Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet295/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Бутпарастликка қарши ҳаракат. Халқ оммасининг инқилобий юксалиши шароитида кальвинистларнинг ибодат йиғинлари ўзига хос бир сиёсий митингларга айланди. Бундай митинглар кўпинча шаҳардан ташқаридаги сайилгоҳларда ўтказилар эди. Бу митингларда халфалар, мануфактура ишчилари, ҳар турли камбағаллар оммаси қатнашар эди. Кальвинист тарғиботчилар католикларнинг «бутпарастлиги»ни (яъни иконага сажда қилишини) ҳақорат қилар эдилар. Улар, тез кунларда ўзгариш бўлиб, бунинг натижасида «эски Бобил» (бу ерда католик черкови ҳам, шу билан бирга испан католик ҳукумати ҳам кўзда тутилар эди) ер юзидан йўқолиши ҳамда унинг ўрнига «танланганлар» ва «авлиёлар» ҳукмронлиги қарор топиши лозим, деб каромат қилар эдилар. 1566 йил августида қуйи Фландрияда бутпарастликка қарши кенг ҳаракат бошланиб, бу ҳаракат кейин Фландриянинг қолган қисмига ва Брабантга, шунингдек, шимолга—Голландия, Зеландия ва Фрисландияга тарқалди. Антверпенда католик черковлари айниқса қаттиқ вайрон қилинди. Бу ҳаракат 1566 йил октябрининг охиригача бир неча ой давом қилди. Юзлаб черковнинг ички жиҳозлари батамом йўқ қилиб ташланди. Таланган черковлар ва монастирларнинг жами бир неча мингга борарди. Ҳаракат стихияли характерда бўлиб, ажнабий зулм қуроли бўлиб қолган католик черковига Нидерландия халқ оммасининг душманлигини исбот қилувчи яққол далил эди.
Бутпарастликка қарши ҳаракатда шаҳар ҳунармандлари, халфалар ва шаҳар камбағаллари айниқса фаол қатнашдилар. Аммо черковларни ва черков жиҳозларини талаш ҳаракатига деҳқонлар ҳам қўшилишди. Улар шаҳарларга келиб, шаҳарлар. даги бой черковларни талашда қатнашдилар ёки қўшни монастирларга ҳужум қилдилар. Бундай ҳолларда деҳқонлар ўзларининг бевосита эксплуататорлари — руҳоний феодал ер эгаларига қарши чиқдилар.
Халқ ҳаракатидан ваҳимага тушиб қолган ҳукумат вақтинча ён беришга мажбур бўлди. Инквизиция ва бошқа фавқудодда судлар расмий суратда ўз ишларини тўхтатдилар. Кальвинизмга дин сифатида рухсат қилинди. Аммо иконаларни емирувчиларга қарши жазо отрядлари юборилди. Бутпарастликка қарши ҳаракат оппозициянинг ўз қаторларидаги мўътадил элементларнинг норозилигига сабаб бўлди. Граф Эгмонт билан адмирал Гоорнбутпарастликка қарши ҳаракатни бостиришда ўзлари шахсан қатнашдилар. Нидерландиянинг жанубида католик дворянлар «исёнчи авом халққа» қарши айниқса қутуриб иш кўрдилар.
Буларнинг ҳаммаси Мадридга яхши маълум эди. Филипп II бир қисм дворянларнинг оммавий ҳаракатдан қўрқиб қолганлигини назарда тутди. Шу билан бир вақтда у, мамлакатни ўз қўшинлари билан оккупация қилиш учун 1566 йилги инқилобий ҳаракатни баҳона қилишга қарор берди. Филипп II «еретик» мамлакатнинг адабини бериш ва уни ўзига батамом бўйсундириш тўғрисидаги «режалари»ни амалга ошириш учун мос одам деб, ўзининг эски генерали герцог Альбани танлади. 1567йил 23августда Альба жами 10 минг кишилик катта, жуда яхши таълим кўрган испан пиёда армияси, қисман отлиқ армия билан Нидерландия территориясига кирди.
Альбанинг террори. Маргарита Пармская ўрнига келган Альба оккупация қилинган мамлакатда қонхўрлик режими ўрнатди. Кўплаб қамоққа олиш, қатл қилиш ва молмулкини мусодара қилишлар бошланди. Ҳатто аристократик оппозиясининг мўътадил раҳбарлари бўлган Эгмонт билан Гоорн ҳам 1568 йил ёзида қатл қилиндилар. Кальвинчи буржуазиянинг раҳбарларидан бири, Антверпен шаҳрининг бургомистри Ван — Страленнинг боши кесилди. Альбанинг ўзи раислик қилган «Ғалаёнларни текширувчи кенгаш» деган фавқулодда трибунал айбланувчиларга фақат биргина жазо берар эди — у ҳам бўлса ўлим жазоси эди. Альба идора қилган давр мобайнида фавқулодда трибунал ҳукми билан жами 8 мингдан кўпроқ киши қатл қилинди. Аммо Альба ҳар қандай инқилобий қаршиликни синдиришнигина эмас, балки ҳар қанақа сиёсий оппозицияни йўқ қилиб ташлашни ҳам истарди. У, Нидерландияни Испаниянинг тамомила итоатгўй провинциясига айлантирмоқчи эди. Нидерландия бундан кейин Бош штатларнинг қарори билан эмас, балки испан қироли хоҳлаганича солиқлар тўлаши лозим эди. Альба молия масаласида радикал «ислоҳот» ўтказиб, дарҳол уч хил янги солиқ, яъни 1) ҳар қандай мол-мулкдан олинадиган бир фоизли солиқ, 2) ернинг олди-сотди битимидан олинадиган беш фоизли солиқ ва 3) ҳар қандай моллар билан бўладиган савдо-сотиқдан ўн фоизли солиқ киритишни мўлжаллади. Бу уч хил солиқ алқабала (испан тилига кирган араб сўзи) деб аталмиш солиқларни ташкил қилар эди. Тараққий қилиб, капиталистик товар оборотига яқинлашиб бораётган Нидерландияда ўрта аср Испаниясидаги солиқ тартибининг жорий қилиниши — амалда мамлакатни батамом хонавайрон қилиш деган сўз эди. 1569 йилда тўпланган Бош штатлар алқабала ўрнига субсидияларни оширишни Альбага таклиф қилган бўлсаларда бунда» натижа чиқмади. Альба штатларнинг розилигини олмасданоқ, кўрсатилган солиқларни 1571 йилдан эътиборан жорий қилди. Шундан кейин Нидерландия савдогарлари ва мануфактурачилари орасида кўпгина одамлар дарҳол синиб, хонавайрон бўла бошлади. Испания билан Англия ўртасида уруш чиққанлиги туфайли Альба Нидерландия савдогарларига Англия билан ҳар қандай савдо қилишни таъқиқлагандан сўнг, синиб, хонавайрон бўлиш ҳоллари яна кўпайди. Альбанинг юргизаётган сиёсати Нидерландия иқтисодиёти учун ҳалокатли оқибатларга олиб келишини айтганларида, у «иблис ва унинг ҳомийлари бўлган еретиклар учун гуллаётган давлатга эга бўлгандан кўра худо ва қирол учун фақирлашган ва ҳатто хонавайрон бўлган давлатни сақлаб қолиш яхшироқдир» деб жавоб берган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling