Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


-масала. Жанубий вилоятларнинг инқилобдан юз ўгириши. Аррас ва Утрехт униялари


Download 0.98 Mb.
bet300/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

4-масала. Жанубий вилоятларнинг инқилобдан юз ўгириши. Аррас ва Утрехт униялари. Артуа ва Геннегау вилоятларидаги дворянлар 1579 йил 6 январда Аррас шаҳрида вилоят штатларининг бирлашган съездига тўпланди, бу съездда дворянлар Аррас унияси номи билан алоҳида битим ишлаб чиқдилар. Унияда «қонуний ҳукмдор» Филипп II билан келишилсин, дейилган эди. Нидерландиянинг янги ҳокими Александр Фарнезе Пармский (Маргарита Пармскаянинг ўғли) бир қанча ён беришларга кўниб, 1579 йил 17 майда унияни тасдиқлади. У вилоятлардан қўшинларни олиб чиқиб кетишга, аввалги эркинликларни ва вилоятларнинг имтиёзларини яна тиклашга, энг муҳим мансабларга маҳаллий кишилардан тайинлашга ваъда берди. Бундай ён беришларни Мадриднинг разиллиги билан қилган Александр Пармский юқори табақа вакилларни, шу жумладан, Фландрия билан Брабант буржуазиясини ҳам аста-секин ўз томонига жалб қилишни кўзда тутган эди. Бу провинцияларнинг бой қатламлари демократик ҳаракатдан жуда қўрқаётганлигини ва комитетларнинг назорати уларга ғоят малол келишини билганлигидан, у шу юқори табақа қатламларнинг мададига батамом умид боғлар эди. Иккинчи томондан, Фландрия билан Брабант буржуазиясининг ўз рақобатчилари бўлган шимолий шаҳарларга, айниқса Антверпен тормор қилингандан кейин жаҳон бозорида унинг ўрнини эгаллаган Амстердамга ҳасад қилиши ҳеч кимга сир эмас эди.
Шимолий вилоятлар жанубий вилоятларда юз берган силжишларни эътибор билан кузатиб бордилар ва улардан ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олдилар. Жанубдаги реакцион дворянларнинг испан ноиби билан тил бириктиришлари тамом бўлишини кутиб ўтирмасдан шимолий вилоятлар 1579 йил 23 январда ўз битимини ишлаб чиқди. Бу битим Утрехт унияси деб ном олди (шимолий вилоятлар вакилларининг съезди Утрехт шаҳрида бўлган эди). Утрехт унияси шимолий вилоятларнинг иттифоқи «абадий» бузилмас иттифоқ деб декларация чиқарди. У бирлашган вилоятларнинг ҳаммаси учун умумий танга (монета), узунлик ва вазнлик ўлчовларининг бир хил системасини, умумий ҳарбий ва ташқи сиёсат ўрнатди. Утрехт унияси янги федерацияга кирган вилоятлар вакилларидан иборат Бош штатларни олий орган деб белгилади. Дастлаб беш вилоятнинг, яъни: Голландия, Зеландия, Утрехт, Гильдерн ва Фрисландиянинг вакиллари унияга имзо қўйдилар. Бундан кейин Гронненген ва Овериссель келиб қўшилди. Фландрия билан Брабантнинг баъзи бир йирик шаҳарлари — Гент, Ипр, Брюгге, Антверпен, Брюссель, Бреда унияга қўшилдилар.
Утрехт унияси иккиланиброқ Филипп II Испанскийнинг олий ҳокимиятини расмий равишда сақлаб келди. Бироқ иккиланиш ўзоққа бормади: иккиланишга тез орада хотима берилди. 1581 йилда Дельфт шаҳрида тўпланган Бош штатларнинг қарори билан. Филипп II «ўз фуқароларининг манфаатларини менсимай иш кўрувчи мустабид» сифатида ағдариб ташланди. Шимолий Нидерландия, гарчи махсус равишда республика деб эълон қилинмаган бўлса ҳам, аслида у республикага айланган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling