Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet307/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

  1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.

  2. Семёнов В.Ф. Ўрта асрлар тарихи. Тошкент. 1973.

  3. История средних веков. 2-том. Москва. 2005.

  4. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 5-том. Тошкент. 2003.

  5. Хрестоматия по истории средних веков. Москва,1980.

  6. Чистозвонов А.Н. Нидерланская буржуазная революция XVIII века. М.1958.

  7. Чистозвонов А.Н. Генезис капитализма в нидерландах. М. 1978.

  8. Чистозвонов А.Н. Бюргерство и буржуазия в нидерландах (XV-XVIII).М.1984.

  9. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979

10. Всемирная история. 3-том. Москва. 1957.
38 - Мавзу:ХVI-ХVIIасрбиринчиярмидаАнглияваИталия.
Режа:
1.Саноатвасавдонингривожланиши. Қишлоқхўжалиги. Деҳқонларнингеручункураши.
2.Англияабсолютизминингхусусиятлари. Англиядареформация. Тюдорларсулоласинингичкисиёсати. Англия-Шотландиямуносабатлари. Испаниябиланкурашнингкескинлашиши. Англиядаижтимоийқарама-қаршиликларнингкучайиши. Маданият.
3. 1494-1559 йиллардаИталияурушлари. Италиянингсиёсийаҳволи. Италиянингиқтисодийривожланиши. Қишлоқхўжалиги. Ижтимоий-иқтисодийтузилиши. Ижтимоийвасинфийкураш.
4. Италиядареформацияваунгақаршикураш. Италиямаданияти.Инсонпарварлик. Ижтимоий-сиёсийфикр. Адабиёт. Театр, мусиқа. Санъат. Архитектура.
Таянч тушунчалар: колония; бронклот; “ғов тутиш”; супрематия;
XVI аср бошида Англиянинг иқтисодий юксалиши.XVI асрда Англиянинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатган ҳолат, бу буюк географик кашфиётлар билан боғлиқ бўлиб, савдо соҳасидаги тўнтарилиш эди, яъни Англия янги жаҳон савдо йўлининг марказига, Лондон эса дунёнинг энг йирик порт шаҳарларидан бирига айланди.
Инглизлар Буюк географик кашфиётларда фаол иштирок этганлар. Инглиз денгизчилари эскимослар яшайдиган жойгача сузиб боришиб, Виржинияда Англия колониясига асос солдилар, Виллагби эса Москва тўғрисида ахборот йиғишга муваффақ бўлди. Дрейк ўзининг дунё бўйлаб саёҳати билан Ф.Магеллан кашфиётини такрорлади. Кейинчалик инглиз саёҳатчиси Женкинсон Бухорогача етиб борган. Афсуски, бу саёҳатчиларнинг барчасининг фаолияти янги ерларни кашф этишга қаратилмай, яъни соф географик кашфиётлардан четга чиқиб, жосуслик, қароқчилик ва ҳатто босқинчилик фаолиятлари билан ҳам боғланиб кетган эди.
Англиянинг буюк географик кашфиётларда иштироки Бристоль шаҳри савдогарларининг ташаббуси билан бошланди. Уларнинг нияти бошқа ерлар қатори Хитой соҳилларига ҳам етиб бориш эди. Савдогарлар маблағига денгиз экспедицияси ташкил қилиниб, унга раҳбар қилиб асли италиялик бўлган Джон Кабот (Джованни Кабетто) тайинланди. 1 кема ва 18 экипаждан иборат Джон Кабот бошчилигидаги экспедиция 1497 йилнинг май ойида Бристолдан ғарб томон йўлга чикди ва шу йилнинг ўзида Шимолий Америкадаги Лабрадор (Ньюфаундленд)га етиб келди. Қайси ҳудудга келганликларини билмаган инглизлар «Буюк Хон подшолиги», яъни Хитойни кашф этдик деб ўйладилар. 1498 йилда яна Джон Кабот бошчилигида 5 кемадан иборат иккинчи денгиз экспедицияси ташкил қилинди. Йўлда вафот этган Джон Кабот ўрнига экспедицияга унинг ўғли Себастьян Кабот бошчилик қилди. Бу экспедиция 1498 йилда Шимолий Американинг шимолий-шарқий қирғоқларига етиб келди.
Афсуски, XVI асрда уюштирилган ва қисман қироллик томонидан маблағ билан таъминланган денгиз экспедицияларининг кўпчилиги янги ерларни кашф қилиш ўрнига денгиз қароқчилиги билан шуғулландилар. Ўзининг қўшниси бўлган Ирландияни талаш Англия учун дастлабки капитал жамғаришнинг бир воситасига айланди.
XI асрдан бошлаб Англиянинг четга сотадиган асосий маҳсулоти майин жун ва қўй териси эди. Европадаги энг сифатли жун фақат Англияда етиштирилар ва Фландрия ҳамда Италия тўқимачилик саноати учун етказиб берилар эди. Аммо XVI асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мовут ишлаб чиқариш инглиз саноатининг асосий тармоғига айланди ва жун газламалар чиқариш жуннинг ўзини чиқаришга нисбатан бир неча маротаба кўпайди. Ҳозирга қадар жун солинган халта инглизлар бойлигининг рамзи ҳисобланади ва лордлар палатасида Англия лорд-канцлери учун юмшоқ ўтирғич вазифасини ўтайди.
XVI аср ўрталарида Англия Фландрия ва Флоренциядаги мовут саноатига хом ашё – жун етказиб берадиган мамлакатдан ички ва ташқи бозорга ўзи мовут чиқарадиган мамлакатга айланди. Англияда XVI асрга келиб жун экспортининг камайганлигини қуйидаги мисолда ҳам кўриш мумкин: 1354 йилда Англияда бир йилда 32 минг халта жун чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич Генрих VIII даврида (1509-1547) 5-6 минг халтага тушиб қолди. Уз навбатида тайёр мовут чиқариш тўхтовсиз ўсиб борди. Масалан, 1354 йилда четга 5 минг ўрам мовут чиқарилган бўлса, XVI аср ўрталарига келиб унинг миқдори 122 минг ўрамга етди. XVI аср охирига келиб Англия бир йилда 200 минг ўрам мовут ишлаб чиқарадиган даражага эришди. Мовут ва жундан тайёрланган буюмлар Англия умумий экспортининг 81,6% ни ташкил қилди.
Англиянинг жун газламалари мамлакатнинг жанубий-ғарбидаги ҳудудлар: Уилтшир, Сомерсет, Глостершир, Окс-фордшир ва бошқалар эди. Бу ерда, жун газламаларининг «бронклот» деб аталган энг нафис тури тўқиларди.
Капиталистик хусусиятга эга бўлган ишлаб чиқариш Англиянинг қишлоқларига ҳам чуқур кириб борди. Бунга қуйидаги ҳол кўмаклашди: мовут тўқиш, ҳунармандчиликнинг янги тармоғи сифатида асосан қишлоқларда ривожланди, бу ерда эса ишлаб чиқаришни сиқиб қўядиган цехчилик йўқ эди. Мовутга бўлган талабнинг кучайиши бу майда ишлаб чиқариш пунктларини кенгайтиришни талаб этдики, бу келгусида йирик мануфактураларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Мануфактураларнинг қай даражада ривожланганлигини кўрсатадиган мисолларга мурожаат этсак, мисол сифатида Беркшир графлигидаги йирик мовутчи Джон Уичкаиба мануфактурасини кўрсатишимиз мумкин; бу ерда 200 дан ортиқ тўқув дастгоҳлари бўлиб, мовут ишлаб чиқариш жараёнида 1000 дан ортиқ киши қатнашган.
XVI асрга келиб инглиз саноатининг бошқа турлари ҳам сезиларли ютуққа эришади. Норич, Йоркшир, Дорсетшир, Девоншир ва Колчестерда шойи ва ип газламалар, Бирмингам ва Шеффилда қулфлар, михлар, пичоқ ва бошқа дурадгорчилик асбоблари ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилди.
XVI асрда Англиянинг иқтисодий тараққиёти ички ва ташқи савдонинг ривожланиши туфайли ҳам юз берди. Ягона миллий бозор ташкил топди. ХIV-ХV асрларда Англиянинг Италия ва Шарк мамлакатлари билан савдоси асосан венецияликлар воситачилигида олиб борилар, Шимолий Европа давлатлари билан савдо эса Ганза иттифоқига кирган немис савдогарлари қўлида эди. XVI асрга келиб юқоридагиларнинг иккаласининг ҳам савдо соҳасидаги монополияси қўлдан кетди ва Англиянинг бутун савдо соҳаси инглиз савдогарларининг компаниялари қўлига ўтди. Англияда кемасозлик ҳам жуда тез суръатлар билан ўсди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, XVI асрда Англия саноатининг тараққиётида Европанинг бошқа мамлакатларидан эмигрант бўлиб келган тажрибали усталарнинг улуши катта бўлди. Нидерландия инқилоби даврида испанлар бебошлигидан қочиб келган фломанд тўқувчилари ўзлари билан бирга нафис мовут ишлаб чиқаришнинг сирларини олиб келдилар, француз эмигрантлари (асосан гугенотлар) шойи ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Англияга махсус таклиф қилинган немис усталари эса нодир металлардан чиройли идиш ва безаклар ясадилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling