Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet309/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Англияда савдо тараққиёти.XVIаср ва XVIIаср бошлари Англияда дастлабки жамғариш даври, капитализмнинг вужудга келиш давридир. Дастлабки жамғаришнинг энг муҳим манбалари - булар жаҳон бозорининг ва колониал савдонинг вужудга келишидир. Булар буюк географик кашфиётларнинг кўрсаткичларидир.
XVI аср охирида Англияда капиталистик ривожланишда ноқулай шароит юзага келди. Сабаби Испания билан бўлган уруш инглиз-испан савдоснни издан чиқарди. Энди Англия ўз товарларини, биринчи навбатда дағал мовутни сотиш учун зарур бўлган «Ост-Индия» - Шарқий Ҳиндистон ҳудудида бозор топиши керак эди. Бундан ташқари Англия тўқимачилик саноатига хом ашёлар (бўёқлар, пахта, жун ва ҳ.к.) керак эдиким, булар кейинчалик «Ост-Индия» компаниясининг тузилишига олиб келди.
Англия саноати ва савдо буржуазияси ўзларининг европалик ҳамкасблари сингари тезлик билан денгиз орти мамлакатларига кириш имкониятларини излай бошладилар ва янги денгиз савдо йўлларини эгалладилар. Капитал савдо экспансияларнинг бошланиши бевосита қирол ҳукума-тининг ёрдамида амалга оширилди.
XVI асрда Англиядаги буюк географик кашфиётлар, бошқа Европа давлатларидаги сингари колониал босқинчиликнинг бошланишига тўғри келади. Шарқий Ҳиндистонни «очишда» инглизлар бу соҳадаги испанлар ва португалларнинг географик ютуқлари натижаларидан фойдаландилар. Инглизлар томонидан Шарққа қараб М.Фробишер (1576 йил), Ф.Дрейк (1577-1580 йй.), Т.Кэвендиш (1586-88, 1591-93), Д.Райменд ва ДЛанкастер (1591-1594 йилларда) бошчилигида денгиз экспедициялари юборилди. Шарқий Ҳиндистонга энг охирги экспедиция 1596 йилда Б.Вуда бошчилигида уюштирилди.
Бу экспедициялар натижалари инглизларнинг Шаркдаги савдо монополиялари тузилишининг ҳал қилувчи омили бўлди. XVII асрнинг бошларида Англияда бир қанча савдо компаниялари: «Савдогар Авантюристлар», «Москва», «Марокко», «Левант» ва бошқалар тузилди. 1599 (унинг рас-мийлаштирилиши 1600 йилда бўлган) йилда эса «Ост-Индия» компанияси тузилди. «Ост-Индия» компанияси фаолияти туфайли инглизлар Жанубий-Шарқий Осиёда колониал майдонда муваффақият қозондилар, айниқса, Ҳиндистонни эгаллаш унинг қўли билан бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling