Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet301/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вильгельм Оранскийнинг ҳалокати. Филипп II 1580 йилдан бошлаб Вильгельм Оранскийни қонундан ташқари деб эълон қилди. Оранскийни ўлдириб унинг бошини олиб келган қотилга 25 минг крон мукофот ваъда қилинди. Филипп II нинг мақсади 1584 йил 10 июнда амалга ошди. Бургуниялик Бартоломео Жерар деган киши ўзрни француз хонадонининг штатларга юборган элчиси қилиб кўрсатиб, шаҳзоданинг саройига суқулиб кирди ва уни ўз кабинетида тўппонча билан отиб ўлдирди. Жерарни қийнаб сўроқ қилинганда, у испан қиролининг агентлари томонидан юборилганлигига иқрор бўлган. Шимолий Нидерландиянинг мустақиллик учун уруши. Вильгельм Оранскийнинг ўлими ёш, ҳали етарли даражада мустаҳкамланиб етмаган давлатга жиддий зарба бўлиб тушди. 80 йилларнинг бошлари Голландия (янги давлатни унииг энг етакчи вилоятининг номи билан расмий равишда шундай деб атай бошлаган эдилар) учун жуда оғир бир пайт эди. Александр Пармский 1581 йилда ҳужумга ўтди ва Фландрия билан Брабантнинг катта қисмини ўзига бўйсундирди. 1584 йилда у Брюгге ва Гент шаҳарларини, 1585 йилда Брюссель ва Антвериенни олди. Бош штатлар инглизлардан ҳарбий ёрдам олиш умидида бир оз вақт мобайнида Англия протекторатини тан олишга мажбур бўлди. 1585 йилда Нидерландияга қиролича Елизаветапинг ноиби, унинг фаворити граф Лейстер 7600 кишилик қўшинлар отрядига бошлиқ бўлиб келди. Аммо Лейстер ўзини Нидерландияда худди забт қилинган мамлакатдагидай тутди ва тезда ҳамманинг нафратига учради. 1586 йилда ўз қўшинлари билан биргаликда Нидерландиядан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Нидерландия эса барча қийинчиликларга қарамақ, ўз кучлари билан курашни давом эттираётган эди.
Бироқ Испаниянинг муваффақиятлари узоққа чўзилмадн. Филипп II нинг молиявий аҳволи чатоқ бўлганлиги Нидерландиянинг шимолида испанларнинг уруш ҳаракатларини янада кенгайтиришга халақит берди. Иккинчи томондан, испанлар шимолга томон силжиб борган сари Бош штатлар испанларга тобора қаттиқроқ қаршилик кўрсатдилар. Ўлдирилган Вильгельм Оранскийнинг ўғли МорицОранский ғайратли ва талантли саркарда бўлиб чиқди. У Нидерландиянинг ҳарбий кучларини қайтадан ташкил қилиб, ўз қўшинларининг машқига ва қайта қуролланишига (ўқотар қуролларни яхшилаш, дала тўпларини ишлатиш, пиёда қўшин сафларини жойлаштириш, манёврлар қилиш ва ҳоказоларга) катта эътибор берди. Тезда унинг ўзи шарқий районларда Александр Пармскийга қарши ҳужумга ўтди. «Енгилмас армада»нинг 1588 йилги юришининг муваффақиятсиз бўлиб чиқиши натижасида испанлар Нидерландиядаги уруш ҳаракатларини батамом сусайтиришга мажбур бўлдилар. 1592 йилда герцог Пармский ўлгандан кейин Мориц Фландрия билан Брабантнинг шимолий қисмларида, шунингдек, шарқий вилоятларнинг бошқа жойларида ҳам анчагина ерларни қўлга киритди. Голландия денгизчилари Ҳиндистон ва Индонезиядаги португал-испан мустамлакаларига кириб кела бошладилар. Испаниянинг Голландия билан кураши океанларга кўчирилди.
Қўлга киритилган ҳарбий ютуқларга ва Англия билан Франциянинг (бу ерда Вильгельм Оранскийнинг собиқ иттифоқчиси Генрих IV Бурбон қирол бўлиб олган эди) дипломатик ёрдамига таяниб, Бош штатлар 1609 йилда Испания билан 12 йил муддатга яраш шартномаси тузди. Бу шартномага мувофиқ Испания Шимолий Нидерландиянинг мустақиллигини амалда тан олиб, фақат Жанубий Нидерландияни (ёки испан Нидерландиясини)гина ўзида қолдирди. Шу билан бирга Голландиянинг қаттиқ қисташига кўра Шельда дарёсининг денгизга қўшиладиган жойи ташқи савдо кемалари учун ёпиб қўйилди, бу билан Амстердамнинг эски рақиби бўлган Антверпен шаҳрига сўнгги зарба берилди. 1621 йилда Испания Голландия билан урушни яна бошлаб юборди. Аммо бу уруш XVII аср бошларида юз берган аҳволни ўзгартмади. 1648 йилги Вестфаль конгрессида Испания шимолий Бирлашган вилоятларнинг мустақиллигини батамом эътироф қилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling