Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Англияда аграр тўнтарилиш. Ғов тутиш ва деҳқонларнинг ерсизлантирилиши. «Қонли қонунлар»
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Қонли қонунлар»
Англияда аграр тўнтарилиш. Ғов тутиш ва деҳқонларнинг ерсизлантирилиши. «Қонли қонунлар». Мовут ишлаб чиқаришнинг ютуғи, инглиз жунига нисбатан аввал қўшни Фландрияда, кейинчалик эса Англиянинг ўзида талабнинг кучайиши аграр муносабатларнинг сезиларли ўзгаришига олиб келди. Жунга бўлган нархнинг кўтарилиши билан Англияда қўйчилик қишлоқ хўжалигига нисбатан фойдали бўлиб қолди ва жуда кўп лорддар ўзларининг ерларини яйловларга айлантира бошладилар. Улар бўш ётган ва яйлов сифатида жамоа томонидан фойдаланиб кединаётган ерларни эгаллаб ола бошладилар. Бу ҳам етмагандек улар, ўз қўллари остидаги кесим ерларга эга бўлган деҳқонларни ҳайдаб чиқардилар, деҳқонлар яшаган бутун-бутун қишлоқлар бузилиб яйловларга айлантирилди. Тортиб олинган ерларга лордлар томонидан кўйларнинг яйловлардан чиқиб кетмаслиги учун гов тутилди. Бу ерлар лорддар томонидан чорвачи - фермерларга юқори рента асосида ижарага берилди, айрим ҳолларда эса уларнинг ўзлари қўйчиликни йўлга қўйдилар. Инглиз деҳқонларини мана шу тариқа зўрлик йўли билан ерсизлантириш жараёни «ғов тутиш» деган номни олди.
Тарихчиларнинг кўрсатишича, ғов тутишга Англияда XIII асрдаёқ қадам қўйилган. ХII-ХV асрлар давомида Лестершир, Девоншир, Хантингдоншир ва бошқа графликларда лордлар томонидан турли қонунлар хусусан, XIII асрдаги Мертон ва Вестминстер статутлари асосида жамоа ерларини ўраб олиш жараёни бошланган эди. XVI асрга келиб инглизлар иқтисоди жаҳон бозори билан мустаҳкам боғланганлиги туфайли ва саноат ишлаб чиқаришнинг янги соҳа ва йўналишларининг пайдо бўлиши ва бу соҳанинг қўйчиликни ривожлантиришни тақозо қилиши, ғов тутишнинг янада кучайишига олиб келди. Инглиз ҳукумати комиссиясининг 1517 йилга тегишли маълумотига қараганда, марказий графликларда ғов тутилган ерлар миқдори 71%ни, ўз ерларидан ва мулкидан маҳрум бўлган деҳқонлар сони 84,4%ни ташкил қилган. XVI асрнинг иккинчи ярмида бу графликларда ғов тутиш янада кучайтирилган. Бу жараённи XVI аср инглиз гуманисти Томас Мор «Утопия» асарида образли қилиб, қўйлар шунчалик очкўз бўлиб кетдики, улар одамларни еб қўймоқда деб таърифлаган эди. Деҳқонларнинг шу тариқа мажбурий ерсизлантирилиши Англияда жуда кўп сонли ишсизлар армияси пауперлар ва дайдиларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Дайдиликнинг масштаби жуда кенг эди. Маълумотларга қараганда, Елизавета Тюдор ҳукмронлиги даврида 200 минг аҳолига эга бўлган Лондон шаҳрида дайдилар сони 50 мингдан кўп бўлган. Ишсизлар армиясининг кўпайишининг ягона манбаи юқоридаги жараён эмас эди. XVI асрнинг иккинчи ярмидан улар сафига яна икки категориядаги кишилар келиб қўшилдилар. Биринчиси, бу аристократларнинг хусусий (шахсий) ҳарбий дружиналарига кирган кишилар ҳисобига. Генрих VII абсолютизмни мустаҳкамлаш сиёсатини юритиб, аристократияни заифлаштириш мақсадида, барча хусусий ҳарбий дружиналарни тарқатиб юбориш тўғрисида статут чиқарди. Натижада, аввал йирик феодаллар қўлида ҳарбий хизматда бўлган жуда кўп кишилар, яшаш учун таъминотдан маҳрум бўддилар. Иккинчиси, бу қашшоқлар сафига монахларнинг келиб қўшилиши. Бу инглиз реформациясига боғлиқ бўлиб, монастирларнинг тугатилиши билан оддий монахларнинг жуда кўпчилиги кўчага ташланиб, ишсизлар сонини кўпайтирди. Маълумотларга қараганда, 7 мингдан кўпроқ монах ва 25 мингдан ортиқ турли черков ер эгалигидаги хизматчилар ишсиз қолганлар. Шундай қилиб, Англияда яшаш учун маблағ ва бошпанага эга бўлмаган, ерсизлантирилган ва ўзларининг иш кучларини мануфактуралар ва йирик фермалар эгаларига арзимаган пулга сотадиган кишилар гуруҳи пайдо бўлди. Зўрлик йўли билан ерсизлантиришга қарши, XVI асрнинг ўрталарига яқин Англияда деҳқонларнинг оммавий норозилик чиқишлари бошланди. 1536-1537 йилларда ғов тутишларга қарши Англиянинг шимолий графликларида, 1536 йилда Линькольнширда, 1547 йилда Кент ҳудудида, 1549 йилда бир вақтнинг ўзида Девоншир, Корнуэлл (Корноулл), Норфолк ва Сеффолк графликларида, 1596 йилда Оксфордшир графлигида йирик деҳқон қўзғолонлари бўлиб ўтди. Бу қўзғолонлар ичида 1549 йилда Норфолк ва Сеффолкда ака-ука Роберт ва Вильям Кетлар бошчилигидаги қўзғолон Англияда Уот Тайлер қўзғолонидан кейинги энг йирик деҳқонлар ҳаракати эди. Маълумотларга қараганда, қўзғолонда 20 мингга яқин деҳқонлар қатнашган. Кўзғолончилар ленлордларнинг жамоа ерларида боқилган 20 минг қўйларни уларга қаршиликнинг белгиси сифатида сўйиб еб юборганлар. Уларнинг 29 моддадан иборат ҳукуматга берган талаблари асосан қуйидагилардан иборат эди: тўловларни камайтириш, фригольдерларни копигольдерларга айлантиришни ман этиш, лордларнинг жамоа яйловларидан фойдаланишини тақиқлаш, манорга тегишли судларни тугатиш ва крепостной ҳукуқ қолдиқларини йўқ қилиш. Роберт Кет бошчилигидаги қўзғолон жуда қийинчиликлар билан бостирилди ва ака-укалар қатл этилди. Ривожланган мануфактура саноати бирданига ерсизлантирилган деҳқонларни, Англиянинг шаҳар ва қишлоқларини тўлдириб юборган ишсиз ва дайдиларни иш билан таъминлашга қодир эмасди. Уларнинг кўпчилиги ўзларининг кун кўришлари учун жиноят содир этишга мажбур бўлдилар. Генрих VIII даврида 72 минг «катта ва кичик ўғрилар» осиб ўлдирилди. Тюдорлар дайди ва қашшоқларга қарши аёвсиз қонунлар чиқара бошладики, кейинчалик бу қонунлар «Қонли қонунлар» деган ном олди. 1530 ва 1536 йиллардаги қонунлар тиланчилик қилишга фақатгина кекса ва меҳнатга яроқсиз камбағалларга рухсат берди, ишга яроқли «дайдиларни» эса аввал яхшилаб калтаклаб, сўнг улардан ўз жойларига қайтиб бориб «ишга киришга» қасам ичтирдилар. Агар жазоланган иккинчи маротаба қўлга тушса, уни яна калтаклаб қулоғининг ярмини кесдилар, агар у учинчи маротаба қўлга тушса ўлим жазосига ҳукм қилинди. Эдуард VI (1547-1553) қонунларига кўра, «дайдига» иш топиш учун бир ой муҳлат берилди, ундан сўнг «дайдини» унинг тўғрисида маълумот берган кишига қулликка берди. Янги хўжайин уни боқиши керак эди ва бунинг эвазига уни мажбурий йўл бйлан ишлатиш, сотиш, авлодига васият қилиб қолдириш ва ёлланма ишга юбориш ҳуқуқига эга бўларди. Ўзбошимчалик билан кетиб қолганлиги учун биринчи маротаба бу қулнинг юзига «S» (Slave - Қул) тамғасини куйдириб босишар, шундай ҳаракат учинчи маротаба такрорланганда эса у давлат жиноятчиси сифатида қатл қилинар эди. Елизавета I давридаги қонунлар бу бераҳмликни янада кучайтирди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling