уларнинг сони Тюрингия ва Саксониядан ташқари яна Рейн шаҳарлари — Вормс, Страсбург ва бошқа шаҳарларда, шунингдек Германиянинг жанубида — Аугсбург ва Ульм шаҳарларида айниқса тез ошиб кетган эди. Анабаптистлар Нидерландияда (Голландия шаҳарларида) жуда кўп эди. Деҳқонлар уруши бостирилгандан кейин анабаптистлар қаттиқ жазоларга дучор қилина бошлади. Реакция шароитида баъзи анабаптистлар ҳар қандай курашдан ва зўрлик ишлатишдан воз кечиб, жуда тез итоаткор сектантларга айланиб кетдилар. Уларнинг таълимотича, Исо яна қайтиб ерга тушармиш-у, фаришталар ёрдами билан «минг йиллик дориламон» қурармиш. Чунончи, Страсбургда Мельхиор Гофман деган бир мўйнадўз шундай таълим бериб, Исо гўё 1533 йилда қайтиб келади, деб каромат қилган. Бироқ анабаптизмда бошқа бир анъана — инқилобий-демократик анъана ҳам сақланган. Бу анъананинг тарафдорлари «минг йиллик дориламон» «авлиё одамларнинг» ўзлари томонидан барпо қилинади деб фараз этганлар. «Имонсиз золим»ларни «тақводорлар»нинг ўзлари йиқитмоғи керак. Бундай анабаптистларга 30- йилларда Мюнстер шаҳрида (Ғарбий Германияда—Вестфалияда) бош кўтариб чиқиш учун қулай фурсат топилиб қолди. Бу ерда маҳаллий демократик элементлар ўзларининг феодал епископига қарши бир неча йил давомида қаттиқ кураш олиб борган эдилар. Ниҳоят, 1534 йилда шаҳар епископни ҳайдаб юборгаи ва ўзини «инжилчилар», яъни протестантлар шаҳри деб эълон қилган эди.
Озод қилинган бу шаҳарда анабаптистлар катта таъсир кўрсата бошладилар. Мюнстерга Нидерландиядан анчагина анабаптистлар келишди. Улар орасида Хаарлем шаҳридан келган новвой Ян Матис билан Лейден шаҳридан келган машиначи Я н Л е й д е н с к и й айниқса ғайратли эди.
Улар ҳар иккаласи Мюнстер кенгашида катта рол ўйнади. Епископ Мюнстерда яна ўз ҳукмронлигини тиклаш мақсадида қўшни феодаллар билан бирга шаҳарни қамал қилган вақтда шаҳар мудофаасига Матис ва у ўлгандан кейин эса Ян Лейденский бошчилик қилдилар. 16 ой (1534—1535) давом этган қамал шароитида анабаптистларнинг шаҳар кенгаши тенгчилик характеридаги баъзи бир тадбирларни амалга оширди. Судхўрлик ва чайқовчилик тақиқланди. Аҳоли қўлида бўлган олтин ва кумуш жамоат эҳтиёжларига сарф қилиш учун мусодара қилинадиган бўлди. Маҳаллий монастирларнинг ва князь-епископнинг омборларидан мусодара қилинган озиқ-овқат жамоат ихтиёрига сарфланди (қисман умумий ошхоналарга берилди, қисман оилалар ўртасида тақсимланди). Анабаптистлар қадимги Тавротга тақлид қилиб, Мюнстер шаҳрининг номини Янги Қуддус деб ўзгартирдилар. Ян Лейденский «Янги Исроил подшоси» деб эълон қилинди. У халойиқ ўртасида қадимий Исроил подшолари либосини эслатадиган махсус кийимда ҳозир бўлар эди. Қадимий Исроилдаги 12 қабила сонига мувофиқ 12 бош маслаҳатчи уни қуршаб юрарди. Юқорида келтирилган фактлардан кўринадики, Мюнстер коммунаси ишлаб чиқариш усулини ўзгартирмади. У тенгчилик характеридаги тадбирларии уруш шароитининг тақозоси билан амалга оширган эди. Мюнстер коммунаси тарихидаги энг муҳим нарса бошқадир: ҳужум бошлаган феодал реакцияга Мюнстердаги халқ оммаси 1534—1535 йилларда бир неча ой давомида, ғоят қийин шароитда ғайрат билан қаршилик кўрсатиб турди. Мюнстердаги қўзғолон 1525 йилги деҳқонлар урушининг сўнгги ўзига хос акси садоси бўлди.
Ниҳоят, 1535 йил 25 июнда ландскнехтлар оломони шаҳарга бостириб кирди, аммо ўшанда ҳам бозор майдонида шиддатли жанг бўлди. Қутурган душман аскарлари шаҳар мудофаачиларини битта қўймай ҳаммасини қириб ташлади. Асир олинган Ян Лейденскийга феодаллар алоҳида ўлим жазоси кашф этдилар. Жаллод унинг то жони чиққунча, қиздирилган омбур билан баданини бурда-бурда қилиб узиб ташлайверди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling