Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


-масала. XVIIасрда Голландиянинг иқтисодий тараққиёти


Download 0.98 Mb.
bet303/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

5-масала. XVIIасрда Голландиянинг иқтисодий тараққиёти. Голландия мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлиб турган испан абсолютизми зулмини ағдариб ташлаб, ўз халқ хўжалигининг барча соҳаларида катта ютуқларга эришди. Голландия — XVII асрнинг намунали капиталистик мамлакати эди Голландиянинг мовут, ипак ва полотно ишлаб чиқарадиган мануфактуралари жуда ҳам тараққий қилган эди. Амстердам, Роттердам, Лейден, Утрехт ва Хаарлем бундай саноатнинг асосий марказлари эди. Шунингдек, Амстердам бриллиантларга жило бериш, оптика асбоблари, босмахоналар ва бўёқчилик корхоналари билан ҳам донг чиқарган эди. Жуда кўп ҳунармандлар ва мануфактура ишчилари протестантлик учун диний таъқибга учрагандан кейин испан Нидерландиясидан, қисман Франциядан Голландияга кўчиб келган эди.
Голландия XVII асрда савдосотиқ билан шуғулланадиган мамлакат сифатида жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Порт шаҳри бўлган Амстердам Антверпендан ўтиб кетди. XVII аср бошларида Амстердамда 100 мингдан ортиқ аҳоли яшарди.
Унинг гаванида ҳар куни 2 мингга яқин кема турар эди. У ҳинд товарларининг (айниқса зираворларнинг) асосий бозори, дон, балиқ ва ёғоч савдосининг, шунингдек мўйна савдосининг мар кази эди. У аввалгича кемасозликнинг энг муҳим маркази бўлиб қолаверди. Голландиянинг жуда катта савдо флоти (30 мингдан кўпроқ денгиз кемаси) уни жаҳон бозорининг даллоли қилиб қўйди. XVII аср ўрталаригача Голландия кемалари жаҳон мустамлакачилик савдосининг катта қисмига хизмат қилиб келди. Ҳатто Англияга қарашли мустамлакалардан олиб келинадиган товарлар ҳам Голландия кемаларида ташилар эди. Голландия Европадаги жуда яқин мамлакатлар — Англия, Франция, Германия ва Скандинавия мамлакатлари билан олиб борилган XVII асрда Голландня савдодан ташқари Ост-Индия ва Вест-Индия билан, Россия ва Балтика мамлакатлари билан, Левант ва Туркия билан мунтазам суратда савдо-сотиқ ишлари олиб борарди. Голландия банк ишларининг маркази эди. 1609 йилда таъсис этилган Амстердам миллий банки Европанинг капиталистик типдаги биринчи банки бўлиб, унинг таъсири Голландиядан ташқарига ҳам ёйилган эди. Узоқ вақтгача у Европада бирдан-бир банк бўлиб келди. Унинг асосий капитали 1648 йилда 300 миллион олтин гульденни ташкил этарди. Фақат 1694 йилга келиб Лондонда Амстердам банкига ўхшаш Англия миллий банки таъсис этилди. XVII асрда Голландия энг йирик мустамлакачи давлат бўлиб олди. XVI аср охиридаёқ Голландия Испания билан олиб борган уруш давомида Ҳиндистонга кириб борди. Голланд савдогарларининг биринчи йирик савдо экспедицияси 1597 йилда Ҳиндистонга сафар қилган эди. Инглиз Ост-Индия компанияси (бу компанияга тахминан 1600 йилда асос солинган зди) билан деярли бир вақтда. яъни 1602 йилда бирлашган Ост-Индия компанияси тузилган эди. Голландия Ост-Индия компанияси Ҳинд ва Улуғ (Тинч) океанларда монопол савдо ҳуқуқларидан фойдаланар эди.
Зиравор ўсимликларга жуда бой бўлган Зонд ва Молукка оролларини эксплуатация қилишга компания алоҳида эътибор берарди. Компаниянинг фойдалари жуда кўпайиб, бир неча юз процентга етди. Голландлар тропик Индонезиянинг бойликларини йиртқичларча эксплуатация қилиб, унинг ерли халқини қулларга айлантирар эдилар, ороллардаги «ортиқча аҳолини» шафқатсизлик билан қириб ташлардилар, мустамлакалардан ташиладиган маҳсулотларнинг нархини пастга туширмаслик учун ғоят қимматли бўлган бундай маҳсулотларни куйдириб юборардилар.
Голландлар Шарқдаги мустамлакалардан ташқари яна Ғарбда ҳам кўпдан-кўп мустамлакалар барпо зтдилар. 1621 йилда улар ВестИндия компаниясини барпо қилдилар. XVII аср бошларида голландлар Шимолий Американинг шарқий қирғоғидаги ерларни босиб олиб, унга Янги Голландия ва ундаги шаҳарга Янги Амстердам деб ном бердилар (кейинчалик инглизлар Янги Амстердамни Янги Иорк— Нью-Йорк деб ўзгартирдилар).
1648 йилда голландлар Африканинг жанубий қисмидан португалларни сиқиб чиқардилар, бу билан Кап ери деб ном олган янги мустамлакага асос солинди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling